Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2202/3325 Дата решения 12.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Гарант банк АЖ Ответчик / Подсудимый Пахтакор кимё масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1016093 Claim ID 3082134 PDF Hash 2e512958b5630291... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 736-моддаси аролик кодекси 736 code_article
аролик кодексининг 279-моддаси аролик кодекси 279 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 4-1304-2202/3355-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “GARANT BANK” акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар “PAXTAKOR KIMYO” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар “ZARAFSHON RESTORANI” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан кредит қарзини ундириш ҳамда ундирувни гаровга мулкига қаратиш юзасидан берган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даьвогар “GARANT BANK” акциядорлик жамияти вакили Э.Назаров (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Чет эл капитали иштирокидаги “Савдогар” акциядорлик тижорат банки Дўстлик филиали (кейинчалик Банк) ва “PAXTAKOR KIMYO” масъулияти чекланган жамияти (Қарз олувчи) ўртасида 2021 йил 13 декабрь куни 03/243-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартнома шартларига мувофиқ “Банк” “Қарз олувчи”га 18 ой муддатга йиллик 26 фоиз устама тўлаш шарти билан минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар савдо фаолиятида айланма маблағларни тўлдириш учун 150.000.000 сўм миқдорида кредит ажратиш, “Қарз олувчи” эса ажратилган кредит ва унинг фоизларини шартномада белгиланган тартибда ва муддатда қайтариш мажбуриятини олган. Чет эл капитали иштирокидаги “Савдогар” акциядорлик тижорат банки Дўстлик филиали (Гаровга олувчи), “PAXTAKOR KIMYO” масъулияти чекланган жамияти (Қарз олувчи) ва “ZARAFSHON RESTORANI” масъулияти чекланган жамияти (Ипотекага қўювчи) ўртасида кредит шартномаси талабларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида 2021 йил 21 декабрь куни ипотека шартномаси тузилган. Шартномага кўра, “Ипотекага қўювчи”га “Ko’chmas mulk savdo xizmati” масъулияти чекланган жамияти томонидан 29.07.2020 йилда берилган кўчмас мулк бўйича олди-сотди шартномасига асосан тегишли бўлган, кадастр рақами 13:10:08:01:01:0394, умумий майдони 307,35 кв.м бўлган, Жиззах вилояти Пахтакор тумани Дўстлик МФЙ Мустақиллик (Камолиддин Беҳзод) кўчаси ҳудудида жойлашган нотурар жой ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан кредит таъминоти сифатида гаровга қуйилган. Шартнома шартларидан келиб чиқиб, “Банк” томонидан “Қарз олувчи”га кредит маблағи ажратилган. Бироқ, қарз олувчи томонидан кредит шартномасининг талаблари ўз вақтида бажарилмасдан, кредит қарзини қайтариш графигига амал қилинмасдан тўланмаслиги оқибатида 30.000.000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи ва 17.812.447 сўм кредит фоизи тўланмасдан шартнома шартлари белгиланган муддатларда бажарилмасдан келинган. Натижада, даьвогар “GARANT BANK” акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “PAXTAKOR KIMYO” масъулияти чекланган жамиятидан 30.000.000 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 17.812.447 сўм муддати ўтган кредит фоизи ва 60.000.000 сўм муддатли кредит қарзи, жами 107.812.447 сўм кредит қарзини ундиришни, ундирувни гаров таъминоти ҳисобланган Жиззах вилояти Пахтакор тумани Дўстлик МФЙ худудида жойлашган кадастр рақами 13:10:08:01:01:0394, 08.08.2022 йилда №1708228/R-A1145777 сонли Давлат кадастр палатасининг Жиззах вилоят Пахтакор филиали томонидан берилган гувохнома, обьект тури нотурар, ҳуқуқий эгаси “ZARAFSHON RESTORANI” масъулияти чекланган жамиятига мерос қилиб қолдирилган ер майдони 349,77 кв.м умумий фойдаланиш майдони 307,35 кв.м, қурилиш ости майдони 349,77 кв.м, яшаш майдони 307,35 кв.м “ZARAFSHON RESTORANI” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган чойхона биносига қаратишни сўраган. Чет эл капитали иштирокидаги “Савдогар” акциядорлик тижорат банки акциядорларининг 2022 йил 17 июндаги умумий йиғилишида банк номини ўзгартириш ва банк уставига ўзгартириш киритиш тўғрисида қарор қабул қилинган ва “GARANT BANK” акциядорлик жамияти кузатув кенгашининг 2022 йил 18 июлдаги қарори билан чет эл капитали иштирокидаги “Савдогар” акциядорлик тижорат банки Дўстлик филиалининг номи “GARANT BANK” акциядорлик жамияти Дўстлик филиали деб ўзгартирилган. Шунга кўра, чет эл капитали иштирокидаги “Савдогар” акциядорлик тижорат банки бугунги кундаги номи “GARANT BANK” акциядорлик жамияти ҳисобланади. