← Назад
Решение #673727 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| даъвонинг пеня ундириш талабини ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 12 январь
4-2101-2202/5947-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Джумаев
раислигида, судья ёрдамчисиси М.Жамиловнинг котиблигида, даъвогар
“Х” унитар корхонасининг жавобгар “О” масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан тақдим этилган даъво аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Х” унитар корхонаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “О”
масъулияти чекланган жамиятидан 92.754.883 сўм асосий қарз ва
46.377.441 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини
қўллаб-қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан
жавобгарга маҳсулотлар етказиб берилганлиги, лекин жавобгар
томонидан ҳозирги кунга қадар қарздорлик қоплаб берилмаётганлигини
билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Белгиланган тартибда огоҳлантирилган жавобгар вакили суд
мажлисида иштирок этмади. Суд ишни Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига кўра, жавобгар вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топади.
Суд, низо моҳияти юзасидан ишда иштирок этувчи шахсларнинг
тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини атрофлича муҳокама
этиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим
топади.
Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасида аниқланишича, тарафлар
ўртасида 09.09.2021 йилда 165-сонли шартнома тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матндаФК)нинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот
етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи
ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига
тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий
мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш
билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш,
сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
берилган бўлсада, жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар
лозим даражада бажарилмасдан, мавжуд қарздорлик тўлаб берилмаган.
Даъвогарнинг огохлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган. Ушбу ҳолатлар даъво аризасига илова қилинган ҳужжатлар,
хусусан, шартнома, ҳисоб-фактура, бир томонлама таққослаш
далолатномаси ва бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини топган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
Шу сабабли, суд 92.754.883 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги
талабни қаноатлантиришни лозим топади.
Даъвогар даъво талабида 46.377.441 сўм пеня ундиришни ҳам
сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 7.2-бандига кўра,
швртноманинг 1.1-бандида кўрсатилган тўловларни ўз вақтида амалга
оширмаса кечиктирилган кунлар учун 0.5 фоиз миқдорида пеня тўланиш,
бунда пенянинг умумий миқдори 50 фоиздан ошмаслиги белгиланган.
Даъвогарнинг пеня ундириш талаби асосли.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли
эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги,
мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек
кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сон
қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Шунингдек, ушбу Пленум қарорининг 2-бандига кўра, шартномада
жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан
қабул
қилинган
мажбуриятларнинг
бажарилишини
таъминлаш
усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш
тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун
талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият
бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама
ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли
миқдорини белгилашлари шарт.
Юқоридагиларга кўра, суд, неустойка кредиторнинг мажбуриятини
бузиш оқибатларига номутаносиблигини, шу вақтга қадар қарздорликни
ундириш чоралари ўз вақтида кўрилмаганлигини, шартномада олдиндан
тўлов амалга оширилишига келишганлиги, шу билан бирга, кредиторнинг
шартнома
талабларидан
келиб
чиқадиган
ҳаракатларини
ва
манфаатларини эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юкланади.
Бундай ҳолатда, суд ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд
харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар
фойдасига олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатларини
ундиришни, жавобгардан республика бюджетига 2.782.646 сўм давлат
божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “О” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Х”
унитар корхонаси фойдасига 92.754.883 сўм асосий қарз, 8.000.000 сўм
пеня, олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “О” масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюджетига 2.782.646 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция
тартибида Навоий вилоят судига шикоят (протест) киритиши мумкин.
Судья
Б.Джумаев