Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2219/39193 Дата решения 12.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Жамолиддинов Хусниддин Комолиддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение GAZ NEFT - AVTO BENZIN масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "FARGONA NEFTNI QAYTA ISHLASH ZAVODI" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1016735 Claim ID 2901321 PDF Hash cebefd0b999d0f2d... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
кодексининг 301-моддаси кодекси 301 code_article
кодексининг 283-моддаси кодекси 283 code_article
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13 е-mail: i.fargona.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 12 январь 4-1001-2219/39193-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов раислигида, Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакиллари ХХХ ва ХХХ (ишончнома асосида), жавобгар вакиллари ХХХ ва ХХХ (ишончнома асосида), мутахассис сифатида Фарғона вилоят Давлат солиқ бошқармаси ҳодими ХХХ иштирокида, даъвогар “А” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгарлар – "Б" масъулияти чекланган жамияти ва “Ўзбекистон Республикаси товар хомашѐ биржаси” акциядорлик жамиятига нисбатан 244 565 100 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси буйича қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “А” масъулияти чекланган жамияти судга жавобгар – "Б" масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар “Ўзбекистон Республикаси товар хомашѐ биржаси” акциядорлик жамиятига нисбатан даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – "Б" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 244 565 100 сўм асоссиз акциз солиғи сифатида ушлаб қолинган тўловларни ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро Давлат солиқ инспекцияси жалб қилинган. Суд мажлисида даъвогар вакиллари тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан акциз солиқлари тўлаб берилганлиги, амалдаги тартибга кўра бензин ва дизель маҳсулотлари учун акциз солиғини якуний истеъмолчи тўлаши кераклиги, шу сабабли ушбу суммаларни жавобгар даъвогарга қайтариши кераклигини, шартномаларга асосан товарларни қабул қилиб олгандан кейин якуний истеъмолчи эмаслиги ҳақидаги ҳужжатларни жавобгарга тақдим қилганлиги, бу ҳақда жавобгарнинг жавоб хати иш ҳужжатларида мавжудлигини, лекин шу кунга қадар жавобгар акциз солиғи сифатида олган маблағларни қайтармаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакиллари даъвогарнинг даъво аризаси асоссиз киритилганлиги, тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан даъвогар томонидан акциз солиқлари тўланиб, ушбу солиқ тўловлари бюджетга йўналтирилганлигини билдириб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Ишда мутахассис сифатида Фарғона вилоят Давлат солиқ бошқармаси ҳодими Д.Умаров иш бўйича ўз тушунтиришларини бериб, судга маълумотнома тақдим қилиб, жавобгар томонидан счѐт фактуралар икки хил нусҳада даъвогарга тақдим қилинганлиги, жавобгар биринчи ҳисобтида счѐт фактураларда акциз солиғи билан кўрсатган бўлса, иккинчи ҳисоботида акциз солиғини кўрсатмасдан ҳисобот топширганлиги, бу ҳолатда солиқ қонунчилигига асосан агар даъвогар якуний истеъмолчи ҳисобланмаса, жавобгар томон акциз солиғи сифатида ушлаб қолинган тўловларни даъвогарга қайтариш кераклигини билдирди. Суд мажлисига жавобгар «ЎзРТХБ» акциядорлик жамияти ва учинчи шахс сифатида Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро Давлат солиқ инспекциясидан вакиллар келмади. Ушбу шахслар тегишли тарзда хабардор қилинганлиги боис суд ИПК 128, 170-моддаларини қўллаб, суд мажлисини уларнинг иштирокисиз ўтказиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, мутахассис фикрини эшитиб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буѐн матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонун ҳужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлардан "Б" масъулияти чекланган жамияти(Сотувчи) ва “А” масъулияти чекланган жамияти(Харидор) ўртасида 2019 йилда 4180627-сонли, 4190059-сонли, 4198497-сонли, 4218609-сонли, 4225885-сонли, 4230195-сонли, 4215728сонли, 4215775-сонли, 4215742-сонли, 4215789-сонли, 2020 йилда 4391698-сонли, 4394413-сонли, 4395755-сонли, 4411308-сонли, 4412582-сонли нефть маҳсулотларини сотиб олиш ҳақида “Ўзбекистон Республикаси товар хом-ашѐ биржаси” АЖ орқали шартномалар тузилган бўлиб, ушбу шартномаларга асосан сотувчи харидорга 110,309 тонна дизель ва 545,691 тонна АИ-91 бензин маҳсулотлари қиймати 4 950 879 766 сўм бўлган нефть маҳсулотлари етказиб берилган. Мазкур шартномаларга расмийлаштирилган ҳисоб варақ фактураларда акс эттирилган маълумлотларга кўра, транспорт воситалари учун бензин, дизель ѐқилғиси ва газ ишлатганлик учун солиқ (акциз солиғи) 244 565 100 сўмни ташкил қилган. Харидор томонидан сотиб олинган бензин маҳсулотлари реализация қилинган. Биржа савдолари орқали сотилган нефть маҳсулотларини сотиб олаѐтган истеъмолчиларга тақдим қилинаѐтган ҳисоб варақаларда якуний истеъмолчига сотилганда тўланадиган акциз солиғи алоҳида кўрсатилиб, бюджетга тўлаб берилган. Ваҳоланки, эски тахрирдаги Солиқ кодексининг 301-моддасига асосан бензин, дизель ѐқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни охирги