Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2202/3858 Дата решения 13.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определения (о выдаче исполнительного листа на принудительное исполнение решения третейского суда) Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Каримов Хушнуд Римбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Еростигаз акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Ангрен иссиқлик электр станцияси акционерлик жамияти
Source ID 1019775 Claim ID 3095867 PDF Hash 1ef15694ee635973... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
окимликга нисбатан ишни ИПК 170-моддаси окимликга нисбатан ишни ИПК 170 law
ИПК 171-моддаси ИПК 171 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40 АЖРИМ (ишга учинчи шахсни жалб қилиш ва ишни кўриб чиқишни кейинга қолдириш тўғрисида) 2023 йил 13 февраль 4-1107-2302/260-сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья ёрдамчиси А.Ўктамовнинг котиблигида даъвогар “Оҳангарон агрокимё” МЧЖнинг жавобгарлар Оҳангарон туман ҳокимлиги ва Оҳангарон туман ер ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасига нисбатан “Тошкентагрокимёҳимоя” АЖ Оҳангарон ҳудудида тузилмаси “Оҳангарон кимё” МЧЖ балансида бўлган Оҳангарон тумани, Ойбулоқ МФЙ, Янги-бино ҳудудида жойлашган 0.6599 гектар ер майдонида жойлашган 11 та литердан иборат бўлган минерал ўғитлар тарқатиш омборлари ва бино-иншоотларига нисбатан “Оҳангарон кимё” МЧЖга мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакиллари М.Аширбаева (ишончнома асосида), жавобгар Оҳангарон туман кадастр бўлими вакили Ш.Артиков (ишончнома асосида), “Тошкентагрокимёҳимоя” ҲАЖ вакили Х.Нарзиев (ордер асосида) иштирокида ўзининг биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Оҳангарон агрокимё” МЧЖ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) Оҳангарон туман ҳокимлиги (кейинги ўринларда ҳокимлик ёки биринчи жавобгар деб юритилади) ва Оҳангарон туман ер ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасига (кейинги ўринларда кадастр бўлими ёки иккични жавобгар деб юритилади) нисбатан иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Тошкентагрокимёҳимоя” АЖ Оҳангарон ҳудудида тузилмаси “Оҳангарон кимё” МЧЖ балансида бўлган Оҳангарон тумани, Ойбулоқ МФЙ, Янги-бино ҳудудида жойлашган 0.6599 гектар ер майдонида жойлашган 11 та литердан иборат бўлган минерал ўғитлар тарқатиш омборлари ва бино-иншоотларига нисбатан “Оҳангарон кимё” МЧЖга мулк ҳуқуқини тан олишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.07.2021 йилдаги ПФ-6262-сонли Фармони билан “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ ва ҳудудий “Агрокимёҳимоя” АЖларни тугатиш белгилангани ва тугатиш бўйича республика комиссияси ва ҳудудий комиссиялар тузилгани, комиссияларга “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ ва ҳудудий “Агрокимёҳимоя” АЖга тегишли мол-мулкларни, асосий воситаларни хатловдан ўтказиб, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига ўтказиш ёки хусусийлаштириш вазифалари юклатилгани, шунинг учун “Тошкент агрокимёҳимоя” ҲАЖда ўтказилган хатлов натижасида унинг балансида турган кўчмас нотурар объектлар ва улар эгаллаб турган ерларга мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар аниқланмагани, бироқ ушбу мулклардан жамият узоқ йиллардан бери фойдаланиб келгани, жумладан, “Тошкент агрокимёҳимоя” ҲАЖ Оҳангарон туман ҳудудида тузилмаси “Оҳангарон кимё” МЧЖ балансида бўлган Оҳангарон туман, Ойбулоқ МФЙ, Янги-бино ҳудудида жойлашган 0.6599 гектар ер майдонида жойлашган 11 та литердан иборат бўлган минерал ўғитларни тарқатиш шохобчаси биноиншоотлари мавжуд бўлиб, ушбу бино-иншоотлар 1996 йилдн буён жамият ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан Оҳангарон тумани фермер ва деҳқон хўжаликларига минерал ўғитларни тарқатиш ва ўсимликларни ҳимоя воситалари билан таъминлаш учун фойдаланиб келинаётгани, ФК 182-моддасида мулк ҳуқуқининг вужудга келиши асосларидан бири – эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат эканлиги, ФК 187-моддасида мулкдор бўлмаган лекин, кўчмас молмулкга нисбатан ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкга нисбатан беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу