Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2202/3743 Дата решения 13.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Фазлиддин Эшқувватович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Самарқанд вилоят божхона бошқармаси Ответчик / Подсудимый Акрамобод Замини Бахори фермер хўжалиги
Source ID 1018563 Claim ID 3081894 PDF Hash 6073287b0b02ebf4... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ИПКнинг 170-моддаси збекистон Республикаси ИПК 170 law
жалигига Божхона Кодексининг 329-моддаси жалигига Божхона Кодекси 329 code_article
збекистон Республикаси Божхона Кодексининг 349-моддаси збекистон Республикаси Божхона Кодекси 349 code_article
збекистон Республикаси Божхона Кодексининг 349-моддаси збекистон Республикаси Божхона Кодекси 349 code_article
аролик Кодексининг 236-моддаси аролик Кодекси 236 code_article
Кодексининг 333-моддаси Кодекси 333 code_article
збекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддаси збекистон Республикаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TОYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TОYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy Toyloq region, Mustaqillik street, 8 Тel: (+99866) 240-45-30, (+99866) 240-45-42 e-mail: i.tayloq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тойлоқ тумани 2023 йил 13 январь 4-1402-2202/3743-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Э.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Жаббаровнинг суд мажлиси котиблигида даъвогар ХХХнинг жавобгар ЖЖЖга нисбатан 63 537 506 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида, даъвогар Самарқанд вилоят Божхона бошқармаси вакили У.Ниятов (2022 йил 20 декабрдаги 20/9-22-5089-сонли ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига даъвогар ХХХ жавобгар ЖЖЖга нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво талабида жавобгар ЖЖЖ ҳисобидан даъвогар ХХХ фойдасига 63 537 506 сўм пеня ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 24000 сўм почта харажатини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар ХХХ вакили У.Ниятов судга кўргазма бериб, ушбу пеня суммасини жавобгар ихтиёрий равишда тўлаши тўғрисида розилик хати бергани бироқ, шу кунгача тўлаб бермагани сабабли суддан даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар ЖЖЖ суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади. Суд Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд даъвогар вакилининг фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб қуйидаги асосларга кўра даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар ЖЖЖга ХХХнинг 2021 йил 26 январдаги “божхона тўловларини кечиктириб тўлаш тўғрисида”ги қарорига асосан 701 000 000 сўмгача божхона тўловларини кечиктириб тўлашга имконият берилган. Жавобгар ЖЖЖ томонидан 2020 йил 28 февралда № U-2802-сонли импорт шартномаси доирасида 2020 йилнинг октябрь-декабрь ойларида жами неттоо вазни 45 740 кг қиймати 446 350 АҚШ долларига тенг “Система капельного орошения на площади 200га” товарлари олиб келиниб, 18005/23.12.2020/0025450, 18005/23.12.2020/0025451, 18005/23.12.2020/0025455-рақамли божхона юк декларацияси билан Самарқанд вилоят божхона бошқармаси “Улуғбек” ТИФ божхона пости орқали “Эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштирилган. Ушбу товарларни “Эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштириш давомида “Акрамобод замини бахори” фермер хўжалигига Божхона Кодексининг 329-моддасига мувофиқ 701 000 000 сўм ҚҚС божхона тўловларини кечиктириб тўлашга имтиёз берилган. Жавобгар ЖЖЖ томонидан ушбу кечиктириб тўлашга рухсат берилган 701 000 000 сўм божхона тўловлари белгиланган муддатда тўлаб берилмагани боис, суғурта полисига асосан инкассо топшириқномаси билан “Garant Insurance Group” СК ҳисобидан ундириб олинган. Жавобгар ЖЖЖ томонидан 2022 йил 25 январда ХХХ га 5-сонли ариза билан мурожаат қилиб, импорт қилинган товарлар учун божхона тўловларни 2021 йил 25 майга қадар тўлаб беришни кафолатлашини билдирган. Бироқ, ушбу суғурта полисида тўлов кечиктирилгани учун ҳисобланган пеняни суғурта компанияси тўлаб бериш мажбуриятини олмаган. Шу боис, даъвогар ХХХ томонидан жавобгар “ЖЖЖга 2022 йил 25 ноябрда талабнома юбориб, унда тўлов муддати ўтган кунлар учун ҳисобланган жами 63 537 506 сўм пеняни тўлаб беришни талаб қилган. Жавобгар ЖЖЖ эса ушбу талабномани оқибатсиз қолдирган. Ўзбекистон Республикаси Божхона Кодексининг 349-моддасига асосан, божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорлик ўз вақтида тўланмаганлиги учун тўловчи томонидан пеня тўлаш назарда тутилган. Пеня тўлов мажбурияти бажарилмаган ҳар бир календар кун учун Ўзбекистон Республикаси Божхона Кодексининг 349-моддасига асосан қарздорлик суммасининг 0.033 фоизи миқдорида ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак, Кодексининг 333-моддасига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, даъво аризани қаноатлантиришни, даъвогар ХХХ фойдасига жавобгар ЖЖЖ ҳисобидан 63 537 506 сўм пеня, оддиндан тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта харажатини ундиришни, жавобгар ЖЖЖ ҳисобидан давлат бюджетига 1 270 750,12 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Божхона Кодексининг 349-моддаси ва Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд қарор қилди : Даъво ариза қаноатлантирилсин. Жавобгар ЖЖЖ ҳисобидан даъвогар ХХХ фойдасига 63 537 506 сўм пеня, олдиндан тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ЖЖЖ ҳисобидан давлат бюджетига 1 270 750,12 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят беришга (протест келтиришга) ҳақли. Судья Ф.Э.Юлдашев