← Назад
Решение #673542 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| онуннинг | 39 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оҳангарон шаҳри
2023 йил ----------- 4-1107-2201/---------сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси -----раислигида, судья ёрдамчиси --- котиблигида даъвогар --------------нинг
жавобгар “--------------” МЧЖга нисбатан давлат бюджетига тўланиши
лозим бўлган 3 610 327 628 сўм божхона тўловларини ундириш
тўғрисидаги даъво аризасини тарафлар вакиллари иштирокисиз ўз
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
-------------- (даъвогар ёки божхона органи) иқтисодий судга даъво
ариза билан мурожаат қилиб, “--------------” МЧЖга (жавобгар ёки МЧЖ)
нисбатан давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган 3 610 327 628 сўм
божхона тўловларини ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 26 декабрдаги ажримига асосан “Ангрен эркин
иқтисодий зонаси” ДУК (дирекция) низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга
жалб этилган.
Суд мажлисида даъвогар божхона органи вакили иштирок этмади.
Бироқ олдинги суд мажлисида иштирок этиб, даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, суддан уни қаноатлантиришни сўраган.
Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Бироқ олдинги
суд мажлисларида иштирок этиб, даъвогарнинг даъво талабларини тан
олиб, ҳақиқатан ҳам товарлар омборида мавжуд эмаслиги, бироқ
товарлар бошқа омборларда сақланаётганлигини, тез орада экспортга
йўналтирилишини ва низо баратараф этилишини маълум қилиб, суддан
қонуний қарор қабул қилишни сўраган.
Учинчи шахс “Ангрен эркин иқтисодий зонаси” ДУК (дирекция)
вакили суд мажлисида иштирок этмади. Иш ҳужжатларида унинг суд
мажлиси куни ва жойидан хабардорлиги тўғрисидагми почта
хабарномаси мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси иккинчи қисмида
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг
йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, учинчи
қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса,
низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Суд, ИПКнинг 170-моддаси иккинчи ва учинчи қисми
талабларидан келиб чиқиб, ишни даъвогар, жавобгар ва учинчи шахс
вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди.
Суд тўпланган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагилар асосида
даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Аниқланишича, Тошкент вилояти эркин иқтисодий зоналари ва
кичик саноат зоналари маъмурий кенгашининг 27.09.2018 йилдаги
25-сонли баёни асосида дирекция томонидан МЧЖга 15.10.2018 йилда
Ангрен эркин иқтисодий зона қатнашчиси гувоҳномаси берилган.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, МЧЖ томонидан 2020 йилнинг октябрь
ойидан 2022 йилнинг февраль ойига қадар жами вазни 1 459,2 тонна,
қиймати 2.62 млн АҚШ долларига тенг полиэстер газламаси, плёнка
(хом-ашёлар) импорт қилинган ва ушбу хом-ашёларга нисбатан 9 985
млн сўм божхона тўловларидан имтиёз қўлланилган.
Ўтган давр мобайнида МЧЖ Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 26.03.2012 йилдаги ПҚ-1731-сонли қарори асосида
ички бозорга 902,2 тонна, қиймати 2,86 млн АҚШ долларига тенг бўлган
маҳсулотлар экспортини амалга оширган.
Шундан, МЧЖ томонидан вазни 556,9 тонна хом-ашёлар импорт
қилинган бўлиб, ушбу товарларга нисбатан жами 3 610 327 628 сўм
миқдорида божхона тўловларидан имтиёз қўлланилган. Лекин, МЧЖ
ҳозирги кунда мазкур хом-ашё товарларини қайта ишлаш натижасида
олинган тайёр маҳсулотлар экспортини амалга оширмаган.
Даъвогар 29.04.2022 йилда, 14.05.2022 йилда ва 10.06.2022 йилда
МЧЖга талабнома бериб, МЧЖ томонидан 2020 йилнинг октябрь
ойидан 2022 йилнинг февраль ойига қадар жами вазни 1 459,2 тонна,
қиймати 2,60 млн АҚШ долларига тенг хом-ашёлар импорт қилингани,
ушбу хом-ашёларга нисбатан 10 085,31 млн. сўм божхона тўловидан
имтиёз қўлланилгани бироқ, бугунги кунда МЧЖ томонидан экспортга
божхона юк декларациялар расмийлаштирилмагани (яъни, МЧЖ
импорт қилган хом-ашёлардан ишлаб чиқарилган маҳсулотни экспорт
қилмагани), шунинг учун 30.06.2022 йилга қадар жамият омборида
бўлиши керак бўлган импорт қилинган хом-ашё ва материаллардан
тайёр бўлган маҳсулотни экспортга йўналтириш талаб қилинган.
“Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги қонуннинг 39-моддаси 2қисмига кўра, махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан
ишлаб чиқариш ва маҳсулотларни экспортга реализация қилиш учун
фойдаланадиган хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар Ўзбекистон
Республикаси ҳудудига олиб кирилганда божхона тўловлари (бундан
божхона расмийлаштируви учун йиғимлар мустасно) тўламайди.
Вазирлар Маҳкамасининг 10.04.2017 йилдаги 196-сонли қарори
билан тасдиқланган Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида солиқлар ва
божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисида
Низом (низом)нинг 2-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг
“Эркин
иқтисодий
зоналар
фаолиятини
жадаллаштириш ва кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида” 26.10.2016 йилдаги ПФ-4853-сон Фармонининг 3-бандига
кўра, эркин иқтисодий зона иштирокчилари ўз ишлаб чиқариш
эҳтиёжлари учун олиб келинган асбоб-ускуналар, хомашё, материаллар
ва
бутловчи
қисмлар
учун
божхона
тўловлари
(божхона
расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) ҳамда республикада ишлаб
чиқарилмайдиган ва лойиҳаларни амалга ошириш доирасида
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамаси
томонидан
тасдиқланадиган рўйхат бўйича четдан олиб келинадиган қурилиш
материаллари учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви
йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилган.
Шунинг учун МЧЖ томонидан 2020 йил 01 октябрь кунидан
2022 йил 28 февраль кунига қадар импорт қилинган хом-ашёлар учун
жами 9 985 815 083 сўмлик божхона имтиёзлари қўлланилган.
Ушбу импорт қилинган хом-ашёларнинг маълум қисмидан МЧЖ
томонидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ташқи бозорга экспорт
ўрнида реализация қилинганини божхона органи ва МЧЖ вакиллари
тасдиқладилар.
“Олмалиқ ТИФ” Божхона пости вакили ва жавобгар “--------------”
МЧЖ раҳбари томонидан тузилган актга кўра, божхона тўловларидан
имтиёз қўлланилган ҳолда импорт қилинган хом-ашёнинг қолдиғи
(556,9 тонна 3 610 327 628 сўмлик имтиёз қўлланилган) МЧЖ
омборхонасида мавжуд эмаслиги қайд этилган.
Бундан ташқари даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган
2022 йил 19 октябрдаги медиация тартиб-таомилини амалга ошириш
тўғрисидаги келишув шартларига кўра жавобгар томонидан ушбу
556,9 тонна имтиёз қўлланилган қиймати 3 610 327 628 сўм бўлган хом
ашё тан олинган ва икки ой муддатда ушбу хом ашё тайёр маҳсулот
ҳолида экспортга чиқарилиши тўғрисида келишувга келинган.
Шунингдек ўтган суд мажлисларида жавобгар вакиллари ушбу
556,9 тонна имтиёз қўлланилган қиймати 3 610 327 628 сўм бўлган хом
ашё омборида мавжуд эмаслигини, ушбу хом ашё Тошкент шаҳридаги
бошқа омборларда сақланаётганлигини билдирган. Бироқ жавобгар
вакиллари ушбу 556,9 тонна имтиёз қўлланилган қиймати 3 610 327 628
сўм бўлган хом ашёни бугунги кунда айнан қаерда сақланаётганлигини,
қолаверса ушбу хом ашё мавжудлигини тасдиқловчи далилларни судга
тақдим қила олмади.
божхона имтиёзлари қўлланилган ҳолда олиб келинган асбобускуналар, хомашё, материаллар ва бутловчи буюмлар, улар олиб
келинган кундан бошлаб уч йил ичида сотиб юборилган ёки бепул
берилган тақдирда, божхона тўловлари қонун ҳужжатларида
белгиланган тартибга мувофиқ тўлиқ миқдорда ундирилади, деб
белгиланган.
Юқоридагиларга ҳамда божхона тўловларидан имтиёз қўллаган
ҳолда импорт қилинган хом-ашёларнинг қолдиғи МЧЖ омборхонасида
сақланмаётгани, ишни кўриш жараёнида жавобгар томонидан импорт
қилинган хом-ашёларнинг қолдиғи бўйича аниқ маълумот тақдим қила
олмаганлиги сабабли суд даъвогар Тошкент вилоят божхона
бошқармасининг жавобгар “--------------” МЧЖ ҳисобидан 3 610 327 628
сўм божхона тўловларини ундириш тўғрисидаги даъво талабларини
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга асосан давлат божи ва почта харажати жавобгар
зиммасига юклатилиши лозим.
Қайд этилганларга кўра, ИПК 118, 170, 176-179, 186-моддаларини
қўллаб суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъво талаблари қаноатлантирилсин.
Жавобгар “--------------” МЧЖдан:
- даъвогар -------------- ҳисобига давлат бюджетига тўланиши лозим
бўлган 3 610 327 628 сўм божхона тўловлари ва 24 000 сўм почта
харажати;
- Республика бюджетига 72 206 552 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
----------------