← Назад
Решение #673427 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
YAKKABOG’ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
ЯККАБАГСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
181400 Yakkabog’ tumani, A.Temur ko’chasi
181400 район Яккабаг, улица Амир Темур
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳал қилув қарори
Яккабоғ тумани
4 4-1806-2201/2327-сонли иш
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.А.Турсуновнинг
раислигида, судья ёрдамчиси М.Эшдавлатовнинг котиблигида, аризачи вакили
А.Сувонов (2023 йил 4 январдаги №22-00061-сонли ишончномага асосан),
жавобгар вакили Ж.Жураев иштирокида, аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ
бошқармасининг жавобгар «Азия давр» МЧЖга нисбатан молиявий жарима
қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди
биносида, видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси судга жавобгар «Азия
давр» МЧЖга нисбатан ариза билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан
тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини
олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан 211 636
622,69 сўм жарима қўллашни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган аризачи вакили аризани қисман қувватлаб,
жаворбгарга нисбатан жарима суммасини ҳисоблашда хатолик туфайли кўп
ҳисобланганлигини, аслида 54 409 509 сўм жарима ҳисобланиши кераклигини
маълум қилиб, жавобгарга нисбатан 54 409 509 сўм жарима қўллашни сўради.
Суд, аризачи вакилининг фикрини тинглаб ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб, қуйидагиларга асосан аризани қисман қаноатлантиришни лозим деб
топади.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, иш бўйича жавобгарга
юборилган талабномада ҳамда даъвогар томонидан берилган ташқи савдо
операциялари бўйича ягона элекрон маълумотлар базасидан маълум бўлишича
«Азия давр» МЧЖ ҳамда Германия Республикасининг “Groxe AG” корхонаси билан
тузилган 204964629305948065210200001 ИДН рақамли экcпорт шартномаси
43571 Евро миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлиги
аниқланган.
Жавобгар билан унинг контрагенти ўртасида 2020 йил 17 ноябрда №98-сонли
4 000 000 евро миқдордаги импорт шартномаси имзоланган.
Мазкур шартномага асосан жавобгар томонидан унинг контрагентига
219.02.2021 йилда 24 860,97 евро, 27.05.2021 йилда 41 684,09 евро миқдоридаги
пул маблағи ўтказиб берилган.
Жавобгарнинг Германия республикасидаги контаргенти билан тузган
шартномасига кўра, 22 973,97 евро миқдоридаги товар импорт қилинган.
Жавобгар юқорида кўрсатилган шартнома бўйича 43 571 миқдорида муддати
ўтган дебитор қарздорлиги вужудга келган.
Жавобгар томонидан қонунда белгиланган муддатда 43 571 евро миқдорида
товар олиб келинмаганлиги сабабли, ушбу валюта суммаси миқдорида дебитор
қарздорлиги вужудга келишига сабаб бўлган.
Солиқ органи томонидан жавобгарга 2022 йилнинг 5 ноярбь санаси билан
талабнома юборилган бўлиб, мазкур талабномада жаввобгарнинг ташқи савдо
операцияси бўйича жавобгарнинг 43571 евро миқдоридаги муддати ўтган
дебитор қарздорлиги мавжудлиги сабабли, 2022 йил 4 ноябрь санасидаги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича, яъни 10843,84
сўмдан 360 кундан ортиқ ва 545 кунгача кечиктирилган кун учун муддати ўтган
дебитор
қарздорлик
суммасининг
10
фоизи
миқдорида,
яъни
(43571х11117,33)х10= 47 247 695,26 сўм ва (43571х10843,84)х35= 165 366 933,42
сўм, жами 212 614 086,4 сўм жарима ҳисоблаб, аризасида жавобгарга нисбатан 211
636 622,7 сўм жарима қўллашни сўраган.
Аризачи вакили томонидан судга тақдим қилинган ташқи савдо операциялари
бўйича ягона элекрон маълумотлар базасидан олинган кўчирмадан маълум
бўлишича жавобгар суд муҳокамаси кунига қадар жавобгар томонидан бартараф
этилмаган.
