← Назад
Решение #673729 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 40 | — | law | |
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 211 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 241 | — | law | |
| онуннинг | 242 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
QO’RG’ONTEPA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
КУРГАНТЕПИНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170700,Qo’rg’ontepa sh Mustaqillik ko’chasi 50-а
170700, г.Кургантепа улица
Мустакиллик № 50-а
Тel: 0-(374)723-16-20 Веб-сайт:www.oliy sud.uz
эл.почта:i.qurgontepa@sud.uz Факс: 0-(374)723-11-46
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 12 январь
Қўрғонтепа тумани
4-1705-2202/2217-сонли иш
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Жураев раислигида,
судья ёрдамчиси М.Мадаминовнинг котиблигида, Ддддд, қарздор “Жжжж” фермер
хўжалигини соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш
тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни, аризачи вакили И.Мансуров
(ишончнома асосида) иштирокида, қарздор иштирокисиз, Қўрғонтепа туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Қўрғонтепа туман давлат солиқ инспекцияси (бундан буён матнда аризачи деб
юритилади) судга аризаси билан мурожаат қилиб, қарздор “Жжжж” фермер хўжалиги
(бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни соддалаштирилган тартибда тўловга
қобилиятсизлик деб топишни сўраган.
Ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Давлат
кадастрлар палатаси Андижон вилоят бошқармаси, Қўрғонтепа туман қишлоқ
хўжалиги бўлими ҳамда Қўрғонтепа туман фермер, деҳқон хужаликлари ва томорқа
ер эгалари кенгаши жалб этилган.
Аниқланишича, қарздор Қўрғонтепа туман ҳокимлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик
субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш инспекцияси
томонидан 11.02. 2005 йил куни №794-сон тартиб рақам билан давлат рўйҳатидан
ўтказилган. Таъсис хужжатларига кўра, қарздорнинг юридик манзили: Қўрғонтепа
тумани Чимён деб белгиланган. Қарздор хўжалик раҳбари Маматқулов Ғуломжон
Туланович.
Аризачи қарздорнинг молия хўжалик фаолиятини тахлил қилганда, бугунги кун
ҳолатига солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича давлат бюджети олдида умумий
қиймати 69 793 070 сўм қарздорлик мавжудлиги, қарздор фаолият олиб бормай,
солиқ қарздорлигини тўламасдан келаётганлиги аниқланган.
Қарздорнинг солиқ ва мажбурий тўловлардан бўлган қарзини мол-мулкига
қаратиш тўғрисидаги аризачининг 1098119 -сонли солиқ қарзни қарздорнинг молмулкига қаратиш ҳақидаги чиқарилган қарори Мажбурий ижро бюроси Қўрғонтепа
туман бўлими томонидан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро
этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 40-моддаси 3-қисмига
асосан қайтарган.
Қарздор солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар олдидаги мажбуриятини
бажармаганлиги, мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли солиқ инспекцияси қарздорни
соддалаштирилган таомил бўйича тўловга қобилиятсизлик деб топиш ва тугатишга
доир иш юритишни бошлашни сўраб, судга ариза билан мурожаат қилган.
Суд мажлисида солиқ органи вакили ариза талабини қувватлади, қарздорнинг
69 793 070 сўм солиқ қарздорлиги мавжудлигини билдириб, қарздорни тўловга
қобилиятсизлик деб топишни, қарздорга нисбатан тугатишга доир иш юритишни
бошлашни сўради.
Қарздор ҳамда учинчи шахслар манзилига суд мажлиси вақти ва жойи ҳақидаги
суд ажрими юборилиб, тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида
иштирок этишмади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда
хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга
эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд, ИПКнинг 128, 170-моддаларига мувофиқ, ишни қарздор ҳамда
учинчи шахслар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди.
Аризачи вакили судга Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилоят ҳудудий
бошқармаси Қўрғонтепа туман филиалининг 2023 йил 6 январь кунги 01/03-07-03сонли маълумотини тақдим қилиб, “Жжжж” фермер хўжалиги ихтиёридаги ижарага
берилган ер майдонлари Қўрғонтепа туман ҳокимлигининг 2019 йил 24 январдаги
151-қ-сонли қарори билан туман ер захирасига олинганлигини, ҳозирда мазкур
фермер хўжалиги ихтиёрида қишлоқ хўжалигида фойдаланадиган ер майдони
мавжуд эмаслигини баён қилди.
