Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2201/2326 Дата решения 13.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Яккабагский межрайонный экономический суд Судья Турсунов Салимжон Абдусаломович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый "AZZA PARRANDA SERVIS" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1007443 Claim ID 3072949 PDF Hash 728dfd4dd3d18865... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI YAKKABOG’ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ЯККАБАГСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 181400 Yakkabog’ tumani, A.Temur ko’chasi 181400 район Яккабаг, улица Амир Темур Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал қилув қарори Яккабоғ тумани 4 4-1806-2201/2326-сонли иш Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.А.Турсуновнинг раислигида, судья ёрдамчиси М.Эшдавлатовнинг котиблигида, аризачи вакили А.Сувонов (04.01.2022 йилги №22-00061-сонли ишончномага асосан), (жавобгардан вакил иштирок этмади) иштирокида, аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар «Азза парранда сервис» МЧЖга нисбатан молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси судга жавобгар «Азза парранда сервис» МЧЖга нисбатан ариза билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан 856 034,4сўм жарима қўллашни сўраган. Суд мажлисида жавобгар вакил иштирокини таъминламади. Суд муҳокамасида иштирок этган аризачи вакиллари аризани қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд, аризачи вакилининг фикрини тинглаб ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан аризани қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, иш бўйича жавобгарга юборилган талабномада ҳамда даъвогар томонидан берилган ташқи савдо операциялари бўйича ягона элекрон маълумотлар базасидан маълум бўлишича «Азза парранда сервис» МЧЖ ҳамда Туркия Республикасининг «Garanti Tavukchuluk GIDA NAK.AKAR.IC VE DIS TIC A.S» корхонаси билан тузилган 202324318304731227190200002 ИДН рақамли импорт шартномаси бўйича 220 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлиги аниқланган. Жавобгар билан унинг контрагенти ўртасида 2019 йил 18 октябрда №18102019-сонли 305 000 АҚШ доллари миқдордаги шартнома имзоланган. Мазкур шартномага асосан жавобгар томонидан унинг контрагентига 285 700 АҚШ доллар тўлов амалга оширилган ва Ўзбекистон Республикасига 285 480 АҚШ доллари миқдоридаги товар олиб келинган. Жавобгар томонидан қонунда белгиланган муддатда 220 АҚШ доллар миқдорида товар олиб келинмаганлиги сабабли, ушбу валюта суммаси миқдорида дебитор қарздорлиги вужудга келишига сабаб бўлган. Жавобгар томонидан қонунда белгиланган муддатда 8 АҚШ доллар миқдорида товар олиб келинмаганлиги сабабли, ушбу валюта суммаси миқдорида дебитор қарздорлиги вужудга келишига сабаб бўлган. «Азза парранда сервис» МЧЖ Туркия Республикасининг «Garanti Tavukchuluk GIDA NAK.AKAR.IC VE DIS TIC A.S» корхонаси билан тузилган 202324318304731227190200002 ИДН рақамли импорт шартномаси бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик 2019 йил 1 ноябрда вужудга келган бўлиб, ЎзР Президентининг 21.04.2021 йилги “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-5087-сонли қарорининг 10-бандида 2021 йил 1 майдан бошлаб чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар ва «эркин муомалага чиқариш» божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга камайтирилиши, 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилиши ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланиши назарда тутилганлиги сабабли, жавобгарнинг муддати ўтган қарзи ташқи савдо операциялари бўйича ягона элекрон маълумотлар базасида 1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланган. Солиқ органи томонидан жавобгарга 2022 йилнинг 5 ноярбь санаси билан талабнома юборилган бўлиб, мазкур талабномада жаввобгарнинг ташқи савдо операцияси бўйича жавобгарнинг 220 АҚШ доллар миқдоридаги муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлиги сабабли, 2022 йил 1 ноябрь санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича, 545 кундан ортиқ кечиктирилган кун учун муддати ўтган дебитор қарздорлик суммасининг 35 фоизи миқдорида, яъни (220х11117,33)х35=856 034,4 сўм ҳисобланган ва аризачи аризасида жавобгарга нисбатан 856 034,4 сўм жарима қўллашни сўраган. Аризачи вакили томонидан судга тақдим қилинган ташқи савдо операциялари бўйича ягона элекрон маълумотлар базасидан олинган кўчирмадан маълум бўлишича жавобгар суд муҳокамаси кунига қадар жавобгар томонидан бартараф этилмаган. Низомнинг 28-бандига кўра, талабномада жарима суммаси уни жўнатиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича сўмда ҳисобланади. Жавобгар томонидан импорт контракти бўйича товар келиб тушганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаганидан сўнг, ДСИ томонидан жавобгарга жарима қўллаш тўғрисида судга ариза киритилган. Аризачи томонидан берилган ташқи савдо операциялари бўйича ягона элекрон маълумотлар базасидан олинган кўчирмадан маълум бўлишича «Азза парранда сервис» МЧЖ Туркия Республикасининг «Garanti Tavukchuluk GIDA NAK.AKAR.IC VE DIS TIC A.S» корхонаси билан тузилган 202324318304731227190200002 ИДН рақамли импорт шартномаси бўйича 220 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлигини кўриш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 27-бандига кўра: Ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун — 90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар: активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ5087сонли қарорининг 10-бандида, 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилсин ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисоблансин, дейилган. ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли қарорига 1илова Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 28-бандида Низомнинг 27-бандида келтирилган хўжалик юритувчи субъектларга давлат солиқ хизмати органи томонидан жарима қўллаш тўғрисида талабнома юборилиши, талабномада жарима суммаси уни жўнатиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича сўмда ҳисобланиши назарда тутилган. Шунга кўра, суд ариза талабини қаноатлантиришни, жавобгарга нисбатан 374 486,92 сўм миқдорида жарима қўллашни ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта ҳаражати ундиришни, «Давлат божи тўғрисида»ги қонуннинг 9моддасига асосан аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, иш бўйича давлат божи ундирмасликни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 222 - моддаларига асосланиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг «Азза парранда сервис» МЧЖга нисбатан жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «Азза парранда сервис» МЧЖга нисбатан 856 034,4 сўм миқдорида жарима қўлланилсин. Қўлланилган жаримани ундириш аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси зиммасига юклатилсин. Жавобгар «Азза парранда сервис» МЧЖ дан аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси фойдасига 24000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. С.А.Турсунов