← Назад
Решение #673552 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Ушбу кодекс | 735 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 237 | — | code_article | |
| м почта харажатини ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оҳангарон шаҳри
2023 йил 13 январь
4-1107-2202/3859-сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья
ёрдамчиси А.Уктамовнинг котиблигида Оҳангарон туман прокурорининг даъвогар
Оҳангарон туман ҳокимлиги манфаатида жавобгар “Шодиёна барака савдо”
МЧЖга нисбатан 50.000.000 сўм қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини
даъвогар вакили О.Юлдошхонов (ишончнома асосида) иштирокида ўзининг
биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ишдаги ҳужжатларга кўра, Оҳангарон туман ҳокимлиги (матнда- даъвогар
ёки қарз берувчи) ва “Шодиёна барака савдо” МЧЖ (матнда-жавобгар ёки қарздор)
ўртасида 07.010.02021 йилда 1-сонли қайтариш шарти билан молиявий ёрдам
бериш тўғрисида шартнома тузилган.
Шартномага кўра, қарз берувчи қарздорга 100.000.000 сўм беришни, қарздор
эса жавобгар эса олинган товарлар учун ҳақ тўлашни зиммасига олган.
Даъвогарнинг 12.01.2021 йилдаги тўлов топшириқномасига асосан
100.000.000 сўм кузги-қишки озиқ-овқат маҳсулотлари закладкаси учун
жавобгарнинг “Халқ банки” АТБ филиалида очилган ҳисобварағига ўтказилган.
Даъво аризадан кўринишича, жавобгар олинган молиявий ёрдам
маблағларнинг 50.000.000 сўм қисмини 04.05.2021 йилдаги, 18.05.2021 йилдаги ва
31.01.2022 йилдаги тўлов ҳужжатларига асосан даъвогарга қайтарган. Бироқ,
қолган 50.000.000 сўм маблағ ҳеч бир сабабсиз қайтарилмаган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили прокурорнинг даъво
аризасини қувватлаб, уларни тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақидаги ажрим Оҳангарон туман
прокуратурасининг судга маълум бўлган манзилига юборилган, кўрсатилгган
манзил бўйича ташкилот топилмаган.
Жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
этилган бўлсада, иштирок этмади. Шу сабабли суд жавобгарга нисбатан ишни
ИПК 170-модддаси 3-қисми тартибида кўриб чиқади.
Суд даъвогар вакилининг иш бўйича тушунтиришини тинглаб, тўпланган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагилар асосида даъво талабини
қаноатлантиришни ва суд харажатни жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
ФК 732-модадсига кўра, қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи)
иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган
бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки
бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили,
сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш
мажбуриятини олади.
Қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган
ҳисобланади.
Ушбу кодекснинг 735-моддаси 1-2-қисмларида қарз олувчи олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт.
Агар қарз суммасини қайтариш муддати шартномада белгиланган бўлмаса,
қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган кундан бошлаб
ўттиз кун мобайнида қайтариши керак, деб белгиланган.
ФК 234-моддаси 2-қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда даъвогар ва жавобгарнинг ҳуқуқ ва мажбурияти улар ўртасида
тузилган 330/2021-сонли шартномадан келиб чиққан.
ФК 238-моддасида мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда
бажарилиши шарт.
Мажбуриятни бажариш усули, агар бу усул мажбуриятнинг моҳиятидан
англашилмаса ва қонун билан белгилаб қўйилган бўлмаса, шартномада
кўрсатилган бўлиши керак.
Ушбу кодекснинг 237-моддасида мажбуриятни бажаришдан бир томонлама
бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл
қўйилмайди, қонун ҳужжатларида ёки шартномада назарда тутилган ҳоллар
бундан мустасно, деб белгиланган.
Қолаверса, ФК 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор
мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни
кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади.
Айбнинг йўқлиги мажбуриятни бузган шахс томонидан исботланади.
Башарти, қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда мажбуриятни бажармаган ёки лозим
даражада бажармаган шахс мажбуриятни лозим даражада бажаришга енгиб
бўлмайдиган куч, яъни фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб
бўлмайдиган вазиятлар (форс-мажор) туфайли имкон бўлмаганлигини исботлай
олмаса, жавобгар бўлади. Қарздорнинг шартлашувчи шериклари томонидан
мажбуриятларнинг бузилиши, мажбуриятни бажариш учун зарур товарларнинг
бозорда йўқлиги, қарздорда зарур пул маблағларининг бўлмаганлиги бундай
вазиятлар жумласига кирмайди, дейилган.
Даъвогар ва жавобгар ўртасида 07.01.2021 йилда 1-сонли қайтариш шарти
билан молиявий ёрдам бериш тўғрисида шартнома тузилгани ва 100.000.000 сўм
маблағ жавобгар ҳисобварағига ўтказилгани, қарзга берилган пул маблағларнинг
50.000.000 сўм қисми жавобгар томонидан даъвогарга қайтарилгани ва 50.000.000
сўм қисми қайтарилмагани ишдаги ҳужжатлар билан тасдиқланди. Шу сабабли суд
даъво талабининг жавобгар ҳисобидан 50.000.000 сўм молиявий ёрдам пулларини
даъвогар фойдасига ундиришга оид қисмини қаноатлантиради.
Суд давлат божини муҳғокама қилиб, 50.000.000 сўм даъво талаби тўлиқ
қаноатлантирилгани учун ҳисобланган 1.000.000 сўм давлат божини ҳамда 24.000
сўм почта харажатини ИПК 118-моддаси талаблари асосида тўлиқ жавобгар
зиммасига юклайди.
Қайд этилганларга кўра, суд ФК 732, 735-моддалари, ИПК 118, 128, 170, 176177-моддалари асосида
қ а р о р қ и л д и:
Даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Шодиёна барака савдо” МЧЖ ҳисобидан :
-даъвогар Оҳангарон туман ҳокимлиги фойдасига 50.000.000 сўм асосий қарз
ва 24.000 сўм почта харажати;
-республика бюджетига 1.000.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибда ва муддатда шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Х.Каримов