← Назад
Решение #673575 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 157 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YANGIQO`RG`ON
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
YANGIKURGAN INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
АЖРИМ
(иш юритишни тугатиш ҳақида)
Янгиқўрғон шаҳарчаси
Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси Ш.Тўхтабоевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Собиржановнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар ААнинг жавобгар ББдан 21 340 000 сўм асосий қарз, 10 670 000 сўм
пеня жами 32 010 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар ва жавобгар вакиллари иштирокисиз,
иқтисодий суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъво аризасида баён этилишича, АА (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат этиб, ББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 21 340 000
сўм асосий қарз, 10 670 000 сўм пеня жами 32 010 000 сўм ундириб беришни
сўраган.
Даъвогар ва жавобгар ишни кўриш вақти ҳамда жойи тўғрисида тегишли
равишда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва
даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади. Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб
юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлигини инобатга олиб, суд мазкур иқтисодий ишни унинг вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд иш ҳужжатлари билан танишиб, қўйидагиларга кўра иш юритишни
тугатишни лозим деб топади.
ИПК 157-моддасининг иккинчи қисмига асосан, даъвогар ишни ҳар
қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш
якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан
тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли.
ИПК 110-моддасининг 6-бандига мувофиқ, даъвогар даъвосидан воз
кечган ва суд уни қабул қилган бўлса иқтисодий суд иш юритишни тугатади.
Судга тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда иш ҳужжатларидан кўринишича,
даъвогар 2022 йил 30 декабрда 33-сонли ариза билан мурожаат этиб, даъво
талабларидан воз кечишини маълум қилган.
Даъвогарнинг даъводан воз кечиши қонун ҳужжатларига хилоф эмаслиги,
бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини
бузмаслиги боис, суд даъвогарнинг даъводан тўлиқ воз кечишини қабул
қилишни ҳамда иш юритишни тугатишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий ишлар
бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида” 2020 йил 19
декабрдаги 36-сонли қарорининг 18-бандига кўра, даъвогар (аризачи) арз
қилган талабларидан воз кечганда у қилган харажатларнинг ўрни жавобгар
томонидан қопланмаслиги белгилаб қўйилган.
Юқоридагиларга асосан даъвогардан республика бюджетига 640 200 сўм
давлат божи ундиришни, даъвогар томонидан тўланган 24 000 сўм почта
харажатларини зиммасида қолдириш лозим бўлади.
Баён этилганлардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 110, 118, 157, 195 ва 196-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
ААнинг жавобгар ББдан 21 340 000 сўм асосий қарз, 10 670 000 сўм пеня
жами 32 010 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъвоси бўйича иш юритиш
тугатилсин.
АА ҳисобидан:
- республика бюджети даромади (Суд ҳокимияти органларини
ривожлантириш жамғармаси)га 640 200 сўм миқдорида давлат божи
ундирилсин.
АА томонидан тўланган 24 000 сўм почта харажатлари зиммасида
қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик
муддат ичида шу суд орқали апелляция тартибида Наманган вилоят судига
шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Тўхтабоев
“Ажрим аслига тўғри”, судья
Ш.Тўхтабоев