← Назад
Решение #673531 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| арз олувчига нисбатан ишни ИПК | 170 | — | law | |
| олларда ушбу Кодекс | 734 | — | code_article | |
| айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекс | 327 | — | code_article | |
| олатда банк томонидан кредит фоизи суммаси ФК | 734 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 293 | — | code_article | |
| м почта харажатини ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 13 январь
4-1107-2202/-------сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси ------------------- судья
ёрдамчиси ----------------------- котиблигида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Тошкент вилоят бошқармасининг даъвогар “--------------------” АТИБ манфаатида
жавобгар “----------------------------” МЧЖ ва қўшимча жавобгар “----------------------”
МЧЖ ҳисобидан 135.562.454 сўм фоизни ундириш, ундирувни жавобгар “-----------------------” МЧЖга тегишли гаровга қўйилган давлат рақами 10 437 VAA белгили, Man
TGS 26.400 русумли юк автомашинасига қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини
ўзининг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят бошқармаси даъвогар “-------------------------” АТИБ (матнда- банк ёки даъвогар) манфаатида иқтисодий судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “-----------------------” МЧЖ (матнда-қарз
олувчи ёки жавобгар ёхуд гаровга қўювчи) ва қўшимча жавобгар “-------------------------” МЧЖ (матнда-кафил ёки қўшимча жавобгар) ҳисобидан 135.562.454 сўм фоиз
ундиришни, ундирувни жавобгарга тегишли гаровга қўйилган давлат рақами 10 437
VAA белгили, Man TGS 26.400 русумли юк автомашинасига қаратишни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида банк тегишли тарзда хабардор
қилинган. Бироқ банк судга ёзма ариза тақдим этиб, ишни банк иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган. Бундай ҳолда суд банкга нисбатан даъво аризани ИПК 170моддаси 2-қисми тартибида унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқади.
Қарз олувчи суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинган ва бунга
оид далиллар олинган. Бироқ, қарз олувчининг вакили ишда иштирок этмади ва шу
сабабли суд қарз олувчига нисбатан ишни ИПК 170-моддаси 3-қисми тартибида
унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқади.
Кафил суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тилхат орқали хабардор қилинган
бўлсада ишда унинг вакили иштирок этмади (олдинги суд мажлисида иштирок этган
кафилнинг раҳбари -------------------- даъво аризадаги талабларни қарз олувчи
ҳисобидан ундиришни сўраган). Бундай ҳолда суд кафилга нисбатан ишни ИПК 170моддаси 3-қисми тартибида унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқади.
Суд даъво аризадаги талабларни муҳокама этиб, қуйидаги асосларга кўра уни
қисман қаноатлантиришни лозим топади.
ФК 744-моддаси 1-қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф-банк ёки
бошқа кредит ташкилоти иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда
тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағларини (кредит) бериш, қарз
олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатига кўра, банкнинг Ангрен филиали ва қарз олувчи ўртасида
18.06.2019 йилда 1443-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномаси
бўйича банк қарз олувчига нотурар жойни сотиб олиш учун, йиллик 25% устама
тўлаш шарти билан, 685.000.000 сўм кредит ажратишни зиммасига олган.
1443-сонли кредит шартномасининг таъминоти учун банк томонидан кафилнинг
856.250.000 сўмлик кафиллиги олинган (4-сонли кафиллик шартномаси, 18.06.2019й.)
Шунингдек, кредит таъминоти учун қарз олувчига ААF № 1618064 техник
паспортга асосан тегишли, 2016 йил ишлаб чиқарилган, двигатель № 505451213
74520, кузов № х/м.16.11.2016, шасси № NS278WZZ8HJ005057, давлат рақами
10 242 WBA белгили, ранги- оқ, Man TGS 26.400 6X4 BLS автотранспорт воситаси
548.000.000 сўм қийматда гаровга қўйилган (р-202000163000941 рақамли гаров
шартномаси Тошкент вилоят Ангрен шаҳар 1-сон нотариал идораси нотариуси
А.Баймаков томонидан 22.02.2020 йил куни тасдиқланган).
Бироқ, қарз олувчи кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятини лозим
даражада бажармаган, кредит ва унга ҳисобланган фоизни муддатида қайтармаган.
