← Назад
Решение #673401 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 111 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
YAKKABOG’ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
ЯККАБАГСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
181400 Yakkabog’ tumani, A.Temur ko’chasi
181400 район Яккабаг, улица Амир Темур
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳал қилув қарори
Яккабоғ тумани
4 4-1806-2201/2322-сонли иш
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.А.Турсуновнинг
раислигида, судья ёрдамчиси М.Эшдавлатовнинг котиблигида, аризачи
вакили И.Рахимқулов (2023 йил 4 январдаги №22-00061-сонли ишончномага
асосан), жавобгар вакили И.Буриев, Н.Исломов иштирокида, аризачи
Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар «Оқсарой
текстиль» МЧЖга нисбатан молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси
бўйича ишни Яккабоғ туман иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси судга жавобгар
«Оқсарой текстиль» МЧЖга нисбатан ариза билан мурожаат қилиб,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга
оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида»ги Низомга асосан 354 353 100,7 сўм молиявий жарима қўллашни
сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган аризачи вакили И.Рахимқулов
англашилмовчилик сабабли, жавобгарнинг дебитор қарзи борлиги тўғрисида
адашиб ариза киритганлигини ва аризани қонуний ҳал этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъвога эътироз
билдириб, Туркия, Германия, Ҳиндистон давлатларидаги контрагентлари
билан тузган импорт шартномалари бўйича Қмаши тумани текстил
фабрикаси қуриш учун асбоб-ускуна ва бутловчи қисмларни олиб келиш
бўйича шартномапдар тузганлигини, мазкур асбоб ускуналар ўзларининг
техник хусусиятига кўра, олиб келиш учун 180 кундан ортиқ бўлганлиги
сабабли, ушбу контрагентлари билан маҳсулотни етказиб бериш муддатини
400 кунга узайтиришганлигини маълум қилиб, аризани рад қилишни
сўрашди.
Суд, аризачи ва жавобгар вакилларининг фикрини тинглаб ҳамда иш
ҳужжатларини
ўрганиб
чиқиб,
қуйидагиларга
асосан
аризани
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, Марказий банк ЎзР
Давлат солиқ қўмитасига берган 2022 йил 10 ноябрдаги №13-27/171ХДФУ
хатида ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги “Ташқи савдо
операцияларининг
ягона
электрон
ахборот
тизимидан
умидсиз
қарздорликларни ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш тўғрисида”ги 216-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 ноябрь
ҳолатига ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизими орқали
шакллантирилган хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо
шартномалари бўйича кредитор ҳамда тўлов муддати ўтган дебитор
қарздорликлари тўғрисида маълумот юборилган.
Аризада ва иш бўйича жавобгарга юборилган талабномада ҳамда даъвогар
томонидан берилган ташқи савдо операциялари бўйича ягона элекрон
маълумотлар базасидан маълум бўлишича «Оқсарой текстиль» МЧЖ ҳамда
Туркия республикасидаги 2 та корхона билан, Германия республкаси ва
Ҳисндистон давлатидаги корхоналар бюилан тузган импорт шартномалари
бўйича жами 656 265 евро миқдорида муддати ўтган дебитор қарзи борлиги
тўғрисида ва ушбу сумманинг 5 фоизи 356 167 383,6 сўм миқдорида жарима
ҳисобланланганлиги тўғрисида талабнома юборилган.
Мазкур шартномалар бўйича жавобгар билан унинг контрагентлари
ўртасида маҳсулот етказиб бериш муддати 400 кунга узайтириш ббўйича
қўшимча келишувлар имзоланган
Суд мажлисида иштирок этган аризачи ва жавобгар вакиллари тузилган
қўшимча келишувлар ТСОЯЭАТга киритилби, рўйхатга олинганлингини
маълум қилишди.
Низомнинг 27-бандига кўра, асбоб-ускуналарни ва (ёки) бутловчи
қисмларни етказиб бериш муддатлари уларнинг техник тавсифларига ҳамда
ўзига хос хусусиятига қараб бир юз саксон кундан ортиқ этиб белгиланган
импортга оид контрактлар бўйича етказиб бериш муддати даврида хўжалик
юритувчи субъектларга ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган
дебитор қарздорлик учун жарима қўлланилмаслиги сабабли, суд тарафлар
ўртасида тузилган қўшимича келишувга асосан маҳсулот етказиб бериш
муддатини 400 кун қилиб белгиланлиги сабабли, ариза талабини рад этишни
лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
283-сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга
оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида»ги Низомнинг 27-бандига кўра:
Чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл
қўйган импорт қилувчилар, шунингдек, «эркин муомалага чиқариш (импорт)»
божхона
режимида
товарларни
республикага
олиб
кириш
ва
расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни 30 банк
кунидан ортиқ таъминламаган импорт қилувчилар (кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик субъектлари учун - 60 банк куни) белгиланган муддатлар
тамом бўлгандан кейин:
180 кунгача кечикканда – тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин
муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар
суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ5087сонли қарорининг 10-бандида, 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган
ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун
хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилсин ва дебитор
қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан
ҳисоблансин, дейилган.
ЎзР 2019 йил 22 октябрдаги «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш
ҳақида” қонунининг 111-моддасига кўра, Норезидентга тўлов ёки импорт
амалга оширилган санадан эътиборан бир юз саксон кун ўтганидан кейин
кўпи билан қирқ беш кунда (кичик тадбиркорлик субъектлари учун тўқсон
кунда) ташқи савдо операциялари бўйича активларни репатриация қилишни
таъминламаган резидентлар республика бюджети даромадига:
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки импорт амалга
оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кунгача кечикканда —
репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки импорт амалга
оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кундан беш юз қирқ беш кунгача
кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига
тенг миқдорда қўшимча равишда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки импорт амалга
оширилган санадан эътиборан беш юз қирқ беш кун ва ундан ортиқ муддатга
кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига
тенг миқдорда қўшимча равишда жарима тўлайди.
Юқоридагиларга кўра, суд ариза талабини қаноатлантиришни рад
этишни, олдиндан почта ҳаражати учун тўланган 24000 сўм суд ҳаражати
аризачи зиммасида қолдиришни, «Давлат божи тўғрисида»ги қонуннинг 9моддасига асосан аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш
тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини
инобатга олиб, иш бўйича давлат божи ундирмасликни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 222 - моддаларига
асосланиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг «Оқсарой
текстиль» МЧЖга нисбатан жарима қўллаш тўғрисидаги аризасини
қаноатлантириш рад этилсин.
Аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси томонидан
олдиндан почта ҳаражати учун тўланган 24 000 суд ҳаражати ўз зиммасида
қолдирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Қашқадарё
вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
С.А.Турсунов