Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2202/5948 Дата решения 12.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ZAMONA MONTAJ TA`MIRLASH QURILISH масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Standart Global Servis масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1015245 Claim ID 3093168 PDF Hash b8cf52ff49fdd5ac... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 703-моддаси нинг 703 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 е-mail:i.karmana@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 12 январь 4-2101-2202/5948-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, даъвогар “Х” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “М” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этган даъво аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “Х” масъулияти чекланган жамияти манфаатида “М” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 51.784.949 сўм асосий қарз, 12.428.400 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, топширилган маҳсулот учун тўловлар тўлаб берилмаганлиги, кечиктирилганлигини билдириб. даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 128, 170-моддасига асосан ишни уларнинг вакили иштирокисиз тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб, ҳал қилишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 23 май куни хизмат кўрсатиш бўйича 13-сонли шартномаси тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар томонидан жами 51.784.949 сўмлик хизматлар кўрсатилганлиги, бироқ, кўрсатилган хизматлар учун тўловлар тўлаб берилмаган. Ушбу ҳолатлар шартнома, ҳисоб-фактуралар ва ишдаги бошқа ҳужжатлар асосида ўз исботини топган. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа Шу боис, суд даъво талабининг 51.784.949 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги қисмини қаноатлантиришни лозим топди. Шунингдек, даъвогар даъво талабида 12.428.400 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган. Даъвогар томонидан пеня хисоб-китоби тўғри. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги кўрсатилган. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 103-сон Қарори 2-бандига кўра, судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Юқоридагиларга кўра, суд неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблигини, шунингдек пенянинг юзага келиши ҳамда унинг миқдорини ортиб боришида даъвогарнинг ҳам айби мавжудлигини, олдиндан тўлов амалга оширилмасдан хизматлар кўрсатилганлиги, даъвогар томонидан қарздорлик суммасини ундириш юзасидан ўз вақтида даъво аризаси билан судга мурожаат қилинмаганлиги оқибатида пенянинг миқдори ортиб борганлигини, жавобгарнинг мулкий аҳволини, шу билан бирга кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини 2.500.000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу сабабли суд, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўлаб берилган 1.284.267 сўм давлат божи, 24.000 сўм почта ҳаражатини, шунингдек, 75.000 сўм видеоконференцалоқа харажатларини Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига ундиришни лозим деб топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “М” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Х” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 51.784.949 сўм асосий қарз, 2.500.000 сўм пеня, олдиндан тўлаб берилган 1.284.267 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “М” масъулияти чекланган жамиятидан 75.000 сўм видеоконференцалоқа харажатлари Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида Навоий вилоят судига шикоят (протест) киритиши мумкин. Б.Джумаев