Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2201/2345 Дата решения 12.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ходжиабадский межрайонный экономический суд Судья Абидов Жасурбек Косимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение SUNRISE-DESIGN масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый TURIZM XIZMATLARINI SERTIFIKATLASH MARKAZI унитар корхонаси
Source ID 1006588 Claim ID 3093272 PDF Hash 5f1dd0ab523c2bbd... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2032-моддаси нинг 2032 law
ИПКнинг 2034-моддаси ИПКнинг 2034 law
онунинг 8-моддаси онунинг 8 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 703-моддаси ФКнинг 703 law
ФКнинг 708-моддаси ФКнинг 708 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KHODJAOBOD INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 171400, Andijon viloyati, Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy 171400, Andijan region, Khodjaobod city, Pok niyat street, 2. Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Хўжаобод тумани 2023 йил 12 январь 4-1706-2201/2345-сонли иш Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.К.Абидов, даъвогар “*************” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар - “*****************” давлат унитар корхонаси ҳисобидан 3 080 000 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни “*************” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Даъвогар” ёки “Ижрочи” деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “*****************” давлат унитар корхонаси (бундан буён матнда “Жавобгар” ёки “Буюртмачи” деб юритилади)га нисбатан 3 080 000 сўм қарздоликни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига кўра, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. Даъвонинг баҳоси базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилмоқда. ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Жавобгар судга 2023 йил 12 январь куни 7/10-сонли эътирознома тақдим этиб, мазкур шартноманинг предмети бўлган ёзма таржима қилиш хизматларини амалга ошириш ва техник параметрлари ҳисобланган “ISO” ҳалқаро стандартларини давлат тилига таржима қилиш ва нотариал тасдиқлатиш назарда тутилганлигини, ижрочи томонидан давлат тилига таржима қилиниши керак бўлган “ISO” ҳалқаро стандартлари “Давлат тили ҳақида”ги Қонунинг 8-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг бошқа ҳужжатлари давлат тилида қабул қилиниши ва эълон этилиши белгиланганлигини, бироқ, таржима қилинган ҳужжатларининг матни умумэътироф этилган грамматик, орфографик ва пунктуация қоидалари асосида тузилмаганлиги ва тахрирланмаганлигини, таржима қилинган ҳужжатлар ижрочи томонидан нотариал тасдиқлатиб, белгиланган тартибда буюртмачига тақдим қилинмаганлигини, шартноманинг 3.1-бандига мувофик буюртмачи талаб даражасидаги сифатга эга бўлмаган ҳизматни тақдим этган ва мазкур шартнома шартларини тўлиқ бажармаганлигини билдирган. ИПКнинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Суд, юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда жавобгар томонидан тақдим этилган ёзма фикр билан танишиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни, суд харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбурияти ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 703-моддаси биринчи қисмига асосан ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатлари ва жавобгар томонидан судга тақдим этган ёзма фикр (эътирознома)дан аниқланишича, даъвогар (ижрочи) ва жавобгар (буюртмачи) ўртасида электрон кооперация порталида ўтказилган электрон савдолар натижаси бўйича 2022 йил 23 октябрь куни 731444-сонли шартнома (бундан буён матнда “шартнома” деб юритилади) тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра даъвогар 44 дона ўлчов бирлигида, ҳар бир таржима учун 70 000 сўмдан, умумий қиймати 3 080 000 сўмлик “ISO стандартларини давлат тилига нотарил тасдиқланган таржимаси” техник параметрларга мос равишда ҳужжатларни таржима қилиш иш, хизматни амалга ошириб, натижасини топшириши, жавобгар эса кўрсатилган иш, хизматни қабул қилиб олиши ва тўловни амалга ошириши мажбуриятини олган. Даъвогар судга даъво ариза тақдим этиб, шартномага асосан жавобгарга 2022 йил 28 ноябрь кунги 1-сонли электрон ҳисобварақ-фактурасига асосан 3 080 000 сўмлик ёзма хужжатларни таржима қилиш хизматларини кўрсатиб, ўз мажбуриятларини бажарганлигини, бироқ, жавобгар электрон ҳисобварақ фактурани тасдиқламасдан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрат шартномасидан келиб чиқадиган низоларни хал этишда қонун хужжатларини қўллашнинг айрими масалалари тўғрисида”ги 306-сонли қарори 7 ва 9 банди ҳамда ФКнинг 646 ва 680-моддаларига зид равишда ишларни қабул қилишдан асоссиз бош тортиб келаётганлиги, жавобгар шартномадан воз кечганлиги ҳақида маълум қилмаганлиги важини билдириб, жавобгардан бажарилган иш учун 3 080 000 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд қуийдагиларга асосан даъвогарнинг важлари билан келишмайди ҳамда даъво талабини асоссиз деб ҳисоблайди. Жумладан, шартноманинг 2-2-бандаларига кўра, жавобгар шартнома суммасининг 100 фоиз миқдорида тўловни Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги Ғазначилигидаги ҳисобрақамига шартнома Молия Вазирлигининг давлат молиясини бошқариш ахборот тизими (бундан буён ДМБАТ)да қайт этилган қабул қилингандан бошлаб 10 