Суд, солиқ органи вакилининг аризани қаноатлантириш ҳақидаги фикрини,
ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани
қаноатлантириб, қарздорни тўловга қобилиятсизлик деб топишни ва тугатишга доир
иш очишни лозим деб ҳисоблайди.
Чунки, қарздор уч ойдан ортиқ муддат давомида солиқ қарздорлигини
тўламасдан келмоқда, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича давлат бюджети
олдидаги қарздорлигининг умумий қиймати 69 793 070 сўмни ташкил этади. Солиқ
ва мажбурий тўловлардан бўлган қарз жавобгарнинг мол-мулки мавжуд эмаслиги
сабабли тўланмасдан келган.
Бундан ташқари, Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Андижон
вилоят ҳудудий бошқармаси Қўрғонтепа туман филиалининг 2023 йил 6 январдаги
01/03-07-03-сонли маълумотномасида “Жжжж” фермер хўжалиги ихтиёрида қишлоқ
хўжалигида фойдаланадиган ер майдони мавжуд эмаслиги қайд этилган.
Қарздорнинг солиқ ва мажбурий тўловлардан бўлган қарзини мол-мулкига
қаратиш тўғрисидаги аризачининг 1098119-сонли солиқ қарзни қарздорнинг молмулкига қаратиш ҳақидаги чиқарилган қарорлари Мажбурий ижро бюроси
Қўрғонтепа туман бўлими томонидан
“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 40моддаси 3-қисмига асосан қайтарган. Демак, қарздорни тўловга қобилиятсизлик деб
эътироф этиш учун асослар мавжуд.
Зеро, ИПКнинг 211-моддасига биноан, тўловга қобилиятсизлик соҳасидаги
муносабатларни тартибга солувчи қонунга мувофиқ қарздор, кредиторлар ва бошқа
манфаатдор шахслар қарздорни тўловга қобилиятсизлик деб топиш тўғрисидаги
ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонуни(бундан буён матнда “Қонун” деб юритилади) 5-моддасига кўра, агар тегишли
мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан
бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган
корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш
санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини
бажаришга қодир эмаслиги; агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган
йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида
берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг
мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса, вақтинча тўловга
қобилиятсизлик ва доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари деб эътироф
этилади.
Қонуннинг 52-моддаси биринчи қисмига асосан, тўловга қобилиятсизликка оид
тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш
ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар
мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга
доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи
қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда
қабул қилинади.
Қонуннинг 241-моддасига биноан, ўз фаолиятини тугатган қарздор якка
тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган
ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони бўлмаган
тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги
ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор, ваколатли давлат
органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган томонидан
берилиши мумкин.
Қонуннинг 242-моддасига мувофиқ, суд ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб
топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб олган кундан эътиборан икки
ҳафталик муддат ичида ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга
доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Ҳозир бўлмаган
қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишда кузатув, суд санацияси ва
ташқи бошқарув тартиб-таомиллари қўлланилмайди. Суднинг қарори ваколатли
давлат органига юборилади, бу орган мазкур қарор олинган кундан эътиборан бир
ҳафталик муддатда судга тугатиш бошқарувчилигига номзодни тақдим этади.
Тугатиш бошқарувчиси ўзига маълум бўлган барча кредиторларни ҳозир бўлмаган
қарздорнинг банкротлиги ҳақида ёзма шаклда хабардор қилади, улар хабарномани
олган кундан эътиборан бир ойлик муддатда тугатиш бошқарувчисига ўз
талабларини тақдим этиши мумкин. Тугатиш бошқарувчиси ҳозир бўлмаган
қарздорнинг мол-мулкини аниқлаган тақдирда суд мазкур бошқарувчининг
илтимосномасига кўра тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартибтаомилини тугатиш ҳамда тўловга қобилиятсизликнинг ушбу Қонунда назарда
тутилган умумий тартиб-таомилларига ўтиш ҳақида ажрим чиқариши мумкин.
Суд бошқарувчилари ассоциацияси Андижон вилоят ҳудудий бўлими томонидан
3-тоифали суд бошқарувчиси Назарқулов Санжар Бегижонович тавсия этилган,
С.Назарқуловга нисбатан тугатиш бошқарувчилигига тайинлашга монеълик қилувчи
ҳолатлар аниқланмаган.