Шу сабабли, савдо-саноат палатаси банк манфаатида даъво ариза билан судга
мурожаат қилган ва Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 24.03.2022 йилдаги
ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қаноатлантирилиб, қарз олувчи ва кафил
ҳисобидан солидар тартибда банк фойдасига 506.123.894 сўм кредит қарзи,
134.493.661 сўм фоиз ва 21.600 сўм почта харажати, республика бюджетига
12.812.351,10 сўм давлат божини ундириш белгиланган ва ундирув қарз олувчига
ААF № 1618064 техник паспортга асосан тегишли, 2016 йил ишлаб чиқарилган,
двигатель № 50545121374520, кузов № х/м.16.11.2016, шасси № NS278WZZ8HJ00
5057, давлат рақами 10 242 WBA белгили, ранги-оқ, Man TGS 26.400 6X4 BLS
автотранспорт воситасига қаратилган (4-1107-2202/357-сонли иш).
Бироқ, қарз олувчи томонидан мазкур ҳал қилув қарорининг ижроси тўлиқ
таъминланмаган. Шу сабабли, банк савдо-саноат палатаси орқали судга такроран
даъво ариза билан мурожаат қилиб, 4-1107-2202/357-сонли иш бўйича Оҳангарон
туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори қабул қилинган 24.03.2022
йилдан 01.12.2022 йилгача ўтган давр учун қарз олувчи ва кафил ҳисобидан 1443сонли кредит шартномаси бўйича ҳисобланган 135.562.454 сўм фоиз ундиришни
сўраган.
ФК 736-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки қарз
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз
суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ушбу Кодекснинг 734-моддаси биринчи
қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб
берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган
кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи
қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши керак.
Яъни, ушбу ҳолатда банк томонидан кредит фоизи суммаси ФК 734-моддасида
назарда тутилган асосларга кўра (яъни кредит шартномасида белгиланган фоизда)
сўралган бўлиб, ФК 736-моддаси эса олинган кредит маблағи қайтарилмаган
тақдирда ушбу суммага то кредит қайтариб берилган кунгача шартнома асосида
фоиз ундиришни истисно этмайди.
ФК 734-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонунда ёки қарз шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро)
қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда
фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ушбу ҳолатда, ажратилган кредит учун банк шартнома бўйича қарз олувчига
нисбатан 135.562.454 сўм фоиз ҳисоблаши қонунийдир. Бироқ, банк филиали судга
18/4008-сонли алоқа хатни тақдим этиб, 24.03.2022 йилдан бошлаб ҳисобланган
фоизларнинг бир қисми сўндирилгани ва 04.01.2023 йил ҳолатига 84.744.590 сўм
фоиз қарзи қолганини маълум қилди. Шу сабабли суд даъво аризани 84.744.590 сўм
фоиз доирасида қаноатлантиришни лозим топади.
Даъво аризада 1443-сонли кредит шартномаси бўйича ҳисобланган фоизларни
қарз олувчи ва кафилдан ундириш талаби қўйилган.
Маълумот учун: 1443-сонли кредит шартномасининг таъминоти учун банк
томонидан кафилнинг 856.250.000 сўмлик кафиллиги олинган.
ФК 292-моддасига кўра, кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз
мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб
беришни ўз зиммасига олади.
Ушбу Кодекснинг 293-моддасида қарздор кафиллик билан таъминланган
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва
қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик
шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса.
Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан
фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор
мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли
кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди, дейилган.
Кафиллик шартномасининг 2.2-бандида кафил кредитор олдида шу жумладан,
фоизлар тўлаш, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор
томонидан мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги
туфайли неустойка ва кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлаш юзасидан қарз
олувчи билан баравар ҳажмда жавоб беради, 2.3-бандида кафил ва қарз олувчининг
жавобгарлиги солидар ҳисобланади, дейилган.
Шу сабабли суд банкнинг 84.744.590 сўм фоизни қарз олувчи ва кафилдан
солидар тартибда ундиришга оид талабини асосли, деб ҳисоблайди.
Шунингдек, даъво аризада 1443-сонли кредит шартномаси бўйича ҳисобланган
фоизларни қарз олувчига тегишли гаровга қўйилган давлат рақами 10 437 VAA
белгили, Man TGS 26.400 русумли юк автомашинаси ҳисобидан ундириш сўралган.