иш куни ичида ўтказиши, даъвогар тўлов амалга оширилганлиги тўғрисида ҲККП дан хабарнома олганидан бошлаб 7 иш куни ичида товарни етказиб бериши шартлиги келишилган. Шартноманинг 2.3, 2.5-бандларига асосан жавобгар товарнинг сони тўлиқлигини, бутлигини, сифатини ва эълонда ёки офёртада кўрсатилган бошқа талабларга мувофиқлигини даъвогар иштирокида текшириб қабул қилиб олиши шартлиги, даъвогар томонидан товарни етказиб берилганлиги ва жавобгар томонидан текшириб олинганлиги даъвогар расмийлаштирган ҳисоб-фактурани тарафлар томонидан имзоланиши билан тасдиқланиши кўрсатилган. Шартноманинг 2.6-бандига кўра буюртмачи товарни қабул қилиб олгандан бошлаб 3 кун ичида бу ҳақида ўз шахсий кабинети орқали операторга хабарнома юбориши лозимлиги, буюртмачи шахсий кабинетидан операторга юборилган хабар асосида тўлов маблағи белигланган тартибда ижрочининг ҳисобрақамига ўтказиши ҳақида келишилган. Шартноманинг 3.4-бандига асосан жавобгар товарни мазкур шартномага мувофиқ сифат ва миқдорда ва белгиланган саналарда етказиб бериши санаси ва вақтини шахсий кабинет орқали жавобгар билан келишиб олиш, товарни етказиб бериши жараёнида аниқланган камчиликларни жавобгарнинг талабига кўра етказиб беришнинг белгиланган муддатигача бартараф этиши белгиланган. Бироқ, даъвогар томонидан шартномада назарда тутилган маблағларни белгиланган тартибда 2022 йил 11 ноябрь куни ДМБАТ тизими ўтказиб ўз мажбуритларини бажарган бўлса-да, жавобгар томонидан шартнома бўйича ҳужжатларни ёзма таржима қилиш ишлари нотариал тартибда тасдиқланмаган ҳамда тегишли тартибда далолатнома асосида жавобгарга топширилмаган. Даъвогар томонидан 3 080 000 сўмлик хужжатларни таржима қилиш ишлари бажарилганлиги ҳақида тасдиқланган 2022 йил 28 ноябрь кунги 1сонли электрон ҳисобварақ-фактураси жавобгар томонидан қабул қилинмаган. ФКнинг 708-моддасига кўра пудрат тўғрисидаги умумий қоидалар ва маиший пудрат тўғрисидаги қоидалар ушбу бобнинг қоидаларига зид бўлмаса, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасига нисбатан қўлланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2016 йил 23 декабрдаги 306-сонли Қарорининг 7-бандида “Фуқаролик қонун ҳужжатларига кўра, пудратчи томонидан шартномавий мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда (ФК 642-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмлари, 650-моддасининг учинчи қисми) ёхуд бундай ҳолатдан қатъи назар (ФК 642-моддасининг тўртинчи қисми), буюртмачи шартномадан воз кечишга ҳақли. Буюртмачи шартномадан воз кечганда у бу ҳақда пудратчини ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.” деб тушунтириш берилган. Мазкур Пленум қарорининг 9-бандида “ФКнинг 646 ва 680-моддаларига кўра, буюртмачи бажарилган ишни (унинг натижасини) пудрат шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда пудратчи иштирокида кўриб чиқиши ва қабул қилиши шарт бўлиб, бу ҳақда иккала тараф томонидан имзоланадиган далолатнома расмийлаштирилади. Тарафлардан бири далолатномани имзолашдан бош тортса, бу тўғрида ушбу далолатномага ёзиб қўйилади ва далолатномани иккинчи тараф имзолайди. Суд далолатномани имзолашдан бош тортиш сабабларини асосли деб топсагина, ишлар натижасини топшириш ёки қабул қилишнинг бир тарафлама далолатномасини ҳақиқий эмас деб топиши мумкин. Далолатномани имзолашдан бош тортиш асосли ҳисобланади, агар бош тортишга қуйидагилар сабаб бўлган бўлса: бажарилган ишдан қурилиш пудрати шартномасида кўрсатилган мақсадда фойдаланиш имкониятини бермайдиган камчиликлар борлиги буюртмачи томонидан аниқланган ва уларни пудратчи, буюртмачи ёки учинчи шахс бартараф этиши мумкин бўлмаган тақдирда; қонунда ёки қурилиш пудрати шартномасида назарда тутилган ёки шартнома юзасидан бажариладиган ишнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолларда пудратчи дастлабки синовдан бош тортган тақдирда.” деб тушунтириш берилган. Бироқ, мазкур ҳолатда даъвогар томонидан бажарилган ишни жавобгарга топширилганлиги ҳақида иккала тараф томонидан имзоланадиган далолатнома расмийлаштирилмаган. Даъвогар томонидан бир томонлама тасдиқланган 2022 йил 12 декабрь кунги далолатнома жавобгарга белгиланган тартибда юборилмаган. Жавобгар томонидан далолатномани имзолашдан бош тортганлиги ҳақида далиллар иш ҳужжатларига илова қилинмаган. Суд даъвогар томонидан далолатномани жавобгарнинг ижтимоий тармоқлардаги “uzbekturizm_official” инстаграм аккаунтига юборилганлиги ҳақидаги важлари билан келишмайди. Чунки ушбу аккааунт ҳақиқатан ҳам жавобгарга тегишли эканлигини аниқлашни имкони йўқ. Бундан ташқари, мазкур жўнатма алоқа хизматини белгиланган тартибига тўғри келмайди. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 72-моддасида қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас деб белгиланган. Юқоридагиларга кўра суд даъвогарнинг талабини асоссиз деб топиб, рад қилишни лозим топди. ИПКнинг 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилганлиги сабабли, даъвогар томонидан олдиндан тўланган 300 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни лозим топди. Бинобарин, ИПКнинг 66, 68, 72, 118, 176-180, 2031-2035 -моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. “*************” масъулияти чекланган жамияти томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 300 000 сўм давлат божи ҳамда 24 000 сўм почта харажати ўз зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ж.К.Абидов