Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2202/3689 Дата решения 13.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Каримов Хушнуд Римбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Йирик солиқ толовчилар Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый Агро саммикс масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1007530 Claim ID 3080681 PDF Hash 5f35cd02a5d9c343... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Шу сабабли суд аризачига нисбатан ишни ИПК 170-моддаси Шу сабабли суд аризачига нисбатан ишни ИПК 170 law
унинг вакили ишда иштирок этмади ва шу сабабли суд жавобгарга нисбатан ишни ИПК … унинг вакили ишда иштирок этмади ва шу сабабли суд жавобгарга нисбатан ишни ИПК 170 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оҳангарон шаҳри 2023 йил 13 январь 4-1107-2202/3689-сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья ёрдамчиси А.Уктамов котиблигида аризачи Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясининг жавобгар “Agro sammix” МЧЖга нисбатан 18.414.222 сўм жарима қўллаш тўғрисидаги аризасини ўзининг биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси (қуйида-аризачи) судга ариза билан мурожаат этиб, “Agro sammix” МЧЖга (қуйида-жавобгар) нисбатан 18.414.222 сўм жарима қўллашни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида аризачи хабардор қилинган. Бироқ, аризачи ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Шу сабабли суд аризачига нисбатан ишни ИПК 170-моддаси 2-қисми тартибида унинг иштирокисиз кўриб чиқади. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида жавобгар хабардор қилинган. Бироқ, унинг вакили ишда иштирок этмади ва шу сабабли суд жавобгарга нисбатан ишни ИПК 170-моддаси 3-қисми тартибида унинг иштирокисиз кўриб чиқади. Суд тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагилар асосида аризани рад этади. “Асакабанк” АТБ Нурафшон филиалининг 09.01.2023 йилдаги 16/55-сонли маълумоитига кўра, даъво аризада қайд этилган жавобгарнинг идн 20191201 4305065002210100002 бўйича ОАО “Симург” (Тожикистон) хорижий ҳамкори билан 16.07.2021 йилда тузилган 1050-сонли импорт шартномаси бўйича муддати ўтган дебитор қарзи тўлиқ сўндирилгани қайд этилган. Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2020 йилдаги 283-сон қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида” Низомнинг 28-банди 10-хатбошида аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда: жарима қўллаш масаласи судда кўриб чиқилаётган пайтда - аризани қаноатлантириш қисқартирилиши таъминланган қарздорлик миқдорига мутаносиб равишда рад этилади; суд ҳужжати қонуний кучга кирмаган вақтда - ижрога қаратилмайди, деб белгиланган. Қонун ҳужжатининг ушбу талабидан келиб чиқиб, суд аризачининг жавобгарга нисбатан идн 201912014305065002210100002 бўйича ОАО “Симург” (Тожикистон) хорижий ҳамкори билан 16.07.2021 йилда тузилган 1050-сонли импорт шартномаси бўйича 18.414.222 сўм жарима қўллашга оид талабини рад этади. “Давлат божи тўғрисида” Қонуннинг 9-моддасига асосан аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинган. Шу сабабли суд, тарафларни давлат божи тўловидан озод этишни, бироқ олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатини жавобгар ҳисобидан аризачи фойдасига ундиришни лозим топди. Бинобарин, Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 283-сон қарори ҳамда ИПК 66, 176-179, 186, 222-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Аризани қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “Agro sammix” МЧЖ ҳисобидан Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси фойдасига 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибда шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Х.Каримов