Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2202/1242 Дата решения 12.01.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Турсунов Ҳусан Мирзаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Занги ота саховати" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Шаҳрисабз туман хокимияти
Source ID 1004121 Claim ID 2993539 PDF Hash 2e4d64b8f25619b5... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
рисидаги кодекси 27-моддаси рисидаги кодекси 27 code_article
ИПКнинг 110-моддаси ИПКнинг 110 law
нинг 49-моддаси нинг 49 law
ФКнинг 50-моддаси ФКнинг 50 law
Ушбу кодекснинг 51-моддаси Ушбу кодекс 51 code_article
Суд томонидан ИПКнинг 177-моддаси Суд томонидан ИПК 177 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
Ушбу кодекснинг 74-моддаси Ушбу кодекс 74 code_article
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI QASHQADARYO VILOYAT SUDI КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 180108, Qarshi sh., Bunyodkorlik ko’chasi, 10 “A”-uy 180108, г. Карши, ул. Бунёдкорлик, дом10 “А” Tel: (75) 221 13 20, Fax: (75) 221 13 55, e-mail: i.qashqadaryo@sud.uz ҚАРОР (апелляция инстанцияси суди) Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья О.Қурбонов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Ҳ.Турсунов 2023 йил 12 январь 4-1802-2202/1242-сонли иш Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъати М.Астанов раислигида, судьялар М.Базаров ва Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Т.Усмоновнинг котиблигида Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 сентябрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан даъвогар “Занги ота саховати” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти бўйича ишни даъвогар вакиллари Ф.Жаббаров, Н.Қурбонов, И.Шокиров (ишончнома асосида), жавобгарлар Шаҳрисабз туман ҳокимлиги вакили О.Ниязов (ишончнома асосида), Ўзбекистон Республикаси Давлат кадастрлар палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси вакили С.Хусаинова (ишончнома асосида)лар иштирокида Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди кўмаклашувида видеоконференцалоқа режимида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “Занги ота саховати” масъулияти чекланган жамияти судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарлар Шаҳрисабз туман ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги Давлат кадастрлар палатаси Қашқадарё вилоят бошқармасига нисбатан даъвогарга тегишли бўлган асосий воситалар, бино-иншоотларни кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб, давлат рўйхатидан ўтказиш, жавобгарлар Шаҳрисабз туман ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги Давлат кадастрлар палатаси Қашқадарё вилоят бошқармасига эгалик ҳуқуқини белгилаш ҳақида қарор чиқариш ҳамда давлат хизматлари маркази орқали расмийлаштириб бериш мажбуриятини юклашни сўраган. Суднинг 2022 йил 9 сентябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Шаҳрисабз туман давлат солиқ инспекцияси ва Давлат хизматлари агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси жалб этилган. Суднинг 2022 йил 21 сентябрдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган. Даъвогарнинг апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари апелляция шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, биринчи инстанция суди томонидан ишни кўришда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилиб, шошма-шошарлик билан қарор қабул қилинганлигини, иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилмаганлигини, иш ҳужжатларига тўғри баҳо берилмаганлигини, даъво талабларини қаноатлантириш асоссиз равишда рад этилганлигини, туман ҳокимининг қарорига асосан собиқ “Ўзбекистон” ширкат хўжалиги негизида даъвогар МЧЖ ташкил этилганлигини, ширкат хўжалигига тегишли бўлган мол-мулклар инвентаризация қилинганлигини, бироқ айрим сабабларга кўра топшириш-қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилмаганлигини, туман ҳокимининг қарори ҳам чиқмаганлигини, даъво аризасида кўрсатилган ҳолатлар бўйича кадастр идорасига бир неча бор мурожаат қилинганлигини, аммо натижа бўлмаганлигини, бунинг оқибатида кадастр ҳужжатлари тайёрланмасдан эгалик ҳуқуқи олинмаганлигини, асосий восита ва биноларга нисбатан солиқ қарзи ҳисоблаб келинаётганлигини, ширкат хўжалиги билан МЧЖ ўртасида бино-иншоотлар бўйича олди-сотди шартномаси тузилганлигини, шартномага асосан даъвогар томонидан тўловлар ҳам амалга оширилиб келинаётганлигини, олди-сотди шартномасини тақдим эта олмаслигини маълум қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ҳамда янги қарор қабул қилишни сўради. Жавобгар (Шаҳрисабз туман ҳокимлиги) вакили низо юзасидан тушунтириш бериб, ҳақиқатдан ҳам туман ҳокимининг қарорига асосан собиқ “Ўзбекистон” ширкат хўжалиги негизида даъвогар МЧЖ ташкил қилинганлигини, ширкатга тегишли асосий восита ва бино-иншоотлар инвентаризация қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлигини, аммо ўша пайтда айрим масъулларнинг эътиборсизлиги сабабли даъвогарга тегишли бўлган бино-иншоотлар бўйича кадастр ҳужжатлари ўз вақтида расмийлаштирилмасдан қолганлигини баён қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар (Ўзбекистон Республикаси Давлат кадастрлар палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси) вакили апелляция шикоятида келтирилган важларга қарши эътирозлар билдириб, шикоят асоссиз эканлигини, биринчи инстанция суди томонидан даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида асосли хулосага келинганлигини, сабаби туман ҳокимининг қарорида собиқ “Ўзбекистон” ширкат хўжалигига тегишли бўлган ерлар ижара ҳуқуқи асосида ўтказилганлигини, даъвогарнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш ҳақидаги аризаси рад этилганлигини, чунки ер, асосий восита ва бинолар бўйича ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд эмаслигини, кадастр ҳужжатларини тайёрлаш учун эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлиши лозимлигини баён қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини эшитиб, ишдаги ҳужжатларни ва тақдим этилган далилларни ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва иш бўйича янги қарор қабул қилишни ҳамда суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топди. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, Шаҳрисабз туман ҳокимининг 2004 йил 14 январдаги Х-65/1-сонли қарорига асосан “Ўзбекистон” ширкат хўжалиги ҳудудида “Занги ота саховати” масъулияти чекланган жамияти ташкил қилиниб, “Ўзбекистон” ширкат хўжалиги негизида ташкил қилинган “Занги ота саховати” масъулияти чекланган жамиятига жами 37,2 гектар ер, шундан 35.1 гектар сувли экин, 1.4 гектар ариқ, 0.6 гектар йўллар, 0.1 гектар бошқа ерлар билан банд бўлган ерлар 30 йил муддатга ижарага берилган. Бундан ташқари, Қашқадарё вилоят ҳокимининг 2004 йил 5 апрелдаги Х-228/4-сонли ҳамда Шаҳрисабз туман ҳокимининг 2004 йил 14 апрелдаги Х-1302/4-сонли (туманда чорвачиликни ривожлантиришда иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида) қарорларига кўра тумандаги ширкат хўжалик чорвачилик фермалари масъулияти чекланган жамиятига айлантирилиб, унинг ижросини таъминлаш мақсадида ишчи гуруҳ комиссияси тузилган. Шундан сўнг даъвогар “Занги ота саховати” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларининг 2004 йил 8 июндаги 1-сонли умумий йиғилиш қарори билан МЧЖнинг янги таҳрирдаги Низоми ва таъсис шартномаси тасдиқланган. Шаҳрисабз туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи томонидан 2004 йил 11 июнда тасдиқланган далолатномага асосан масъулияти чекланган жамияти тузилаётганлиги сабабли хўжалик балансида мавжуд бўлган чорва моллари МЧЖ балансига ўтказилиши назарда тутилган. Шунингдек, Шаҳрисабз туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи томонидан 2004 йил 13 июнда тасдиқланган далолатномага кўра эса ишчи гуруҳи томонидан МЧЖ балансига олиниши лозим бўлган асосий воситалар ва инвентар материаллар хатловдан ўтказилган. Бироқ, асосий воситалар ва бино-иншоотлар бўйича фойдаланиш ёки эгалик ҳуқуқига оид кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилмасдан қолган. Даъвогарнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ҳақидаги мурожаатлари оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли, даъвогар жавобгарларга нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат қилган. Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган. Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан ишни кўриб чиқишда иш учун муҳим ҳолатлар тўлиқ аниқланмаган, ҳар бир даъво талаби муҳокама қилиниб, ҳуқуқий баҳо берилмаган ҳамда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари талаблари бузилган деб ҳисоблайди. Сабаби, даъво аризасида жавобгарлар Шаҳрисабз туман ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги Давлат кадастрлар палатаси Қашқадарё вилоят бошқармасига нисбатан даъвогарга тегишли бўлган асосий воситалар, бино-иншоотларни кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб, давлат рўйхатидан ўтказиш, жавобгарлар Шаҳрисабз туман ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги Давлат кадастрлар палатаси Қашқадарё вилоят бошқармасига эгалик ҳуқуқини белгилаш ҳақида қарор чиқариш ҳамда давлат хизматлари маркази орқали расмийлаштириб бериш мажбуриятини юклаш билан боғлиқ 3 та талаб кўрсатилган бўлсада, биринчи инстанция суди томонидан ҳар бир даъво талаби алоҳида муҳокама қилинмасдан ва ҳуқуқий баҳо берилмасдан барча талабларни бирдек қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида барвақт хулосага келинган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 25, 26-моддаларида ишларнинг судга тааллуқлиги ва иқтисодий суд томонидан ҳал этиладиган низолар тоифаси белгиланган бўлиб, бунда судлов ҳайъати даъво аризасида кўрсатилган кадастр ҳужжатларини давлат хизматлари маркази орқали расмийлаштириб бериш мажбуриятини юклаш ҳақидаги талаб иқтисодий судга тааллуқли эмас деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси 27-моддаси биринчи қисмининг 5-бандида давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш ёхуд белгиланган муддатда давлат рўйхатидан ўтказишдан бўйин товлаш устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишлар маъмурий томонидан ҳал этиладиган ишлар эканлиги белгиланган. ИПКнинг 110-моддаси биринчи қисми 1-бандига кўра иш судга тааллуқли бўлмаса, суд иш юритишни тугатиши лозим. Мазкур процессуал қонун ҳужжатларига асосан биринчи инстанция суди даъво талабининг ушбу қисми бўйича иш судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли иш юритишни тугатиши лозим эди. Бундан ташқари, судлов ҳайъати низо юзасидан янги қарор қабул қилишда даъво талабларини ишдаги далиллар ва қонун ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қаноатлантиришга асослар йўқ деб ҳисоблайди. Чунки, даъво талаби ва апелляция шикоятига асослардан бири сифатида келтирилган Шаҳрисабз туман ҳокимининг 2004 йил 14 январдаги Х-65/1-сонли қарорида “Ўзбекистон” ширкат хўжалиги ҳудудида “Занги ота саховати” масъулияти чекланган жамияти ташкил қилиниши ва “Ўзбекистон” ширкат хўжалиги негизида ташкил қилинган “Занги ота саховати” масъулияти чекланган жамиятига жами 37,2 гектар ер, шундан 35.1 гектар сувли экин, 1.4 гектар ариқ, 0.6 гектар йўллар, 0.1 гектар бошқа ерлар билан банд бўлган ерлар 30 йил муддатга ижарага берилиши назарда тутилган. Шунингдек, судлов ҳайъати даъвогар вакилларининг Шаҳрисабз туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи томонидан 2004 йил 11 июнда тасдиқланган далолатномага асосан ташкил этилаётган масъулияти чекланган жамияти тузилаётганлиги сабабли хўжалик балансида мавжуд бўлган чорва моллари МЧЖ балансига ўтказилиши қайд этилганлиги, 2004 йил 13 июнда тасдиқланган далолатномага кўра эса ишчи гуруҳи томонидан МЧЖ балансига олиниши лозим бўлган асосий воситалар ва инвентар материаллар хатловдан ўтказилганлиги, ушбу ҳужжатлар кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва мулкка эгалик ҳуқуқини белгилашга асос бўлиши билан боғлиқ важларига қўшилмайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 49-моддасида юридик шахсни қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) унинг муассислари (иштирокчилари) ёки таъсис ҳужжатларида шунга вакил қилинган юридик шахс органи қарорига мувофиқ амалга оширилиши мумкинлиги белгиланган. ФКнинг 50-моддасига кўра юридик шахслар қўшиб юборилганида улардан ҳар бирининг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш ҳужжатига мувофиқ янгидан вужудга келган юридик шахсга ўтади. Юридик шахс бошқа юридик шахсга қўшилганида, бу юридик шахсга қўшилган юридик шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш ҳужжатига мувофиқ ўтади. Ушбу кодекснинг 51-моддасида топшириш ҳужжати ва тақсимлаш баланси қайта ташкил этилган юридик шахснинг барча кредиторлари ва қарздорларига нисбатан барча мажбуриятлари бўйича, шу жумладан тарафлар баҳслашаётган мажбуриятлар бўйича ҳам, ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидаларни ўз ичига олган бўлиши керак. Топшириш ҳужжати ва тақсимлаш баланси юридик шахс муассислари (иштирокчилари) томонидан ёки юридик шахсларни қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган орган томонидан тасдиқланади ҳамда таъсис ҳужжатлари билан бирга янгидан вужудга келган юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш ёки мавжуд юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш учун тақдим этилади. Таъсис ҳужжатлари билан бирга тегишинча топшириш ҳужжатини ёки тақсимлаш балансини тақдим этмаслик, шунингдек уларда қайта ташкил