Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2202/3492 Дата решения 13.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Каримов Хушнуд Римбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Абдали Қурама нури фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый Кадастр агентлиги Давлат кадастр палатаси Оҳангарон туман филиали
Source ID 1018914 Claim ID 3056420 PDF Hash b0a8be0eda2e6e66... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
жавобгар кадастр ва жавобгар марказга нисбатан ишни ИПК 128-моддаси жавобгар кадастр ва жавобгар марказга нисбатан ишни ИПК 128 law
хатбоши ва 170-моддаси хатбоши ва 170 law
ИПК 48-моддаси ИПК 48 law
Шу сабабли суд учинчи шасхга нисбатан ишни ИПК 128-моддаси Шу сабабли суд учинчи шасхга нисбатан ишни ИПК 128 law
ИПК 25-моддаси ИПК 25 law
ФПК 26-моддаси ФПК 26 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
ИПК 111-моддаси ИПК 111 law
шунингдек ушбу Кодекс 110-моддаси шунингдек ушбу Кодекс 110 code_article
онуннинг 18-моддаси онуннинг 18 law
сонли иш ИПК 110-моддаси сонли иш ИПК 110 law
Текст решения Оригинал (узб.)
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40 АЖРИМ (иш юритувни тугатиш тўғрисида) 2022 йил 13 январь 4-1107-2202/3492-сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья ёрдамчиси А.Уктамов котиблигида Оҳангарон туман прокурорининг даъвогар “Абдали Қурама нури” фермер хўжалиги манфаатида жавобгарлар Кадастр агентлиги Давлат кадастрлар палатаси Тошкент вилоят бошқармаси Оҳангарон туман филиали ва “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУКга нисбатан “Абдали Қурама нури” фермер хўжалиги ихтиёрида бўлган 866а-контурда жойлашган жами 10,35 гектар ер майдони бўйича лот рақамлари Y1727212483987/001 дан Y1727212-483987/090 гача бўлган (жами 90 та) лотлар бўйича 31.08.2022 йилда ўтказилган электрон-онлайн аукцион натижаларини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризасини ўзининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Оҳангарон туман прокурори “Абдали Қурама нури” фермер хўжалиги манфаатида Кадастр агентлиги Давлат кадастрлар палатаси Тошкент вилоят бошқармаси Оҳангарон туман филиали (қуйида-жавобгар кадастр) ва “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК (қуйида-жавобгар марказ)га нисбатан иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Абдали Қурама нури” фермер хўжалиги (қуйида-даъвогар ФХ) ихтиёрида бўлган 866а-контурда жойлашган жами 10,35 гектар ер майдони бўйича лот рақамлари Y1727212483987/001 дан Y1727212-483987/090 гача бўлган (жами 90 та) лотлар бўйича 31.08.2022 йилда ўтказилган электрон-онлайн аукцион натижаларини бекор қилишни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида прокурор, даъвогар ФХ, жавобгар кадастр ва жавобгар марказ тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, ишда уларнинг вакиллари иштирок этмади. Шу сабабли суд прокурор, даъвогар ФХ, жавобгар кадастр ва жавобгар марказга нисбатан ишни ИПК 128-моддаси 2-қисми 3хатбоши ва 170-моддаси 3-қисми тартибида уларнинг вакиллари иштирокисиз кўриб чиқади. Олдинги суд мажлисида иштирок этган прокурор ёрдамчиси О.Ўткиров ишни қонуний ҳал этишни сўраган. Олдинги суд мажлисида иштирок этган жавобгар кадастр вакили С.Режабаев (ишончнома асосида) ишни қонуний ҳал этишни сўраган. Олдинги суд мажлисида иштирок этган жавобгар марказ вакили В.