Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1504-2201/4540 Дата решения 13.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Маргиланский межрайонный экономический суд Судья Акбаров Азизбек Авазбекович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошлок туман Давлат солик инспекцияси Ответчик / Подсудимый "MARG FAST TRANS" МЧЖ
Source ID 1004905 Claim ID 3091768 PDF Hash 4c2aa91b6a17a540... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
онуннинг 40-моддаси онуннинг 40 law
нинг 5-моддаси нинг 5 law
онуннинг 6-моддаси онуннинг 6 law
онуннинг 37-моддаси онуннинг 37 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 241-моддаси онуннинг 241 law
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
онунининг 150-моддаси онуни 150 law
Текст решения Оригинал (узб.)
MARG’ILON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI MARGILAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 151100, Marg’ilon shahri, Nurafshon ko‘chasi, 7 151100, Margilan, Nurafshon street, 7 Tel: (+99873) 253-77-20 Веб-сайт: oliy sud.uz е-mail: i.margilon@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 13 январь 4-1504-2201/4540-сонли иш Марғилон туманлараро иқтисодий суди раиси А.А.Акбаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Хасановнинг суд мажлиси котиблигида, кредитор вакили Д.Гафурова (ишончнома асосида) иштирокида, қарздор иштирокисиз, кредитор Тошлоқ туман Давлат солиқ инспекциясининг, қарздор “Marg fast trans” (Инн: 301117176) МЧЖни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Тошлоқ туман Давлат солиқ инспекцияси (бундан буён матнда – кредитор деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор “Marg fast trans” МЧЖ (бундан буён матнда – қарздор деб юритилади) иқтисодий ночор аҳволга тушиб, мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги сабабли, уни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни сўраган. Суднинг 2022 йил 23 декабрь кунги ажримига асосан банкротликка оид ариза иш юритишга қабул қилинган ва иқтисодий иш қўзғатилган. Суд мажлисида кредитор вакиллари маълумотлар тақдим этиб, аризани қувватлаган ҳолда кўргазма бериб, аризани қаноатлантиришни сўрашди. Қарздор ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда (электрон почтаси) хабардор қилинган бўлсада, лекин у суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда - Иқтисодий процессуал кодекс деб юритилади)нинг 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли, суд ишни қарздор иштирокисиз ҳал қилиниши мумкин деб ҳисоблайди. Суд аризачи вакилларини суд мажлисида берган кўргазмасини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатларига кўра, қарздор юридик шахс сифатида Тошлоқ туман Давлат хизматлари марказида 2009 йил 27 март куни 2083-рақам билан давлат рўйхатига олинган. Кредитор томонидан қарздорнинг фаолияти ўрганилганида, унинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган қарздорлиги жами 98 746 707,88 сўмни ташкил этиши аниқланган. Мавжуд қарздорликни қарздорнинг мол-мулкидан ундириш мақсадида, кредитор томонидан тегишли қарор қабул қилинган. Мазкур, қарор кредитор томонидан Мажбурий ижро бюросининг Тошлоқ туман бўлимига ижро этиш учун юборилган. Аммо, МИБнинг Тошлоқ туман бўлими томонидан қарор Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддаси учинчи қисмига асосан кредиторга ижросиз қайтарилган. Шунингдек, қарздорни молиявий аҳволи ўрганилганида, унинг мол-мулки мавжуд эмаслиги, 2022 йил 11 октябрь ҳолатига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан қарзи жами 98 746 707,88 сўмни ташкил қилиши аниқланган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнларда – Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Шунингдек, Қонуннинг 6-моддасига кўра, банкротлик тўғрисидаги иш иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилади. Қонуннинг 37-моддасида, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган аломатлар мавжуд бўлганда суд томонидан қўзғатилиши мумкин. Қонуннинг 241-моддасига кўра, ўз фаолиятини тугатган қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор, ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган томонидан берилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 27 январдаги 142-сонли “Банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” қарори 35-бандининг тўртинчи қисмида, қарздорнинг ҳозир бўлмаганлиги сифатида нафақат унинг раҳбари йўқлиги, балки хўжалик юритувчи субъект мол-мулкининг йўқлигини ҳам тушуниш лозим. Бу ҳол қарздор — юридик шахс турган жойи (почта манзили) бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, уй-жой мулкдорларининг ширкати, тураржой ёки одам яшамайдиган жойнинг мулкдори вакиллари ва (ёки) суд бошқарувчиси иштирокида тузилган далолатнома ёхуд қарздорнинг мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли ижро ҳужжатини ижросиз қайтариш тўғрисидаги давлат ижрочисининг қарори билан тасдиқланиши мумкин. Қарздор пул мажбуриятлари бўйича кредитор талабларини қондиришга ва мажбурий тўловларни тўлаш мажбуриятини бажаришга қодир эмас, қарздор фаолиятини тўхтатган. Қонуннинг 52-моддасида суд жавобгарни банкрот деб топиш тўғрисида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини тайинлаши белгиланган. Суд ишга тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилиб, аризани қаноатлантириб, қарздорни Қонунга асосан банкрот деб топишни, уни тугатишга доир иш юритишни бошлашни, шунингдек қарздорни тугатиш бошқарувчиси этиб, учинчи тоифали суд бошқарувчиси Тешабоев Иброхимжон Юлбарсовични тайинлашни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, суд Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ, қарздордан республика бюджетига 900000 сўм давлат божи ва кредитор фойдасига 24000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5, 6, 7, 41, 51, 52, 238, 239 ва 241-моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 179, 186-188, 210-211, 259, 261 ва 262-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Ариза талаби қаноатлантирилсин. “Marg fast trans” МЧЖ соддалаштирилган тартибда банкрот деб топилиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Ўзбекистон Республикаси “Суд бошқарувчилари ассоциацияси” профессионал жамоат бирлашмасининг Фарғона вилоят ҳудудий бўлими ходими, учинчи тоифали суд бошқарувчиси Тешабоев Иброхимжон Юлбарсович “Marg fast trans” МЧЖнинг тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин. Тугатиш бошқарувчиси зиммасига: - қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил этиш; (муддат – 20 кун) - кредиторлар йиғилишини ва кредиторлар қўмитасини чақириш; (муддат – 1 ой) - қарздорнинг дебитор қарзларини ундириш чораларини кўриш; (муддат 1 ой) - қарздор тугатилганда унинг ходимлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиши ҳамда улар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинажаги тўғрисида уларни хабардор этиш; (муддат – 3 кун) - кредиторларнинг талаблари реестрини юритиш ва уларнинг талабларини кўриб чиқиш; (тугатиш ишлари давомида) - қарздорнинг учинчи шахсларда турган мол-мулкини қидириш, аниқлаш ва қайтаришга қаратилган чораларни кўриш; (муддат 1 ой) - қарздорнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ сақланиши лозим бўлган ҳужжатларини сақлашга топшириш; (тугатиш ишлари якуни бўйича) - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 24 августдаги 224-сонли қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари”да кўрсатилган ҳолатларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигига баҳо бериш ва бу бўйича хулосани кредиторлар йиғилиши ва судга белгиланган тартибда тақдим қилиш; (муддат - 1 ой) - кредиторлар талабларини “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 150-моддасида белгиланган тартибда қондириш ва ушбу Қонунда назарда тутилган барча тугатиш ишларини ташкил қилиш; - олиб борилган тугатиш ишлари юзасидан оралиқ ҳисоботни ҳар 15 кунда ҳамда якуний ҳисоботни 2023 йил 13 марть кунига қадар топшириш мажбурияти юклатилсин. “Marg fast trans” раҳбари зиммасига жамият муҳр ва штампини тугатиш бошқарувчисига топшириш мажбурияти юклатилсин. “Marg fast trans” МЧЖдан республика бюджетига 900000 сўм давлат божи ҳамда Фарғона вилоят Давлат солиқ бошқармаси фойдасига 24000 сўм почта харажати ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция шикоят беришга (протест келтириш) ҳақли. Раислик қилувчи, судья А.А.Акбаров