молмулкга мулк ҳуқуқини олади (эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келитрувчи муддат), деб белгилангани, жамият ушбу кўчмас мулклардан 26 йилдан бери узлуксиз фойдаланиб келиши каби ҳолатлар бўйича кўрсатма берди ва даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган “Тошкентагрокимёҳимоя” ҲАЖ вакили даъво аризадагига ўхшаш важларни такрорлаб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган кадастр бўлими вакили: низоли кўчмас молмулкга нисбатан кадастр органи томонидан 2009 йилда собиқ химия ташкилоти номига кадастр ҳужжати шакллантирилгани, лекин етарли ҳужжатлар бўлмагани сабабли кадастр ҳужжати шакллатирилган бинолар ва улар эгаллаб турган ерга нисбатан собиқ химия ташкилотининг мулк ҳуқуқи рўйхатга олинмагани, ваҳоланки Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2019 йилдаги 1060-сонли қарори билан тасдиқланган низом талабларига кўра мулк ҳуқуқини рўйхатга олиш учун нотариал тасдиқланган шартнома, ҳоким қарори ёки юқори турувчи органларнинг буйруқлари асос бўлиши белгилангани, бироқ мулк ҳуқуқини рйўхатга олишда ушбу ҳужжатлар топилмагани сабабли собиқ химия ташкилотининг мулк ҳуқуқлари рўйхатдан ўтказилмагани каби ҳолатлар бўйича кўрсатма берди ва ишни қонуний ҳал қилишни сўради. Ҳокимлик суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, бироқ унинг вакили ишда иштирок этмади. Шу сабабли суд ҳокимликга нисбатан ишни ИПК 170-моддаси 3-қисми тартибида унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин, деб ҳисоблайди. Суд тарафларнинг вакиллари берган кўрсатмаларни тинглаб, тўпланган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб қуйидагилар асосида Кадастр агентлиги Тошкент вилоят бошқармасини низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилишни лозим топади. Чунки, низоли Оҳангарон тумани, Ойбулоқ МФЙ, Янги-бино ҳудудида жойлашган 0.6599 гектар ер майдонига ва ушбу ер майдонида жойлашган 11 та литердан иборат омборлар, бино-иншоотларга нисбатан ҳуқуқлар нима сабабдан рўйхатдан ўтказилмагани ҳолатларини суд аниқлаштириш керак, деб ҳисоблайди. ИПК 171-моддасида суд кутилмаган ва фавқулодда ҳолатларда ишни суд мажлисида кўриш мумкин бўлмаган тақдирда, шу жумладан, иккинчи жавобгарни ёки учинчи тарафни ишда иштирок этиш учун жалб этиш зарур бўлган тақдирда суд муҳокамасини кейинга қолдиришга ҳақли. Юқоридагилардан келиб чиқиб суд ИПК 171, 195-196-моддалари асосида а ж р и м қ и л д и: Кадастр агентлиги Тошкент вилоят бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинсин ва қуйидаги саволлар ҳақида судга ёзма маълумотни тақдим этсин (ҳар бир савол бўйича кетма-кетликда жавоб ёзилсин): 1. Оҳангарон тумани, Ойбулоқ МФЙ, Янги-бино ҳудудида жойлашган 0.6599 гектар ер майдони вақтинча ёки доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан кимга тегишли? 2. Оҳангарон тумани, Ойбулоқ МФЙ, Янги-бино ҳудудида жойлашган 0.6599 гектар ер майдони Оҳангарон туман давлат захирасидаги ер майдоними ? 3. Оҳангарон тумани, Ойбулоқ МФЙ, Янги-бино ҳудудида жойлашган 0.6599 гектар ер майдонидаги 11 та литердан иборат омборлар, бино-иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқи рўйхатга олинганми, агар олинган бўлса кимга (қайси ташкилотга) ва қайси ҳужжат асосида рўйхатга олинган ? Жавобгар Оҳангарон туман ҳокимлиги қуйидаги саволлар бўйича ёзма маълумотни судга тақдим этсин (ҳар бир савол бўйича кетма-кетликда жавоб ёзилсин): 1. Оҳангарон тумани, Ойбулоқ МФЙ, Янги-бино ҳудудида жойлашган 0.6599 гектар ер майдонига нисбатан эгалик билан боғлиқ бугунги кунгача Оҳангарон туман ҳокимлиги томонидан қандай қарор (фармойиш) қабул қилинган, агар қабул қилинган бўлса уларнинг нусхалари? 2. Оҳангарон тумани, Ойбулоқ МФЙ, Янги-бино ҳудудида жойлашган 0.6599 гектар ер майдони Оҳангарон туман давлат захирасидаги ер майдоними ? Ишни кўриб чиқиш 22.02.2023 йил куни соат 14-50 га қолдирилсин. Ажрим нусхаси жавобгар жавобгар Оҳангарон туман ҳокимлигига ва учинчи шахс Кадастр агентлигининг Тошкент вилоят бошқармасига юборилсин. Даъвогар, жавобгарлар ва учинчи шасх ишни қонуний ҳал қилиш учун ўзларида бор бўлган далилларни судга тақдим этсинлар. Суд мажлиси Оҳангарон шаҳар, Эзгулик кўчаси, 100-уй манзилдаги суд биносида бўлиб ўтади. Судья Х.Каримов