Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2201/2352 Дата решения 13.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Яккабагский межрайонный экономический суд Судья Турсунов Салимжон Абдусаломович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый "OQ SAROY KLASTER" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1007480 Claim ID 3078762 PDF Hash 17a0badc162dc0ff... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 111-моддаси онуни 111 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI YAKKABOG’ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ЯККАБАГСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 181400 Yakkabog’ tumani, A.Temur ko’chasi 181400 район Яккабаг, улица Амир Темур Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал қилув қарори Яккабоғ тумани 4 4-1806-2201/2352-сонли иш Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.А.Турсуновнинг раислигида, судья ёрдамчиси М.Эшдавлатовнинг котиблигида, аризачи вакили И.Рахимқулов (2023 йил 4 январдаги №22-00061-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили И.Буриев, Н.Исломов иштирокида, аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар «Оқсарой кластер» МЧЖга нисбатан молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни Яккабоғ туман иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси судга жавобгар «Оқсарой кластер» МЧЖга нисбатан ариза билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан 182 941 223,8 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган аризачи вакили И.Рахимқулов англашилмовчилик сабабли, жавобгарнинг дебитор қарзи борлиги тўғрисида адашиб ариза киритганлигини ва аризани қонуний ҳал этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъвога эътироз билдириб, Хитой Халқ республикасидаги корхона билан умумий қиймати 4 500 000 АҚШ доллар бўлган импорт шартномаси тузганлигини, шартномага асосан Хитой халқ республикасидаги контрагенти шартноманинг 5 фоизи миқдорида ўзига хизмат кўрсатувчи банкда кафолат суммасии қўйганлиги сабабли, аризада кўрсатилган 164 555 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарзи мавжуд эмаслиги сабабли, даъвони рад этишни сўради. Суд, аризачи ва жавобгар вакилларининг фикрини тинглаб ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, Марказий банк ЎзР Давлат солиқ қўмитасига берган 2022 йил 10 ноябрдаги №13-27/171ХДФУ хатида ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги “Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимидан умидсиз қарздорликларни ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги 216-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 ноябрь ҳолатига ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизими орқали шакллантирилган хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо шартномалари бўйича кредитор ҳамда тўлов муддати ўтган дебитор қарздорликлари тўғрисида маълумот юборилган. Даъво аризасида ва иш бўйича жавобгарга юборилган талабномада ҳамда даъвогар томонидан берилган ташқи савдо операциялари бўйича ягона элекрон маълумотлар базасидан маълум бўлишича «Оқсарой кластер» МЧЖ ҳамда Хитой Халқ республикасининг «Myande group Co.Ltd» корхонаси билан тузилган 202324318305692956210200004 ИДН рақамли импорт шартномаси бўйича 357850 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарзи борлиги тўғрисида ва ушбу сумманинг 10 фоизи ва 35 фоизи миқдорида жами 1 790 251 443,1 сўм миқдорида жарима ҳисобланланганлиги тўғрисида талабнома юборилган. Жавобгар Хитой Халқ республикасининг «Myande group Co.Ltd» корхонаси билан тузилган 202324318305692956210200004 ИДН рақамли импорт шартномаси бўйича 3 051 125 АҚШ дооларимиқдорида тўлов амалга оширилиб, 2 886 570 АҚШ доллари миқдоридаги товар импорт қилинган бўлиб, тўлов қилинган сумма ва импорт қилинган маҳсулот қиймати ўртасидаги фарқ суммаси 164 555 АҚШ долларини ташкил этсада, жавобгар импорт шартномаси бўйича охирги тўлов 688 800 АҚШ долларини 01.07.2022 йилда амалга оширганлигини инобатга олсак, жавобгарнинг импорт шартномаси бўйича ўтказиб берилган пул маблағлари бўйича муддати ўтган дебитор қарзи суммаси мавжуд эмас. Жавобгар 20.05.2022 йилга қадар импорт шартномаси бўйича 2 362 325 АҚШ доолари миқдорида тўлов амалга оширган ва 29.11.2022йилга қадар 2 886 570 АҚШ доллари миқдорида товар импорт қилган ва шундан ҳам кўриш мумкинки жавобгарнинг мазкур импорт шартномаси бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик суммаси мавжуд эмас, шу сабабли суд аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 27-бандига кўра: Чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган импорт қилувчилар, шунингдек, «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни 30 банк кунидан ортиқ таъминламаган импорт қилувчилар (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун - 60 банк куни) белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин: 180 кунгача кечикканда – тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ5087сонли қарорининг 10-бандида, 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилсин ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисоблансин, дейилган. ЎзР 2019 йил 22 октябрдаги «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” қонунининг 111-моддасига кўра, Норезидентга тўлов ёки импорт амалга оширилган санадан эътиборан бир юз саксон кун ўтганидан кейин кўпи билан қирқ беш кунда (кичик тадбиркорлик субъектлари учун тўқсон кунда) ташқи савдо операциялари бўйича активларни репатриация қилишни таъминламаган резидентлар республика бюджети даромадига: активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки импорт амалга оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки импорт амалга оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кундан беш юз қирқ беш кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки импорт амалга оширилган санадан эътиборан беш юз қирқ беш кун ва ундан ортиқ муддатга кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда жарима тўлайди. Юқоридагиларга кўра, суд ариза талабини қаноатлантиришни рад этишни, олдиндан почта ҳаражати учун тўланган 24000 сўм суд ҳаражати аризачи зиммасида қолдиришни, «Давлат божи тўғрисида»ги қонуннинг 9моддасига асосан аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, иш бўйича давлат божи ундирмасликни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 222 - моддаларига асосланиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг «Оқсарой кластер» МЧЖга нисбатан жарима қўллаш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси томонидан олдиндан почта ҳаражати учун тўланган 24 000 суд ҳаражати ўз зиммасида қолдирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья С.А.Турсунов