Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2201/2339 Дата решения 13.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Яккабагский межрайонный экономический суд Судья Турсунов Салимжон Абдусаломович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый "AGE EXPORT OF TRADE" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1007440 Claim ID 3072311 PDF Hash ac20a075e9fb72e0... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI YAKKABOG’ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ЯККАБАГСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 181400 Yakkabog’ tumani, A.Temur ko’chasi 181400 район Яккабаг, улица Амир Темур Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал қилув қарори Яккабоғ тумани 4 4-1806-2201/2339-сонли иш Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.А.Турсуновнинг раислигида, судья ёрдамчиси М.Эшдавлатовнинг котиблигида, аризачи вакили А.Сувонов (2023 йил 4 январдаги №22-00061-сонли ишончномага асосан), (жавобгардан вакил иштирок этмади) иштирокида, аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар «Age export of trade» МЧЖга нисбатан молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси судга жавобгар «Age export of trade» МЧЖга нисбатан ариза билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан 1 745 740 988,8 сўм жарима қўллашни сўраган. Суд мажлисида жавобгар вакил иштирокини таъминламади. Суд муҳокамасида иштирок этган аризачи вакиллари аризани қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд, аризачи вакилининг фикрини тинглаб ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан аризани қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, иш бўйича жавобгарга юборилган талабномада ҳамда даъвогар томонидан берилган ташқи савдо операциялари бўйича ягона элекрон маълумотлар базасидан маълум бўлишича «Age export of trade» МЧЖ ҳамда Афғонистон Республикасининг “Bahram fahim LTD” корхонаси билан тузилган 201639946308850266210100002 ИДН рақамли экcпорт шартномаси ва Қирғизистон Республикасининг “Forsaj logistik” ООО корхонаси билан билан тузилган 201639946308850266210100003 ИДН рақамли шартномалари бўйича 1 046 860,3 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлиги аниқланган. Жавобгар билан унинг контрагенти ўртасида 2019 йил 15 сентябрда №EX001-сонли 2 000 000 АҚШ доллари миқдордаги шартнома имзоланган. Мазкур шартномага асосан жавобгар томонидан унинг контрагентига 15.11.2021 йилга қадар жами 166 502,4 АҚШ доллари миқдорилаги товар экспорт қилинган. Жавобгарнинг Қирғизистон республикасидаги контаргенти билан тузган шартномасига кура, 06.11.2021 йилга қадар 880 357,96 АҚШ долларимиқдоридаги товар экспорт қиилнган. Жавобгар юқорилда кўрсатилган иккита шартнома бўйича 1 046 860,3 миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги вужудга келган. 327.04.2021 йилга қадар 110 350 АҚШ доллар тўлов амалга оширилган ва Ўзбекистон Республикасига 108 556,62 АҚШ доллари миқдоридаги товар олиб келинган. Жавобгар томонидан қонунда белгиланган муддатда 1793,3 АҚШ доллар миқдорида товар олиб келинмаганлиги сабабли, ушбу валюта суммаси миқдорида дебитор қарздорлиги вужудга келишига сабаб бўлган. Солиқ органи томонидан жавобгарга 2022 йилнинг 5 ноярбь санаси билан талабнома юборилган бўлиб, мазкур талабномада жаввобгарнинг ташқи савдо операцияси бўйича жавобгарнинг 1 046 860 ,3 АҚШ доллар миқдоридаги муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлиги сабабли, 2022 йил 4 ноябрь санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича, яъни 11117,33 сўмдан 360 кундан ортиқ ва 545 кунгача кечиктирилган кун учун муддати ўтган дебитор қарздорлик суммасининг 5 фоизи миқдорида, яъни (1046860,3х11117,33)х5= 581 914 570,94, сўм ва (1046860,3х11117,33)х10= 1 163 829 171,89 сўм, жами 1 745 743 712,83 сўм бўлади, аммо аризачи аризасида жавобгарга нисбатан 1 745 740 988,8 сўм жарима қўллашни сўраган. Аризачи вакили томонидан судга тақдим қилинган ташқи савдо операциялари бўйича ягона элекрон маълумотлар базасидан олинган кўчирмадан маълум бўлишича жавобгар суд муҳокамаси кунига қадар жавобгар томонидан бартараф этилмаган. Низомнинг 28-бандига кўра, талабномада жарима суммаси уни жўнатиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича сўмда ҳисобланади. Жавобгар томонидан импорт контракти бўйича товар келиб тушганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаганидан сўнг, ДСИ томонидан жавобгарга жарима қўллаш тўғрисида судга ариза киритилган. Аризада ҳамда суд мажлисида аризачи вакили томонидан берилган ташқи савдо операциялари бўйича ягона элекрон маълумотлар базасидан олинган кўчирмадан маълум бўлишича «Age export of trade» МЧЖнинг иккала экспорт шартномалари бўйича 1 046 860,3 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлигини кўриш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 27-бандига кўра: Ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун — 90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар: активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар. ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли қарорига 1илова Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 28-бандида Низомнинг 27-бандида келтирилган хўжалик юритувчи субъектларга давлат солиқ хизмати органи томонидан жарима қўллаш тўғрисида талабнома юборилиши, талабномада жарима суммаси уни жўнатиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича сўмда ҳисобланиши назарда тутилган. Шунга кўра, суд ариза талабини қаноатлантиришни, жавобгарга нисбатан 1 745 740 988,8 сўм миқдорида жарима қўллашни ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта ҳаражати ундиришни, «Давлат божи тўғрисида»ги қонуннинг 9моддасига асосан аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, иш бўйича давлат божи ундирмасликни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 222 - моддаларига асосланиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг «Age export of trade» МЧЖга нисбатан жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар «Age export of trade» МЧЖга нисбатан 1 745 740 988,8 сўм миқдорида жарима қўлланилсин. Қўлланилган жаримани ундириш аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси зиммасига юклатилсин. Жавобгар «Age export of trade» МЧЖ дан аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси фойдасига 24000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья С.А.Турсунов