← Назад
Решение #673650 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 12 январь
4-2101-2202/5953-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Джумаев
раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, Савдо саноат
палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “Х” жамғармаси вилоят филиали
манфаатини кўзлаб, жавобгар “А” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
тақдим этилган даъво аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Савдо саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси “Х” жамғармаси
вилоят филиали манфаатини кўзлаб “А” масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 116.437.500 сўм асосий
қарз ва 87.948.912 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан жавобгарга
маҳсулотлар учун пул маблағлари тўлаб берилганлиги, бироқ тўлиқ товарлар
етказиб берилмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси тўғрисида огоҳлантирилган жавобгар вакили ишончнома
билан иштирок этмади. Суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 170-моддасига кўра, жавобгар вакили иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим деб топади.
Суд, низо моҳияти юзасидан ишда иштирок этувчи тарафлар
вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини атрофлича
муҳокама этиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни
лозим топади.
Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасида аниқланишича, “Х” жамғармаси
вилоят филиали билан “А” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 05.08.2021
йилда товар моддий бойликлар, маҳсулотлар етказиб бериш тўғрисидаги 56сонли шартнома тузилган. Иш ҳужжатларига кўра, “А” масъулияти чекланган
жамияти “А” масъулияти чекланган жамиятига бирлаштирилган ҳамда “А”
масъулияти чекланган жамияти деб номланган. “А” масъулияти чекланган
жамияти ҳуқуқий ворис бўлиб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матндаФК)нинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчисотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд
сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида
фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш
бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда
фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва
уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.2-бандига кўра, шартнома
имзолангандан сўнг бир ой ичида тўловлар амалга оширилиши белгиланган.
Шунга кўра, даъвогар томонидан 2021 йил 9 август куни 3.873.246.780 сўм
маҳсулотлар учун тўловлар амалга оширилган.
Тузилган шартноманинг 3.1-бандига кўра, тўловлар амалга оширилгандан
сўнг олти ой ичида маҳсулотлар етказиб берилиши белгиланган.
Даъвогар томонидан шартномага мувофиқ, ҳисоб-фактураларга асосан
жами 3.756.809.280 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган, қолган
116.437.500 сўмлик маҳсулотлар жавобгар томонидан етказиб берилмаган.
Ушбу ҳолатлар шартнома, тўлов топшириқномаси, ҳисоб-фактуралар ва
ишдаги бошқа ҳужжатлар асосида ўз исботини топган.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши шарт.
Шу боис, суд даъво талабининг 116.437.500 сўм асосий қарз ундириш
тўғрисидаги қисмини қаноатлантиришни лозим топди.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан тўлов кечиктирилганлиги учун
87.948.912 сўм миқдорда пеня ундириб беришни ҳам сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.1-бандида сотувчи
маҳсулотни белгиланган муддатда тўлиқ етказиб бермаганлиги учун харидорга
етказиб бермаган маҳсулотни қийматидан ҳар бир кечиктирилган кун учун 0.1
фоиз миқдорида пеня тўлаши, лекин пеня миқдори ўз вақтида етказиб
берилмаган маҳсулот қийматининг 10 фоизидан ортиқ бўлмаслиги кераклиги
белгиланган.
Даъвогар томонидан пенянинг хисоб-китоби қисман нотўғри ҳисобланган.
Чунки шартномада етказиб берилмаган маҳсулот қийматининг 10 фоизидан
ортиқ бўлмаслиги белгиланган. Етказиб берилмаган маҳсулот қиймати
116.437.500 сўмни ташкил этади, унинг 10 фоизи 11.643.750 сўм бўлади. Шунинг
учун пеня миқдорининг 11.643.750 сўми асосли бўлиб ҳисобланади.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги
кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган
тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари
эътиборга олиниши кераклиги кўрсатилган.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий
базаси
тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлари амалиётида қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги 103-сон Қарори 2-бандига кўра, судлар неустойкани
ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун
талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият
бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва
чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шарт.
Юқоридагиларга кўра, суд неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш
оқибатларига номутаносиблигини, шунингдек пенянинг юзага келиши ҳамда
унинг миқдорини ортиб боришида даъвогарнинг ҳам айби мавжудлигини,
етказиб бериш муддати ўтгандан сўнг дарҳол даъво аризаси киритилмаганлиги,
даъвогар томонидан қарздорлик суммасини ундириш юзасидан ўз вақтида
даъво аризаси билан судга мурожаат қилинмаганлиги оқибатида пенянинг
миқдори ортиб борганлигини, жавобгарнинг мулкий аҳволини, шу билан бирга
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш
тўғрисидаги талабини 5.000.000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, пеня
ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим
топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади.
Бундай ҳолатда, суд ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини
тарафлар зиммасига мутаносиб равишда юклашни, жавобгардан даъвонинг
қаноатлантирилган асосли қисми бўйича (128.081.250) 2.561.625 сўм, даъвонинг
асоссиз қисми бўйича (76.305.162) 1.526.103 сўм давлат божи республика
бюджетига ундиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган
24.000 сўм почта харажатларини ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “А” масъулияти чекланган жамиятидан “Х” жамғармаси вилоят
филиали фойдасига 116.437.500 сўм асосий қарз, 5.000.000 сўм пеня, олдиндан
тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “А” масъулияти чекланган жамиятидан 2.561.625 сўм, даъвогар
“Х” жамғармаси вилоят филиалидан 1.526.103 сўм давлат божи республика
бюджетига ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция
тартибида Навоий вилоят судига шикоят (протест) киритиши мумкин.
Судья
Б.Джумаев