← Назад
Решение #673361 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФК | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
е-mail:i.karmana@sud.uz
Tel: (79) 223-50-79
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 13 январь
4-2101-2202/5955-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев раислигида,
судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, Савдо-саноат палатаси
ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Х” акциядорлик жамияти манфаатини
кўзлаб, жавобгар “Н” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар
“О” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этган даъво аризаси
бўйича ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси “Х” акциядорлик жамияти
манфаатида “Н” масъулияти чекланган жамияти ва “О” масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 25.452.000 сўм асосий қарз, 12.726.000 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини
қўллаб-қувватлаб, амалга оширилган ишлар учун тўловлар тўлаб
берилмаганлигини билдириб. даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар ва қўшимча
жавобгар вакили суд мажлисида ишончнома билан иштирок этмади. Суд,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги
ўринларда ИПК деб юритилади) 128, 170-моддасига асосан ишни уларнинг
вакили иштирокисиз тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб, ҳал қилишни
лозим топади.
Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2017 йил
1 март куни бурғулаш ишларидан хосил бўлган қарзни ўтказиш тўғрисида
шартнома тузилган.
Даъвогар томонидан жами 257.040.000 сўмлик қарздорлик жавобгарга
ўтказилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда-ФК)
322-моддасига мувофиқ, қарздорнинг ўз қарзини бошқа шахсга ўтказишига
фақат кредиторнинг розилиги билан йўл қўйилади.
Шартноманинг 2-бандида қарздорликни тўлаб бериш муддати
белгиланиб, унга кўра, жавобгар мавжуд қарздорликни шартнома
имзоланган кундан бошлаб 2 ой ичида тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Даъво талаби асосли.
Даъвогарнинг жавобгарга мавжуд қарздорликни бартараф этиш
тўғрисидаги мурожаатлари ҳам оқибатсиз қолдирилган.
ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият фуқаровий ҳуқуқий муносабат
бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига
муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни
бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан
ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши шарт.
Ушбу ҳолатлар шартнома, ҳисоб-фактура ва ишдаги бошқа ҳужжатлар
асосида ўз исботини топган.
Шу боис, суд даъво талабининг 25.452.000 сўм асосий қарз ундириш
тўғрисидаги қисмини қаноатлантиришни лозим топди.
Шунингдек, даъвогар даъво талабида 12.726.000 сўм пеня ундиришни
ҳам сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 10-бандига кўра, келишув
ва 2016 йил 28 ноябрда тузилган 4-сонли шартнома бажарилмаган ёки лозим
даражада бажарилмаган тақдирда тарафларга Ўзбекистон Республикасида
амалда бўлган қонунларга мувофиқ жавобгарлик чоралари кўрилиши
белгиланган.
Тарафлар ўртасида 2016 йил 28 ноябрда тузилган 4-сонли
шартноманинг 6.1-бандига кўра, бажарилган ишлар учун тўловлар ўз
вақтида амалга оширилмаганда кечиктирилган кунлар учун буюртмачи
бажарувчига 0.4 фоиз миқдорида бироқ, кечиктирилган сумманинг 50
фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгилнган.
Даъвогар томонидан пеня хисоб-китоби тўғри.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли
эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги,
мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек
кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги кўрсатилган.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик
юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлари амалиётида қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги 103-сон Қарори 2-бандига кўра, судлар неустойкани
ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг
қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият
бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва
чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шарт.
Юқоридагиларга кўра, суд неустойка кредиторнинг мажбуриятини
бузиш оқибатларига номутаносиблигини, шунингдек пенянинг юзага
келиши ҳамда унинг миқдорини ортиб боришида даъвогарнинг ҳам айби
мавжудлигини, даъвогар томонидан қарздорлик суммасини ундириш
юзасидан ўз вақтида даъво аризаси билан судга мурожаат қилинмаганлиги
оқибатида пенянинг миқдори ортиб борганлигини, жавобгарнинг мулкий
аҳволини, шу билан бирга кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб,
даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини 4.000.000 сўм миқдорида
қаноатлантиришни,
пеня
ундириш
талабининг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво талабида “О” масъулияти чекланган
жамиятини ҳам жавобгар сифатида кўрсатган. Бироқ, ушбу жамиятга
нисбатан талаб билдирилмаган, шартнома бўйича қарздорлик жавобгарга
ўтган. Шунга кўра, ушбу жамиятни жавобгар деб ҳисобламасликни ҳамда
муҳокама қилмасликни лозим деб топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шу сабабли суд, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд ҳаражатларини
жавобгар зиммасига юклашни жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан
тўлаб берилган 24.000 сўм почта харажатларини, республика бюджетига
763.560 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб
рақамига 75.000 сўм видеоконференцияалоқа ҳаражатларини, ундиришни
лозим деб топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Н” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар фойдасига
25.452.000 сўм асосий қарз, 4.000.000 сўм пеня ва олдиндан тўлаб берилган
24.000 сўм почта ҳаражатлари ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “Н” масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюджетига 763.560 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
депозит ҳисоб рақамига 75.000 сўм видеоконференцияалоқа ҳаражатлари
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция
тартибида Навоий вилоят судига шикоят (протест) киритиши мумкин.
Судья
Б.Джумаев