Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2202/3748 Дата решения 13.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Фазлиддин Эшқувватович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "SAMARQAND HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI KORXONASI" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "Боғишамол Пласт сервис" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1018531 Claim ID 3086379 PDF Hash ba430173776aac67... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
аролик Кодексининг 236-моддаси аролик Кодекси 236 code_article
ушбу Кодекснинг 468-моддаси ушбу Кодекс 468 code_article
Кодекснинг 474-моддаси Кодекс 474 code_article
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TОYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TОYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy Toyloq region, Mustaqillik street, 8 Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41 e-mail: i.tayloq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тойлоқ тумани 2023 йил 13 январь 4-1405-2202/3748-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Жаббаровнинг котиблигида, даъвогар ХХХ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар Ургут туманидаги ЖЖЖ дан 10 702 925,72 сўм асосий қарз, 510 207,35 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Б.Абдурахмонов (ишончнома асосида) иштирокида Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъво аризасидан кўринишича, ХХХ ва ЖЖЖ ўртасида 333531-сонли юридик истеъмолчилар учун электр энергияси таъминоти шартномаси тузилган бўлиб, шартномага асосан жавобгарнинг истеъмол қилинган электр энергияси бўйича қарзи 2022 йил 1 ноябрь ҳолатига 10 702 925,72 сўмни ташкил қилган, тарафлар ўртасида таққослаш далолатномаси билан ушбу қарздорлик тасдиқланган, шу сабабли даъвогар ХХХ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда Палата) даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ЖЖЖдан 10 702 925,72 сўм асосий қарз, 510 207,35 сўм пеня ундиришни сўраган. Палата даъво аризасида ишни бошқарма вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Суд, Ўз.Р. Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан, ишни Палата ва жавобгар вакили иштирокисиз, тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили Б.Абдурахмонов кўрсатма бериб, даъво талабини тўлиқ қувватлаб, 10 702 925,72 сўм асосий қарз, 510 207,35 сўм пеняни ундириб беришни сўради. Суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилини кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, ХХХ билан ЖЖЖ ўртасида 333531-сонли юридик истеъмолчилар учун электр энергияси таъминоти шартномаси тузилиб, унга кўра ХХХ шартномага асосан ЖЖЖга тармоқлар орқали электр энергиясини етказиб бериш, ЖЖЖ эса қабул қилинган электр энергияси ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилган бўлсада, лекин жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмаган. Етказиб берилган электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида тўлаб берилмаслиги оқибатида жавобгарнинг даъвогар олдида 2022 йил 1 ноябрь ҳолатига 10 702 925,72 сўм дебитор қарздорлиги юзага келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун хужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак деб, ушбу Кодекснинг 468-моддасига кўра энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (Истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади, Кодекснинг 474-моддасига кўра агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади деб белгиланган. Жавобгар томонидан юзага келган қарздорлик суммаси тўланмаганлиги сабабли, даъвогар манфаатида Палата судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Шартномада мажбуриятни бажариш шартлари тарафлар ўртасида келишилган бўлиб, даъвогар қарздордан ўз манфаатларига тегишли мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Шу сабабли, даъво талабининг жавобгардан асосий қарз ундириш талаби асосли бўлиб, у қаноатлантирилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 01 ноябрдаги “Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 511-сонли қарорининг 2-банди 3-хатбошисига кўра, ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилиши белгиланган. Ўз.Р. ФКнинг 326-моддасига асосан, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандига кўра, ФКнинг 326моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим деб тушунтириш берилган. Суд, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини инобатга олиб, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ундирилиши сўралаётган 210 207,35 сўм пеняни 300 000 сўмга қадар камайтиришни, даъво талабидаги пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, даъвогарнинг даъво талаби ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлигини инобатга олиб, даъво талабини қисман қаноатлантириб, жавобгар ЖЖЖ масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар ХХХ фойдасига 10 702 925,72 сўм асосий қарз, 300 000 сўм пеняни ундиришни, даъво талабининг 210 207,35 сўм қисмини қаноатлантириш рад қилишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, ундирилиши лозим бўлган давлат божи ва почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд Қ И Л Д И; Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ЖЖЖ дан даъвогар ХХХ фойдасига 10 702 925,72 сўм асосий қарз, 300 000 сўм пеня ва тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта ҳаражатлари ундирилсин. Жавобгар ЖЖЖдан республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг 210 207,35 сўм қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья Ф.Э.Юлдашев