Аммо аризачи жарима суммасини ҳисоблашда қўйидаги хатоликка йўл қўйган,
жумладан жавобгар 19.02.2021 йилда 24 860,97 евро миқдорида тўлов амалга
оширган ва ушбу сумма бўйича ЎзР Президентининг ПҚ-5087-қонли қарорининг
10-банди тала идан келиб чиқиб, 2021 йил 1 майдан талабнома йўлланган санага
қадар 554 кун ўтган бўлиб, 22 973,97 евро миқдорида товар импорт
қилинганлигини инобатга олсак, (24860,97-22973,97=1887) 1887 евро муддати
щтган қарздорлик учну 554 кун ўтган бўлиб, ушбу суммага нисбатан унинг 10
фоизи ва 35 фоизи миқдорида жарим асуммаси 9 208 46,73 сўм бўлади, 41 684
еврони 27.05.2021 йилда тўлоқ қилинганлигини инобатга олсак, ушбу муддати
ўтган дебитор қарздорлик учун унинг 10 фоизи миқдорида (41684х10843,84)х10=
45 201 462,65 сўм жарима ҳисобланиши керак эди, аммо аризачи қарздорликнинг
ушбу қисми учун ҳам унинг 35 фоизи миқдорида жарима ҳисоблаб хатоликка йўл
қўйган, шу сабабли суд жавобгарга нисбатан 54 409 509 сўм жарима қўллашни,
жариманинг қолган қисмини рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
Низомнинг 28-бандига кўра, талабномада жарима суммаси уни жўнатиш
санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича сўмда
ҳисобланади.
Жавобгар томонидан импорт контракти бўйича товар келиб тушганлигини
тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаганидан сўнг, ДСИ томонидан жавобгарга
жарима қўллаш тўғрисида судга ариза киритилган.
Аризада ҳамда суд мажлисида аризачи вакили томонидан берилган ташқи
савдо операциялари бўйича ягона элекрон маълумотлар базасидан олинган
кўчирмадан маълум бўлишича «Азия давр» МЧЖнинг импорт шартномалари
бўйича 43571 евро миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги
мавжудлигини кўриш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга
оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги
Низомнинг 27-бандига кўра:
Ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет
элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда
кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва
расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки
пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун (кичик
тадбиркорлик субъектлари учун — 90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик
юритувчи субъектлар:
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда — репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда —
репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда
қўшимча равишда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда — репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика
бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар.
ЎзР
Вазирлар
Маҳкамасининг
14.05.2020
йилдаги
“Ўзбекистон
Республикасида
ташқи
савдо
операциялари
мониторингини
янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли қарорига 1-илова
Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва
назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 28-бандида Низомнинг 27бандида келтирилган хўжалик юритувчи субъектларга давлат солиқ хизмати
органи томонидан жарима қўллаш тўғрисида талабнома юборилиши,
талабномада жарима суммаси уни жўнатиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки валюта курси бўйича сўмда ҳисобланиши назарда тутилган.
Шунга кўра, суд ариза талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгарга
нисбатан 54 409 509 сўм миқдорида жарима қўллашни ва олдиндан тўланган
24 000 сўм почта ҳаражати ундиришни, сўралган жариманинг қолган қисмини рад
этишни, «Давлат божи тўғрисида»ги қонуннинг 9-моддасига асосан аризачи ва
жавобгар ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат
божи тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, иш бўйича давлат божи
ундирмасликни, Олий суд депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида
кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд ҳаражати ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 222 - моддаларига асосланиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг «Азия давр»
МЧЖга
нисбатан
жарима
қўллаш
тўғрисидаги
аризаси
қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Азия давр» МЧЖга нисбатан 54 409 509 сўм миқдорида жарима
қўлланилсин. Қўлланилган жаримани ундириш аризачи Қашқадарё вилоят
Давлат солиқ бошқармаси зиммасига юклатилсин.
Жариманниг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «Азия давр» МЧЖ дан:
- аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси фойдасига почта
ҳаражати учун тўланган 24000 сўм суд ҳаражати;
- Олий суд депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан
боғлиқ 75 000 сўм суд ҳаражати ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Қашқадарё вилоят
судига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
С.А.Турсунов