Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2201/1233 Дата решения 13.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Яккабагский межрайонный экономический суд Судья Турсунов Салимжон Абдусаломович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТБ Микрокредитбанк акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "BROOKLYN BUSINESS 001" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1017708 Claim ID 2995461 PDF Hash 533bc8a6d9ad2be4... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 130-моддаси тисодий процессуал кодекси 130 code_article
ИПКнинг 131-моддаси ИПК 131 law
ИПКнинг 107-моддаси ИПКнинг 107 law
онуни 18-моддаси онуни 18 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI YAKKABOG’ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ЯККАБАГСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 181400 Yakkabog’ tumani,A.Temur ko’chasi 181400 район Яккабаг, улица Амир Темур А Ж Р И М (даъво аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида) Яккабоғ тумани 4-1806-2201/1233-сонли иш Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Турсуновнинг раислигида, М.Эшдавлатовнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар АТБ “Микрокредитбанк” манфаатида жавобгар «Brooklyn business 001» маъсулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгарлар «Хисор қўрки» МЧЖ, “Yakkabog’ green house” МЧЖга нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни, даъвогар вакили Ф.Абдиқодиров (2022 йил 28 апрелдаги №04-10/6445-сонли ишончнома асосида) иштирокида Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Яккабоғ туманлараро иқтисодий судига Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар АТБ “Микрокредитбанк” манфаатида жавобгар «Brooklyn business 001» маъсулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгарлар «Хисор қўрки» МЧЖ ҳамда “Yakkabog’ green house” МЧЖ га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат этиб, «Brooklyn business 001» маъсулияти чекланган жамиятининг 495 000 000 сўм кредит қарзи ва 29 000 000 сўм кредит фоизини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили иш юзасидан тарафлар ўртасида “Медиация тўғрисида”ги Қонуни талабларига асосан медиация тартиб таомилини амалга ошириш тўғрисида келишувга эришилганлигини маълум қилиб, судга тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувни судга тақдим қилди. Суд мажлисида жавобгар вакил иштирокини таъминламади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг кўрсатмасини тинглаб, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлигини инобатга олиб, даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим деб ҳисоблайди. Судга тақдим қилинган ва тарафлар ўртасида 12.01.2023 йилда тузилган медиатив келишувда жавобгар муддати ўтган кредит асосий ва фоиз қарздорликларини қисман тўлаб берганлигини қолган қарздорликни 2023 йил 1 апрелга қадар тўлаб беришга келишилган. ЎзР Иқтисодий процессуал кодексининг 130-моддасига кўра, суд тарафларнинг келишуви учун чоралар кўради, уларга иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади. ИПКнинг 131-моддасига кўра, тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. ИПКнинг 107-моддаси, 1-қисмининг 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса суд даъво аримзасини кўрмасдан қолдиради. Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонуни 17моддасига кўра, низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 18-моддаси, 1-қисмининг 9бандига кўра, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи тўлиқ ёки қисман қайтарилиши керак. Қайд этилганларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар АТБ “Микрокредитбанк” манфаатида киритган даъвосини кўрмасдан қолдиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 1-қисмининг 53-банди, 195моддасига асосланиб, суд ажрим қилади: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар АТБ “Микрокредитбанк” манфаатида жавобгар «Brooklyn business 001» маъсулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгарлар «Хисор қўрки» МЧЖ ҳамда “Yakkabog’ green house” МЧЖга нисбатан киритган даъвоси кўрмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози бўлган тарафлар ажрим қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда апелляция тартибида шикоят беришга (протест келтиришга) ҳақли. Судья С.Турсунов