этилган юридик шахснинг мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидаларнинг йўқлиги янгидан вужудга келган юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг рад этилишига олиб келади. Бироқ, собиқ “Ўзбекистон” ширкат хўжалиги негизида ташкил қилинган “Занги ота саховати” масъулияти чекланган жамияти ўртасида топшириш-қабул ҳужжатлари расмийлаштирилмаган. Апелляция шикояти бўйича бир неча бор суд муҳокамаси ўтказилган бўлсада, даъвогар вакиллари томонидан даъво талабида кўрсатилган асосий восита ва бино-иншоотлар бўйича олди-сотди шартномаси тузилганлиги ҳамда қандай асосларда тўловлар амалга оширилганлигини тасдиқловчи ишончли ва мақбул далиллар тақдим этилмади. Давлат кадастрлар палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан 2023 йил 10 январдаги тақдим этилган 25/01-сонли жавоб хатида ҳам Шаҳрисабз туман ҳокимининг 2004 йил 14 январдаги Х-65/1-сонли қарори ер ажратиш тўғрисида эмаслиги, ушбу қарор кадастр ҳужжатини расмийлаштиришга асос бўлмаслиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сонли “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир нормативҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкалари очиқ электрон танлов орқали ижарага бериш тартиби белгиланиши ва бу талаблар якка тартибда боғдорчилик, полизчилик ва чорвачилик юритиш учун ер участкалари беришга нисбатан ҳам тадбиқ этилиши маълум қилинган. Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни ва иш бўйича янги қарор қабул қилишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 161-сонли “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида”ги Қарорининг 1-бандига кўра суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279 ва 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкин. Суд томонидан ИПКнинг 177-моддасида назарда тутилган барча масалаларни ҳал этмайдиган, юзаки, асослантирилмаган қарорларнинг қабул қилиниши мумкин эмас. ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт. Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги асос бўлади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ иқтисодий судларга бериладиган номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат божи тўланади. Шунингдек, ушбу Қонунга асосан иқтисодий судларга апелляция ва кассация тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозим. Биринчи инстанция суди ишни кўриш натижаси бўйича даъвогар томонидан олдиндан тўланган 3 000 000 сўм давлат божини унинг зиммасида қолдириш ҳақида асосли хулосага келган бўлсада, аммо даъво талаблари бўйича даъвогардан республика бюджетига қўшимча равишда 3 000 000 сўм миқдорида давлат божи ундирмасдан хатоликка йўл қўйган. Даъвогар томонидан апелляция инстанция суди учун олдиндан 1 500 000 сўм миқдорида давлат божи тўланган. Шу сабабли даъвогардан қўшимча равишда республика бюджетига биринчи инстанция суди учун 3 000 000 сўм давлат божи ҳамда апелляция инстанция суди учун 1 500 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, иш бўйича янги қарор қабул қилишни, даъво талабларининг бир қисми бўйича қаноатлантиришни рад этишни, қолган қисми бўйича иш юритишни тугатишни, биринчи инстанция суди ва апелляция инстанция суди учун олдиндан тўланган суд харажатларини инобатга олишни, республика бюджетига биринчи инстанция суди учун даъвогардан қўшимча равишда 3 000 000 сўм давлат божи, апелляция инстанция суди учун 1 500 000 сўм давлат божи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 75 000 сўм суд харажати ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 49-51-моддаларига ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 25, 26, 66, 68, 74, 110, 118, 260, 276280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қарор қилди: Даъвогар “Занги ота саховати” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин. Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 сентябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин. Даъвогар “Занги ота саховати” масъулияти чекланган жамиятининг даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин. Даъво талабининг кадастр ҳужжатларини давлат хизматлари маркази орқали расмийлаштириб бериш мажбуриятини юклаш қисми бўйича иш юритиш тугатилсин. Даъвогар “Занги ота саховати” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 4 500 000 сўм давлат божи; Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 75 000 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят (протест келтириш) бериш мумкин. Раислик қилувчи М.Астанов Судьялар М.Базаров Ҳ.Турсунов