Юқоридагиларга кўра, суд қарздорнинг мажбурий тўловлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслигини инобатга олиб, қарздорни
соддалаштирилган таомил бўйича тўловга қобилиятсизлик деб топишни, унга
нисбатан тугатишга доир иш юритиш таомилини қўллашни ҳамда 3-тоифали суд
бошқарувчиси Назарқулов Санжар Бегижоновични тугатиш бошқарувчиси этиб
тайинлашни лозим деб топди.
Суд тугатиш бошқарувчисига 1 (бир) ойлик муддатда банк ҳисоб рақамлари
бўйича ўтказилган оперцияларни инобатга олиб, молия-хўжалик фаолиятини тахлил
қилиш ва дебитор қарздорлик аниқланган тақдирда ундириш чораларини кўриш,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 24 августдаги 224сонли Қарори билан тасдиқланган “Сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга
қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш
аломатларини аниқлаш Қоидалари”да кўрсатилган ҳолатларнинг мавжудлиги ёки
мавжуд эмаслиги ҳақида хулоса тайёрлаш ва судга тақдим қилиши ҳамда тугатиш
ишларини 2023 йил 12 апрель кунига қадар якунлаш вазифаларини юклашни лозим
топди.
Суд, аризачининг талабини қаноатлантиришни ва суд харажатларини
жавобгардан ундиришни лозим топди.
Зеро, ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, давлат божи иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунида
кўрсатилган талаблар бўйича ташкилотлар ва фуқароларни тўловга қобилиятсизлик
деб топиш тўғрисидаги аризалардан - базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари
миқдорда давлат божи ундирилади деб кўрсатилган.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Қонунининг 5, 52, 241, 242-моддаларини, Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 128, 170, 180, 186, 211-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
1. Ариза қаноатлантирилсин.
2. “Жжжж” фермер хўжалиги тўловга қобилиятсизлик деб топилсин ва уни
тугатишга доир иш юритиш очилсин.
Тугатиш бошқарувчиси этиб Назарқулов Санжар Бегижонович тайинлансин.
Тугатиш бошқарувчисига:
-қарздорни тўловга қобилиятсизлик деб топилганлиги тўғрисида расмий
матбуотда 10 кун ичида эълон бериш;
- қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил этиш (муддат- 10 кун);
-кредиторлар йиғилишини ва кредиторлар қўмитасини чақириш (муддат- 1ой);
- қарздорнинг дебитор қарзларини ундириш чораларини кўриш (муддат-1 ой);
-қарздор тугатилганда унинг ходимлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини
ҳимоя қилиши ҳамда улар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилининиши
тўғрисида уларни хабардор этиш (муддат- 3 кун);
-кредиторларнинг талаблари реестрини юритиши ва уларнинг талабларини
кўриб чиқиш (тугатиш ишлари давомида);
- қарздорнинг учинчи шахсларда турган мол-мулкини қидириш, аниқлаш ва
қайтаришга қаратилган чораларни кўриш (муддат- 1 ой);
- қарздорнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ сақланиши лозим бўлган
ҳужжатларини сақлашга топшириш (тугатиш ишлари якуни бўйича);
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 24 августдаги
224-сонли Қарори билан тасдиқланган “Сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга
қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш
аломатларини аниқлаш Қоидалари”да кўрсатилган ҳолатларнинг мавжудлиги ёки
мавжуд эмаслигига баҳо бериш ва бу бўйича хулосани кредиторлар йиғилиши ва
судга белгиланган тартибда тақдим қилиш (муддат- 1 ой);
- кредиторлар талабларини Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги қонунида белгиланган тартибда қондириш ва Ўзбекистон Республикаси
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунида назарда тутилган барча тугатиш
ишларини ташкил қилиш;
- ҳар ойнинг охирги ҳафтаси жума кунида туманлараро иқтисодий судига жорий
ҳисоботларни тақдим этиб бориш, 3 ой муддатда тугатиш ишлари якуний
ҳисоботни тақдим этиш юклатилсин.
Тугатиш ишларини олиб бориш жараёнида қонунни бузиш ҳаракатлари
(ҳаракатсизлиги) юзасидан тегишли тартибда жавобгарликка тортилиши
мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилсин.
“Жжжж” фермер хўжалиги ҳисобидан:
- Республика бюджети ва судлар фаолиятини ривожлантириш жамғармасига 900
000 сўм давлат божи;
- Дддддфойдасига 24000 сўм почта харажати ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
И.Жураев