Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2202/5949 Дата решения 12.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Навоий иншоат қурулиш масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Бережливость масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1015250 Claim ID 3093358 PDF Hash d8b3b249cbc576dd... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 437-моддаси нинг 437 law
ФКнинг 449-моддаси ФКнинг 449 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 е-mail:i.karmana@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 12 январь 4-2101-2202/5949-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев раислигида, М.Жамиловнинг котиблигида, даъвогар “Н” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Б” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берилган даъво аризасини очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “Н” масъулияти чекланган жамияти “Б” масъулияти чекланган жамиятига етказиб берилган товарлар учун 264.545.563 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан шартнома шартларига асосан етказиб берилган товарлар учун тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини тан олиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Ишдаги материаллардан ва суд муҳокамасида аниқланишича, тарафлар ўртасида сиқилган табиий газ етказиб бериш юзасидан 03.01.2022 йилда 14-сонли шартнома тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матндаФК)нинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар томонидан шартномада белгиланган маҳсулотлар жавобгарга етказиб берилган ва ушбу маҳсулотлар жавобгарнинг вакили томонидан қабул қилиб олинган. ФКнинг 449-моддасига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисобкитоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. Агар шартномада товарларни тўпламга кирадиган алоҳида қисмлар бўйича етказиб бериш назарда тутилган бўлса, сотиб олувчи товарлар ҳақини, башарти шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тўпламга кирадиган сўнгги қисм жўнатилганидан (танлаб олинганидан) кейин тўлайди. Бироқ, жавобгар томонидан тузилган шартномага асосан олинган 264.545.563 сўмлик товарлар учун тўловлар амалга оширилмаган. Ушбу ҳолат шартнома, ҳисоб-фактуралар, ишончнома, таққослаш далолатномаси билан ҳам ўз исботини топган. Шартнома шартларини бажаришни сўраб даъвогар томонидан ёзилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг 264.545.563 сўм асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни лозим деб топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Шу сабабли суд, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 5.290.911 сўм давлат божи, 24.000 сўм почта ҳаражатлари ундиришни лозим деб топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар “Б” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Н” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 264.545.563 сўм асосий қарз, олдиндан тўланган 5.290.911 сўм давлат божи, 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф Навоий вилоят судига белгиланган тартибда апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор протест киритиши мумкин. Судья Б.Джумаев