← Назад
Решение #673655 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил -------------- 4-1107-2201/--------сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди судья -------- раислигида,
судья ёрдамчиси --------- котиблигида, Ўзбекистон Савдо-санот палатси
Тошент вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар "----------------" МЧЖ
манфаатида жавобгар “----------------” МЧЖ ҳисобидан 230 280 000 сўм
асосий қарз, 23 028 000 сўм жарима ва 23 028 000 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили ------ (13.12.2022 йилдаги
1-сонли ишончнома асосида), (жавобгар вакили иштирокисиз)
иштирокида очиқ суд мажлисида ўз биносида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
"----------------" МЧЖ (сотувчи) ва “----------------” МЧЖ (харидор)
ўртасида умумий қиймати 230 280 000 сўм бўлган 01.12.2020 йилдаги
188-сонли олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар
томонидан шартноманинг 1.2-бандида назарда тутилган миқдор ва
қийматда бир кунлик жўжа (бройлер Рос-308) жавобгарга етказиб
бериши, жавобгар эса ушбу шартнома имзолангандан кейин 90 кундан
кечиктирмасдан 100 фоиз тўловни амалга ошириш мажбуриятини
олган.
Мазкур шартнома бўйича даъвогар томонидан ўз мажбуриятлари
бажарилиб, жавобгарга 230 280 000 сўмлик бир кунлик жўжа (бройлер
Рос-308) етказиб берилганлиги, лекин жавобгар томонидан маҳсулот
қиймати тўлаб берилмаганлиги ва натижада 230 280 000 сўм асосий
қарздорлик вужудга келганлиги важларини келтирган ҳолда
"----------------" МЧЖ судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар
“----------------” МЧЖ ҳисобидан 230 280 000 сўм асосий қарз, 23 028 000
сўм жарима ва 23 028 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, даъво
талабларини қўллаб-қувватлаб, суддан уни қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар ва ССП вакили суд мажлисида иштирок этмади. ССП
судга ариза тақдим қилиб, ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасида, суд томонидан
юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта
манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг
кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган
бўлса иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчисини суд томонидан
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланишлиги белгиланган.
Жавобгарга даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд
муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрим даъво аризада кўрсатилган
манзил бўйича юборилган бўлсада, ушбу ажрим жавобгарга хизмат
кўрсатувчи алоқа бўлимининг маълумотномаси билан қайтарилган.
Суд, ИПКнинг 128, 170-моддаларга асосланиб, ишни жавобгар ва
ССП вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд даъвогарнинг важларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, суд харажатларини қаноатлантирилган даъво
талабларига мутаносиб равишда тарафлар зиммасига юклашни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин
матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари олди-сотди
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Иш ҳужжатларига кўра, олди-сотди шартномасига асосан
даъвогар томонидан жавобгарга 230 280 000 сўмлик маҳсулот етказиб
берилган бўлиб, жавобгар томонидан ушбу маҳсулот тўлиқ қабул қилиб
олинган ва маҳсулот учун тўлов тўлиқ амалга оширилмаган, натижада
230 280 000 сўм асосий қарз вужудга келган.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги ушбу асосий қарздорлик
суммаси иш ҳужжатлари, хусусан 11.12.2020 йилдаги 234-сонли
ҳисобварақ-фактура, 10.12.2020 йилдаги 231-сонли ишончнома,
05.01.2021 йилдаги ўзаро солиштириш-таққослаш далолатномаси ва
даъвогар вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмаси билан ўз
тасдиғини топди.
Қайд этилганларга кўра даъвогарнинг жавобгардан 230 280 000
сўм асосий қарздорликни ундириш талаби асосли бўлиб ҳисобланади.
Шунга кўра даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талаби тўлиқ
қаноатлантирилиб, жавобгар хисобидан унинг фойдасига 230 280 000
сўм асосий қарз суммаси ундирилиши лозим.
Шартноманинг 4.3 ва 4.4-банди талабларидан келиб чиқиб
даъвогар томонидан жавобгар махсулот учун тўловни кечиктирганлиги
учун жарима ва пеня ҳисобланиб, жавобгардан 23 028 000 сўм жарима ва
23 028 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 3-бандида, агар шартномада айнан
битта мажбуриятнинг бузилиши учун неустойкани ҳам жарима ҳам пеня
кўринишида тўлаш назарда тутилган бўлса, судлар шуни эътиборга
олишлари лозимки, қонунчиликда бошқача ҳоллар назарда тутилмаган
бўлса, даъвогар фақатгина бир шаклдаги неустойка қўллашни талаб
қилишга ҳақли эканлиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Шунингдек, ФКнинг 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим
бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақлилиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг
327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозимлиги белгиланган.
Шунга кўра суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, шунингдек шартномада айнан битта
мажбуриятнинг бузилиши учун неустойкани ҳам жарима ҳам пеня
кўринишида тўлаш назарда тутилганлигини, бироқ мазкур ҳолатда
даъвогар фақатгина бир шаклдаги неустойка қўллашни талаб қилишга
ҳақли эканлигини эътиборга олиб, даъвонинг жавобгардан жарима ва
пеня ундириш талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан
23 028 000 сўм пеня ундиришни ва даъвонинг жарима ундириш
талабини рад қилишни лозим деб топади.
ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга асосан суд давлат божини ишда иштирок этувчи
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклашни ва почта харажатини
жавобгардан даъвогар ҳисобига ундиришни лозим топди.
Бинобарин, ИПК 118, 128, 170, 176-179, 186-моддаларига амал
қилиб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “----------------” МЧЖ ҳисобидан:
- даъвогар "----------------" МЧЖ фойдасига 230 280 000 сўм асосий
қарз, 23 028 000 сўм пеня ва 24 000 сўм почта харажатлари;
- Республика бюджетига 5 066 160 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар "----------------" МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига
460 560 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
----------