истеъмолчиларга реализация қилувчи солиқ тўловчилар, бензин, дизель ѐқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни тўловчилар ҳисобланади. Янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 283-моддаси 3-бандига кўра, бензин, дизель ѐқилғисини якуний истеъмолчиларга реализация қилишни, шу жумладан автомобилларга ѐқилғи қуйиш шохобчалари орқали, шунингдек газни автомобилларга ѐқилғи қуйиш шохобчалари орқали реализация қилишни амалга оширувчилар. Ушбу бўлимни қўллаш мақсадида якуний истеъмолчилар деганда ўз эҳтиѐжлари учун бензин, дизель ѐқилғиси ҳамда газ олувчи юридик ва жисмоний шахслар акциз солиғини тўловчилар деб эътироф этилади. Ушбу норма мазмунига кўра якуний истеъмолчилар бўлган жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўз эҳтиѐжи учун бензин, дизель ѐқилғиси ва газни харид қилган якуний истеъмолчилар маҳсулот баҳосига акциз солиғини ҳам қўшган ҳолда реализация қилувчи ташкилотга тўлайдилар. Ўз навбатида бу ташкилот реализация қилинган маҳсулот бўйича келиб тушган акциз солиғини бюджетнинг тегишли ҳисобварақларига ўтказиб беради. Даъвогар томонидан 2019-2020 йиллардаги биржа шартномалари бўйича жавобгардан харид қилинган нефть маҳсулотлари охирги истеъмолчиларга реализация қилинганида бензин, дизель ѐқилғиси ҳамда газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ (акциз солиғи) тўловчи ҳисоблансада, жавобгар шартномалар бўйича реализация қилган бензин маҳсуотлари учун акциз солиғини даъвогардан ундириб олган. Даъвогарнинг 2019 йил 28 декабрь кунги жавобгарга йўллаган 28/12-сонли алоқа хатида 2019-2020 йилларда очиқ савдо биржалари орқали "Б" масъулияти чекланган жамиятидан сотиб олинган АИ-91 маркали бензин ва дизель ѐқилғиси учун тўланган акциз солиғини қайта ҳисоб-китоб қилиб, жамиятга қайтариб бериш, келгусида “А” масъулияти чекланган жамияти томонидан “ЎзРТХБ” АЖ биржаси орқали сотиб олинадиган АИ-91 маркали бензин маҳсулоти ва дизель ѐқилғиси учун ҳисобфактураларни расмийлаштираѐтганда акциз солиғини ҳисобга киритмаслик сўралган. Жавобгар "Б" масъулияти чекланган жамиятининг 2020 йил 24 январь кунги жавоб хатида даъвогарнинг мурожаат хати келгандан сўнг керакли ҳужжатларни тақдим қилинган бўлиб, ҳисоб варақ фактуралар қайта расмийлаштирилганлиги ва ушбу қайта расмийлаштирилган ҳисобварақ фактураларни жамиятнинг бухгалтериясида қайта инобатга олиш сўралган. Шундан бўлсада, даъвогар томонидан 2019-2020 йиллардан дизель ва бензин маҳсулотлари учун жавобгарга ўтказиб берилган 244 565 100 сўм акциз солиғи даъвогарга қайтарилмаган. Биржадан сотиб олинган маҳсулот учун 244 565 100 сўм маблағ жавобгарга, сотиб олинган маҳсулот якуний истеъмолчиларга реализация қилинганлиги учун бюджетга тўлов амалга оширилиши натижасида даъвогар 244 565 100 сўм ортиқча харажат қилган. Бюджетга тўланган солиқ тўғри тўланганлиги, жавобгарга ортиқча тўлов амалга оширилганлигига кўра бу маблағни жавобгардан ундириб бериш юзасидан судга мурожаат қилинган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сонли Қарорининг 19-иловасига кўра, якуний истеъмолчиларга реализация қилинганда ҳар бир тоннасига дизель ѐқилғиси учун 346 275 сўм, бензин ѐқилғиси учун 378 480 сўм акциз солиғи ставкаси белгиланган. Бу ҳолат ишда иштирок этган шахсларнинг ва мутахассиснинг берган кўрсатмалари билан ҳам ўз тасдиғини топади. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази мутахассиси О.Батированинг 2022 йил 16 декабрь кунги (29/10323)17.1М-17532-сонли муълумотида ўтказилган тадқиқотлар натижаси бўйича “А” масъулияти чекланган жамиятига товар етказиб берилганлиги юзасидан тақдим қилинган ҳисобварақ фактуралар расмийлатштирилишига кўра дизель ѐқилғиси ҳамда бензинни етказиб бериш тўғрисидаги шартномаларда белгиланган нархлар таркибида акциз солиғи ва ҚҚС солиғи суммаси инобатга олинганлиги кўрсатилган. Демак, мазкур ҳолатда даъвогар томонидан солиқ инспекциясига ҳамда жавобгарга акциз солиғини тўлаб берган. ИПК 72-моддасига асосан қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмаслиги белгиланган. Шу боис суд даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 244 565 100 сўм, мазкур талаб билан боғлиқ 4 891 302 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати, 75 000 сўм ВКА харажати жавобгардан Олий суд депозит ҳисоб рақамига ундирилиши лозим. Шунингдек, даъвогар даъво аризасида қўшимча жавобгар сифатида «ЎзРТХБ» акциядорлик жамиятини кўрсатган бўлсада, унга нисбатан талаб қўйилмаганлиги сабабли суд «ЎзРТХБ» акциядорлик жамиятини жавобгарликдан озод қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бинобарин, Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексининг 26, 68, 72, 118, 128, 170, 176-185-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар «А” масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамияти хисобидан 244 565 100 сўм акциз солиғи сифатида ушлаб қолинган сумма, 4 891 302 сўм сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «ЎзРТХБ» акциядорлик жамияти жавобгарликдан озод қилинсин. Жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 75 000 сўм ВКА харажати Олий суд депозит ҳисоб рақамига ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ойлик муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти беришга ҳақли. Раислик этувчи: Х.Жамолиддинов