Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2201/2294 Дата решения 13.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Умаралиев Сардор Ахмаджанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение MAQSADLI OBOD QURILISH масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Водий саноат фахри масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1018880 Claim ID 3085522 PDF Hash d51ddc1849d7c03f... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 150-моддаси нинг 150 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BO‘STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170400, Andijon vil, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, обл. Андижан, р. Бустан, улица Мустақиллик, 36 Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 13 январь 4-1703-2201/2294-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, даъвогар“Мақсадли обод қурилиш” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар- “Водий саноат фахри” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этган даъвоси бўйича иқтисодий ишни жавобгар вакили О.Ҳайдаров (ишончнома асосида)нинг иштирокида “Telegram” мессенжери кўмагида Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъво аризада баён қилинишича, Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 4-1701-2201/4873-сонли иқтисодий иши бўйича 2022 йил 11 ноябрдаги ҳал қилув қарорига асосан “Мақсадли обод қурилиш” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “Жамият” деб аталади) банкрот деб эътироф этилган ва жамиятга тугатишга доир иш юритиш бошланган ҳамда жамиятнинг тугатиш бошқарувчиси этиб 2-тоифали суд бошқарувчиси Ф.Алижонов (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) тайинланган. Даъвогар томонидан жамият фаолияти тахлил қилинганда, “Водий саноат фахри” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади)га жамият томонидан 2016 йил 6 октябрда 20 000 000 сўм маблағ тўлов мақсади “қайтариш шарти билан молиявий ёрдам ўтказилди” деб кўрсатилган ҳолда ўтказиб берилган бўлиб, мавжуд 20 000 000 сўм миқдоридаги пул маблағлари жамиятга қайтарилмаганлиги аниқланган. Шу сабабли даъвогар 20 000 000 сўм қарздорликни ундириш юзасидан судга даъво ариза билан мурожаат қилган. Даъвогар тугатиш бошқарувчиси судга ариза билан мурожаат этиб, ишни ўзининг иштирокисиз кўришликни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда “ИПК” деб аталади) 170-млддасининг иккинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни даъвогар иштирокисиз кўришликни лозим топади. Суд мажлисида жавобгар вакили кўрсатма бериб, молиявий ёрдам олиш юзасидан шартномага асосан пул маблағлари олинганлигини, тарафлар ўртасида тузилган шартнома нусхаси мавжуд эмаслигини, бироқ маблағ бир ой муддатда қайтариш шарти билан олинганлигини, бироқ қарздорлик бартараф этилганлигини, жамиятнинг қарздорлиги мавжуд эмаслигини, даъвогарнинг даъво тақдим этиш муддати ўтганлиги ва даъво асоссиз эканлиги сабабли даъво муддатини қўллаган ҳолда даъвони рад этишни сўраб, жамият раҳбари томонидан имзоланган аризани тақдим этди. Суд жавобгар вакилининг кўргазмасини тинглаб, ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини рад этишликни лозим топади. Иш хужжатларидан аниқланишича, Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 4-1701-2201/4873-сонли иқтисодий иш бўйича 2022 йил 11 ноябрдаги ҳал қилув қарорига асосан жамият банкрот деб эътироф этилган ва жамиятни тугатишга доир иш юритиш бошланган. Даъвогар томонидан жамият фаолияти тахлил қилинганда, жавобгарга жамият томонидан 2016 йил 6 октябрь кунги тўлов топшириқномасига асосан 20 000 000 сўм миқдоридаги пул маблағи “қайтариш шарти билан молиявий ёрдам ўтказилди” деб кўрсатилган ҳолда ўтказиб берилганлиги, бироқ мавжуд 20 000 000 сўм маблағлар қайтарилмаганлиги, тарафлар ўртасида тузилган шартномалар даъвогарда мавжуд эмаслиги, банк айланмаларида ўтказиб берилган маблағлар қайтарилмаганлиги аниқланган. Даъвогар жавобгарга 2022 йил 1 декабрдаги қарздорликни тўлаш тўғрисидаги №СБ-06-сонли талабнома почта алоқа хизмати орқали юборган бўлсада, лекин жавобгар талабномани оқибатсиз қолдирган. Шу сабабли даъвогар 20 000 000 сўм қарздорликни ундириш юзасидан судга даъво ариза билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги ўринларда матнда “ФК” деб юритилади)нинг 150-моддасига кўра умумий даъво муддати – уч йил. Жамият пул маблағларини 2016 йил 6 октябрь куни ўтказилган. Жавобгар вакилининг кўрсатмасидан аниқланишича пул маблағларини қайтариш мажбурияти бир ой этиб белгиланган. Шартнома нусхаларини тарафлар томонидан тақдим этиш имконияти мавжуд эмас. ИПК 74-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. ФК 157-моддасининг биринчи қисмига кўра, даъво муддатининг ўтиши белгиланган тартибда даъво қўзғатилиши билан, шунингдек мажбур шахс қарзни тан олганлигини кўрсатувчи ҳаракатларни қилиши билан узилишлиги белгиланган. Бироқ, даъвогар вакили томонидан даъво муддатининг узилишига асос бўлувчи хужжатларни судга тақдим эта олмади. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ФК 153-моддасининг учинчи қисмига кўра, қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади. Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги “Иқтисодий судлари томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 282-сонли қарорининг 10-бандида даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлишлиги, 11.2-бандида эса тугатилаётган юридик шахснинг тугатиш комиссияси (тугатиш бошқарувчиси) томонидан билдирилган талаблар бўйича даъво муддати, тугатиш комиссияси (тугатиш бошқарувчиси) тайинланган кундан эмас, балки тугатилаётган юридик шахснинг ўз ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди. Янги тайинланган (сайланган) юридик шахс раҳбари томонидан даъво муддатини ўта бошлаши у тайинланган (сайланган) кундан бошлаб ҳисобланиши лозимлиги ҳақида важ билдирилганда ҳам худди шу қоида татбиқ этилишлиги юзасидан тушунтириш берилган. Юқоридагиларга асосан суд даъвогарнинг 20 000 000 сўм ундириш талабини рад қилишни лозим топади. Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш масаласини мухокама этиб, жамият ҳисобидан Республика бюджетига давлат божи тўловини ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68, 73, 118, 170, 176-179-моддаларига асосан қарор қилди: Жавобгарнинг даъво муддати қўллаш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин. Даъвони қаноатлантириш рад этилсин. “Мақсадли обод қурилиш” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 400 000 сўм давлат божи ундирилсин. Олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати “Мақсадли обод қурилиш” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Судья С.Умаралиев