← Назад
Решение #673670 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПКи | 68 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Навоий шаҳри
4-2101-2202/5539-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев
раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида даъвогар
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши “М” фермер
хўжалиги манфаатини кўзлаб, жавобгар “Ж” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан 185.794.921 сўм асосий қарз, 41.500.000 сўм зарар
ундириш тўғрисидаги даъво аризасини суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши “М”
фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб судга даъво билан мурожаат қилиб,
жавобгар “Ж” масъулияти чекланган жамиятидан 185.794.921 асосий қарз,
41.500.000 сўм зарар ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга мутахассис сифатида вилоят ҳокимлиги
ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси ходими
жалб этилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида белгиланган тартибда огоҳлантирилган жавобгар
вакили ишончнома билан иштирок этмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринларда ИПК деб
юритилади) 128, 170-моддасига асосан ишни уларнинг вакили
иштирокисиз тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб, ҳал қилишни лозим
топади.
Суд мажлисида иштирок этган мутахассис ишлар тўлиқ
бажарилмаганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, тарафлар вакилларининг ҳамда
мутахасисининг фикрларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони
қисман
қаноатлантиришни,
даъвонинг
қолган
қисмини
қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини тарафлар зиммасига юклашни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 01.03.2021
йилда суғориш тизимини ўрнатиш бўйича шартнома тузилган. Ушбу
шартномага кўра жавобгар даъвогарга суғориш тизимини тўлиқ ўрнатиб
бериш, жавобгар эса бажарилган ишлар учун тўловларни амалга ошириш
мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 631-моддасининг биринчи қисмига кўра, пудрат
шартномаси
бўйича
бир
тараф
(пудратчи)
иккинчи
тараф
(буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва
унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш
мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва
бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.1-бандига кўра,
пудратчи шартноманинг 1.1-бандига кўрсатилган мажбуриятларни
мазкур шартноманинг 3.2-бандига кўрсатиб ўтилган мажбуриятлар тўлиқ
бажариб бўлингандан кейин 120 календар кун ичида тўлиқ бажариб,
топшириш қабул қилиш далолатномасини тузиши белгиланган.
Даъвогар томонидан шартномага асосан 18.03.2021 йилда
250.000.000 сўм ҳамда 29.06.2021 йилда 100.000.000 сўм тўлаб берилган
бўлсада, пудратчи томонидан шартнома шартларига риоя этилмасдан
64.205.079 сўмлик ишлар бажарилган. Бу ҳолат тарафлар ҳамда Навоий
вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг
компанияси масъул ходими томонидан амалга оширилган назорат
ўлчовида ҳам аниқланган.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият фуқаровий ҳуқуқий
муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига
эга бўлади.
Бироқ, даъвогар томонидан шартнома шартларига мувофиқ ишлар
якунланмаган,
жавобгарнинг
ер
майдонига
суғориш
тизими
ўрнатилмаган.
Ушбу ҳолат даъво аризага илова қилинган ҳужжатлар ва суд
мажлисида иштирок этган даъвогарнинг кўрсатмаси билан тасдиқланади.
Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг 185.794.921 сўм асосий
қарзни ундириш талабини қаноатлантиришни, қолган қисмини рад
этишни лозим деб топади.
Бундан ташқари даъвогар жавобгардан 41.500.000 сўм зарар
ундиришни ҳам сўраган. Даъвогар бунга асос сифатида банкдан олган
кредитни ҳозирги кунга қадар тўлаган фоизларни кўрсатган. Даъвогар
банк билан рози бўлиб, келишиб, 500.000.000 сўм кредит олган. Ушбу
шартномага кўра, даъвогар кредит фоизини белгиланган график асосида
тўлаш мажбуриятини олган. 41.500.000 сўм даъвогарнинг кредит
шартномасига асосан олган мажбуриятидан келиб чиққан.
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сон
қарорининг 19-бандига кўра, зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал
этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, зарарга шартнома
мажбуриятлари
бажарилмаганлиги
ёки
лозим
даражада
бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари,
мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф
шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган,
лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг
ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам
киради (ФК 14-моддасининг иккинчи қисми). Бундай харажатларнинг
зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисобкитоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш
учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар,
мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи
шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши керак. Ололмай
қолган даромаднинг миқдори (бой берилган фойда), агар мажбурият
бажарилганида, кредитор қилиши лозим бўлган оқилона харажатларни
ҳисобга олиб аниқланиши шарт. Хусусан, хом ашё ёки бутловчи
буюмларни етказиб бермаслик натижасида ололмай қолган даромад
тарзидаги зарарни қоплаш ҳақидаги талаб бўйича бундай даромаднинг
миқдори ушбу товарларнинг харидорлари билан тузилган шартномада
назарда тутилган тайёр маҳсулотларни сотиш баҳосидан келиб чиққан
ҳолда, етказиб берилмаган хом ашё ёки бутловчи буюмлар қиймати,
транспорт-тайёрлаш харажатлари ва тайёр маҳсулотларни ишлаб
чиқариш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатларни чегириб ташлаш йўли
билан аниқланиши зарур.
ИПКнинг 72-моддасига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа
далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПКининг 68-моддасида кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Шунга кўра, суд даъвогарнинг 41.500.000 сўм зарар ундириш талаби
асослантирилмаганлиги, мақбул далиллар билан исботланмаганлиги
сабабли ушбу талабни рад этишни лозим деб топади.
Баён этилганларга кўра суд, даъвони қисман қаноатлантиришни,
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар зиммасига
мутаносиб равишда юклашни, олдиндан тўланган 24.000 сўм почта
харажатларини
жавобгардан
даъвогар
фойдасига
ундиришни,
жавобгардан 3.715.898 сўм республика бюджетига ундиришни,
даъвогардан 830.000 сўм давлат божини фермер кенгаши давлат божидан
озод бўлганлиги учун ундирмасликни лозим топди.
Иқтисодий процессуал Кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб,
суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Ж” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “М”
фермер хўжалиги фойдасига 185.794.921 сўм асосий қарз ва олдиндан
тўлаб берилган 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар “Ж” масъулияти чекланган жамиятидан 3.715.898 сўм
давлат божи республика бюджетига ундирилсин.
Ҳал қилув қарори бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга кириши
қайд қилинсин.
Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Суд ҳужжатидан норози бўлган тараф Кармана туманлараро
иқтисодий суди орқали Навоий вилоят судига апелляция тартибида
шикоят билан мурожаат қилиши мумкин.
Судья
Б.Джумаев