Маълумот учун: 1443-сонли кредит шартномаси таъминоти учун банкнинг
Ангрен филиали ва қарз олувчи (гаровга қўювчи) ўртасидаги гаров шартномаси
Тошкент вилоят Ангрен шаҳар 1-сон нотариал идораси нотариуси А.Баймаков
томонидан 22.02.2020 йилда р-202000163000941 рақам билан тасдиқланган. Гаров
шартномасига кўра, қарз олувчига ААF № 1618064 техник паспортга асосан
тегишли, 2016 йил ишлаб чиқарилган, двигатель № 505451213 74520, кузов №
х/м.16.11.2016, шасси № NS278WZZ8HJ005057, давлат рақами 10 242 WBA белгили,
ранги- оқ, Man TGS 26.400 6X4 BLS автотранспорт воситаси 548.000.000 сўм
қийматда гаровга қўйилган.
Ангрен шаҳар мажбурий ижро бюроси давлат ижрочиси --------------------нинг
банк вакили ---------------------- иштирокида 13.06.2022 йил куни тузган
“автотранспортни хатлаш ва кўздан кечириш тўғрисида”ги актида қарз олувчига
ААF № 1618064 техник паспортга асосан тегишли, 2016 йил ишлаб чиқарилган,
двигатель № 505451213 74520, шасси № NS278WZZ8HJ005057, давлат рақами
10 437 VAA белгили, ранги- оқ, Man TGS 26.400 6X4 BLS русумли авто транспорт
воситаси хатлангани, ушбу автотранспорт воситасининг 10 242 WBA давлат рақам
белгиси йўқолгани сабабли 10 437 VAA давлат рақам белгисига ўзгартирилгани қайд
этилган.
Шунингдек, Ангрен шаҳар ИИБ ЙҲХБ бошлиғи --------------------нинг Ангрен
шаҳар мажбурий ижро бюроси давлат ижрочиси --------------- иштирокида 06.07.2022
йил куни тузган “транспорт воситасини якка тартибда техник кўрикдан ўтказиш
акти”га кўра, қарз олувчига ААF № 3877594 техник паспортга асосан тегишли, 2016
йил ишлаб чиқарилган, двигатель № 50545121374520, шасси № NS278WZZ8HJ
005057, давлат рақами 10 437 VAA белгили, ранги- оқ, Man TGS 26.400 6X4 BLS
русумли авто транспорт воситасининг техник созлиги қайд этилган.
ФК 268-моддасига кўра, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, гаров талабнинг уни қондириш пайтидаги ҳажмини таъминлайди, хусусан
фоизлар, неустойка, ижрони кечиктириб юбориш натижасида етказилган зарар
тўланишини, шунингдек гаровга олувчининг гаровга қўйилган ашёни сақлашга
қилган зарур харажатлари ва ундирув харажатлари тўланишини таъминлайди.
Банкнинг ўз талабларини гаров мулки ҳисобидан қаноатлантириш ҳуқуқи гаров
шартномасининг 17-бандида ҳам қайд этилган ва шу сабабли банкнинг кредит фоизи
ундирувини гаровдаги мулкка яъни, қарз олувчига ААF № 3877594 техник паспортга
асосан тегишли, 2016 йил ишлаб чиқарилган, двигатель № 50545121374520, шасси
№ NS278WZZ8HJ005057, давлат рақами 10 437 VAA белгили, ранги-оқ, Man TGS
26.400 6X4 BLS русумли автотранспорт воситасига қаратиш орқали қондириш
ҳақидаги талаби ҳам асосли бўлиб, бу талаб ҳам қаноатлантирилиши лозим бўлади.
Суд давлат божини муҳокама этиб, 2.711.249,08 сўм давлат божини ва 24.000
сўм почта харажатини ИПК 118-моддаси талаблари асосида қарз олувчи ва кафил
зиммасига юклайди ва ФК 8, 234, 734, 736- моддалари, ИПК 68, 118, 128, 170, 176177-моддалари асосида
қ а р о р қ и л д и:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “-----------------” МЧЖ ва қўшимча жавобгар “----------------------” МЧЖ
ҳисобидан солидар тартибда даъвогар АТИБ “--------------------” фойдасига 84.744.590
сўм кредит фоизи ва 24.000 сўм почта харажати, республика бюджетига 2.711.249,08
сўм давлат божи ундирилсин.
Ундирув жавобгар “--------------------” МЧЖга ААF № 3877594 техник паспортга
асосан тегишли, 2016 йил ишлаб чиқарилган, двигатель № 5054512137 4520, шасси
№ NS278WZZ8HJ005057, давлат рақами 10 437 VAA белгили, ранги-оқ, Man TGS
26.400 6X4 BLS русумли автотранспорт воситасига қаратилсин.
Даъво талабининг қолган қисми рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибда ва муддатда шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
-------------------