Утамуродов (ишончнома асосида) ёзма илтимоснома тақдим этиб, ишга даъво аризада қайд этилган жами 90 та лот бўйича ғолиб бўлган фуқароларни жалб этишни ва шундан сўнг ишни қонуний ҳал этишни сўраган. Суднинг 05.01.2023 йилдаги ажрими билан жавобгар марказнинг илтимоси қаноатлантирилиб, фуқаро Нарбаев Сарвар Абдуманапович ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс (қуйидаучинчи шахс) сифатида жалб этилган. ИПК 48-моддаси 1-қисмигда низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини қабул қилгунига қадар, агар иш ушбу шахсларнинг тарафлардан бирига нисбатан ҳуқуқ ёки мажбуриятларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, даъвогар ёхуд жавобгар тарафида ишга киришиши мумкин. Улар тарафнинг илтимосномасига ёки суднинг ташаббусига кўра ҳам ишда иштирок этишга жалб қилиниши мумкин, дейилган. Бундай ҳолда суднинг даъво ариза бўйича қабул қиладиган ҳал қилув қарори нафақат фуқаро Нарбаев Сарвар Абдуманаповичга балки, лот рақамлари Y1727212483987/001 дан Y1727212-483987/090 бўйича ғолиб деб топилган бошқа фуқароларга ҳам ҳуқуқ ва мажбуриятларни ҳосил қилади. Маълумот учун: 31.08.2022 йилда ўтказилган электрон онлайн аукцион натижасида Нарбаев Сарвар Абдуманапович лот Y1727212-483987/006 рақам бўйича ғолиб деб топилган. Учинчи шахс суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинган бўлсада, ишда иштирок этмади. Шу сабабли суд учинчи шасхга нисбатан ишни ИПК 128-моддаси 2-қисми 3-хатбоши асосида унинг иштирокисиз кўриб чиқади. Суд прокурор фикрини ва ишда иштирок этувчиларнинг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидагилар асосида даъво ариза бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. ИПК 25-моддаси 1-қисми 1-бандига кўра, иқтисодий судга иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар (бундан буён матнда фуқаролар деб юритилади) ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар тааллуқлидир. ФПК 26-моддаси 1-қисми 1-бандига кўра, фуқаролик, оила, меҳнат, уй-жой, ер тўғрисидаги ва бошқа муносабатлардан юзага келадиган низолар бўйича ишлар, агар тарафлардан ҳеч бўлмаганда биттаси фуқаро бўлса, бундан қонунда шундай низоларни ҳал қилиш бошқа судларга ёки бошқа органларга топшириладиган ҳоллар мустасно, фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқлидир. Олий суд Пленумининг 24.05.2019 йилдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 8-банди 1-хатбошида иқтисодий судга ИПК 25моддасининг 1-қисмида белгиланган иқтисодиёт соҳасида фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган иқтисодий низолар бўйича ишлар тааллуқлидир. Иқтисодий судга тааллуқли бўлган, низо келиб чиқиши мумкин бўлган бошқа ҳуқуқий муносабатлар деганда, хусусан, фуқаролик ва маъмурий ҳуқуқ нормалари билан қамраб олинмаган ер ва бошқа ҳуқуқий муносабатлар тушунилиши лозим. Ушбу банднинг 5-хатбошида агар ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари иқтисодий судга, бошқалари эса фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли бўлган бир нечта талаб бирлаштирилиб берилган даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган бўлса, ИПК 110-моддасининг 1-бандига асосан иш юритиш тугатилади, деб тушунтириш берилган. ИПК 111-моддасида иш юритишни тугатиш тўғрисида суд ажрим чиқаради. Суд ажримда иш юритишни тугатиш асосларини кўрсатади, шунингдек ушбу Кодекс 110-моддасининг 1-бандида назарда тутилган ҳолда давлат божини бюджетдан қайтариш ва суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилади, деб белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги қонуннинг 18-моддаси 1-қисми 5-бандида давлат божи агар иш судга тааллуқли бўлмаса, ишни юритиш тугатилганда тўлиқ ёки қисман қайтарилиши кераклиги кўрсатилган. Ушбу иш прокурор томонидан давлат божи тўловисиз қўзғатилгани сабабли суд ушбу иш бўйича ҳисобланган давлат божини ҳеч бир тарафдан ундирмасликни, бироқ олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатини Оҳангарон туман прокуратураси зиммасида қолдиришни лозим топади ва ИПК 110, 195-196моддаларига асосан ажрим қилди: 4-1107-2202/3492-сонли иш ИПК 110-моддаси 1-қисми 1-банди асосида тугатилсин. Олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажати Оҳангарон туман прокуратураси зиммасида қолдирилсин. Ажрим нусхаси тарафларга юборилсин. Ажрим устидан ИПКда белгиланган тартибда ва муддатда шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Х.Каримов