Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2201/2331 Дата решения 13.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Яккабагский межрайонный экономический суд Судья Турсунов Салимжон Абдусаломович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый "BEGISHOM NUR INVEST" фермер хўжалиги
Source ID 1007482 Claim ID 3072845 PDF Hash 1fcbfa5132cf2f79... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 9- моддаси онуннинг 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI YAKKABOG’ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ЯККАБАГСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 181400 Yakkabog’ tumani, A.Temur ko’chasi 181400 район Яккабаг, улица Амир Темур Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал қилув қарори 2023 йил 13 январь Яккабоғ тумани 4 4-1806-2201/2331-сонли иш Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.А.Турсуновнинг раислигида, судья ёрдамчиси М.Эшдавлатовнинг котиблигида, аризачи вакили И.Рахимқулов (04.01.2022 йилги №22-00061-сонли ишончномага асосан), (жавобгар вакили иштирок этмади) иштирокида, аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар «Бегишом нур инвест» фермер хўжалигига нисбатан молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси судга жавобгар «Бегишом нур инвест» фермер хўжалигига нисбатан ариза билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан 8 562 296 сўм жарима қўллашни сўраган. Суд мажлисида жавобгар вакил иштирокини таъминламади. Суд муҳокамасида иштирок этган аризачи вакили И.Рахимқулов, судга ариза тақдим қилиб, суд куни ҳолатига жавобгарнинг 2268 евро миқдорида муддати ўтган дебитор қарзи мавжудлигини маълум қилиб, жавобгарга 8 562 296 сўм жарима қўллашни сўради. Суд, аризачи вакилининг фикрини тинглаб ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан аризани қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, иш бўйича жавобгарга юборилган талабномада ҳамда даъвогар томонидан берилган ташқи савдо операциялари бўйича ягона элекрон маълумотлар базасидан маълум бўлишича «Бегишом нур инвест» фермер хўжалиги ҳамда Австрия давлатининг «Livestock GmbH» корхонаси билан тузилган 2008099323034961882002002002 ИДН рақамли импорт шартномаси бўйича 2365,52 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлиги аниқланган. Жавобгар билан унинг контрагенти ўртасида 2020 йил 7 сентябрда 139 750 евро миқдордаги шартнома имзоланган. Мазкур шартномага асосан жавобгар томонидан унинг контрагентига 21.09.2020 йилда 140 000 евро тўлов амалга оширилган ва Ўзбекистон Республикасига 137 732 АҚШ доллари миқдоридаги товар олиб келинган. миқдорида товар олиб келинмаганлиги сабабли, ушбу валюта суммаси миқдорида дебитор қарздорлиги вужудга келишига сабаб бўлган. «Бегишом нур инвест» фермер хўжалиги Австрия давлатининг «Livestock GmbH» корхонаси билан тузилган 2008099323034961882002002002 ИДН рақамли экспорт шартномаси бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик 2020 йил 20 мартда вужудга келган бўлиб, ЎзР Президентининг 21.04.2021 йилги “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-5087-сонли қарорининг 10-бандида 2021 йил 1 майдан бошлаб чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар ва «эркин муомалага чиқариш» божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга камайтирилиши, 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилиши ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланиши назарда туиилганлиги сабабли, жавобгарнинг муддати ўтган қарзи ташқи савдо операциялари бўйича ягона элекрон маълумотлар базасида 1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланган. Солиқ органи томонидан жавобгарга 2022 йилнинг 5 ноярбь санаси билан талабнома юборилган бўлиб, мазкур талабномада жаввобгарнинг ташқи савдо операцияси бўйича жавобгарнинг 2268 Euro миқдоридаги муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлиги сабабли, 2022 йил 1 ноябрь санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича, 545 кундан ортиқ кечиктирилган кун учун муддати ўтган дебитор қарздорлик суммасининг 35 фоизи миқдорида, яъни (2268х10843,84)х35=8 607 840,19 сўм бўлади, лекин аризачи аризасида жавобгарга нисбатан 8 562 296 сўм жарима қўллашни сўраган. Бироқ, корхона томонидан дебитор қарздорлик бартараф қилинмаган ҳамда жарима ихтиёрий равишда тўланмаган. Жавобгар томонидан импорт контракти бўйича товар келиб тушганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаганидан сўнг, ДСИ томонидан жавобгарга жарима қўллаш тўғрисида судга ариза киритилган. Аммо, жавобгар билан унинг контрагенти ўртасида шартнома евра валюта бирлигида тузилган бўлиб, жавобгар томонидан унинг контрагентига 140 000 евро пул маблағи ўтказиб берилган ва 137 732 евро миқдорида маҳсулот олиб келинган ва қонунда белгиланган муддатда 2 268 евро миқдорида маҳсулот олиб келинмаганлиги ёки пул маблағи қайтарилмаганлиги сабабли, 2268 евро муддати ўтган дебитор қарздорлик вужудга келган. Аризачи томонидан берилган ташқи савдо операциялари бўйича ягона элекрон маълумотлар базасидан 26.09.2022 йил ҳолатига олинган кўчирмадан маълум бўлишича «Бегишом нур инвест» фермер хўжалигининг Австрия давлатининг «Livestock GmbH» корхонаси билан тузилган 2008099323034961882002002002 ИДН рақамли импорт шартномаси бўйича 2268 евро миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлигини кўриш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 27-бандига кўра: Ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун — 90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар: активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар. Банкнинг берган маълумотига кўра, жавобгарнинг 20.03.2021 йил ҳолатига 2314 евро миқдорида муддати ўтган дебитор қарзи борлиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ5087сонли қарорининг 10-бандида, 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилсин ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисоблансин, дейилган. Аризачи вакили томонидан судга тақдим қилинган ташқи савдо операциялари бўйича ягона элекрон маълумотлар базасидан олинган кўчирмадан маълум бўлишича жавобгар суд муҳокамаси кунига қадар жавобгар томонидан бартараф этилмаган. ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2020 илдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли қарорига 1илова Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 28-бандида Низомнинг 27-бандида келтирилган хўжалик юритувчи субъектларга давлат солиқ хизмати органи томонидан жарима қўллаш тўғрисида талабнома юборилиши, талабномада жарима суммаси уни жўнатиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича сўмда ҳисобланиши назарда тутилган. Шунга кўра, суд ариза талабини қаноатлантиришни, жавобгарга нисбатан 8 562 296 сўм миқдорида жарима қўллашни ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта ҳаражати ундиришни, «Давлат божи тўғрисида»ги қонуннинг 9- моддасига асосан аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, иш бўйича давлат божи ундирмасликни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 222 - моддаларига асосланиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг «Бегишом нур инвест» фермер хўжалигига нисбатан жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар «Бегишом нур инвест» фермер хўжалигига нисбатан 8 562 296 сўм миқдорида жарима қўлланилсин. Қўлланилган жаримани ундириш аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси зиммасига юклатилсин. Жавобгар «Бегишом нур инвест» фермер хўжалигидан аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси фойдасига 24000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья С.А.Турсунов