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар “GARANT BANK” акциядорлик жамияти вакили Э.Назаров тушунтириш бериб, даъво аризасидаги асос ва важларни қувватлаб, жавобгар томонидан кредит шартномаси шартлари лозим даражада бажарилмаганлигини, кредит қарздорлиги белгиланган муддатларда тўланмаганлигини, шу сабабли судга даъво аризаси киритилганлигини, жавобгарлар суд мажлиси ҳақида хабардор қилинганлигини, жавобгар томонидан суд мажлиси кунига қадар 15.604.423 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи ҳамда 6.774.247 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарзини тўлаб берганлигини маълум қилиб, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан 14.395.575 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 11.038.200 сўм муддати ўтган кредит фоизи ҳамда муддатидан олдин 60.000.000 сўм кредит асосий қарзи, жами 85.433.775 сўм кредит қарзини ундиришни, ундирувни гаров мулкига қаратишни сўради. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида жавобгар “PAXTAKOR KIMYO” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар “ZARAFSHON RESTORANI” масъулияти чекланган жамияти вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши, учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд мазкур низони Палата ва жавобгарлар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд даъвогар вакилининг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак, 735-моддасига кўра эса қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт, 744-моддасига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. “Банк” томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилган бўлиб, “Қарз олувчи”га кредит маблағи ажратилган. Бироқ, “Қарз олувчи” томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмасдан, кредит маблағлари шартномада назарда тутилган тартибда ва муддатларда тўлаб берилмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 736-моддасига асосан, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қарорининг 4-банди учинчи қисмида судлар кредит суммаларини муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга олишлари лозим деб тушунтириш берилган. Шу боис суд, даъво талабининг жавобгардан қарз суммасини ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, суд муҳокамасида даъвогар вакили томонидан судга тақдим этилган маълумотномадан кўринишича, даъво аризаси судга киритилгандан сўнг жавобгар “PAXTAKOR KIMYO” масъулияти чекланган жамияти томонидан 15.604.423 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи ҳамда 6.774.247 сўм муддати ўтган кредит фоизи тўлаб берилган. Шу сабабли, суд даъво талабининг жавобгар “PAXTAKOR KIMYO” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “GARANT BANK” акциядорлик жамияти фойдасига 30.000.000 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 17.812.447 сўм муддати ўтган кредит фоизи ва 60.000.000 сўм муддатли кредит қарзи, жами 107.812.447 сўм кредит қарзини ундириш қисмини қисман қаноатлантиришни, жавобгар “PAXTAKOR KIMYO” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “GARANT BANK” акциядорлик жамияти фойдасига 14.395.575 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 11.038.200 сўм муддати ўтган кредит фоизи ҳамда муддатидан олдин 60.000.000 сўм кредит асосий қарз, жами 85.433.775 сўм кредит қарзини ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 279-моддасига асосан қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторнинг талаби гаровга қўйилган мол-мулкка қаратилиши мумкин. 270-моддасига асосан гаров ҳуқуқи гаров тўғрисида шартнома тузилган пайтдан, ёхуд шартнома руйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса у рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади, 280-моддасига асосан гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади. Шу сабабли даъво талабининг кредит қарзи ундирувини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган мулкларга қаратиш қисми ҳам асосли ҳисобланади ва қаноатлантирилиши лозим. Юқорида баён этилган ҳолатларга асосан, суд даъво аризасини қаноатлантиришни, даъвогар “GARANT BANK” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар “PAXTAKOR KIMYO” масъулияти чекланган жамиятидан 14.395.575 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 11.038.200 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарзи ҳамда муддатидан олдин 60.000.000 сўм кредит асосий қарзи, жами 85.433.775 сўм кредит қарзини ундиришни, ундирувни ипотека шартномасига асосан кредит таьминоти сифатида гаровга қўйилган, қўшимча жавобгар “ZARAFSHON RESTORANI” масъулияти чекланган жамиятига “Ko’chmas mulk savdo xizmati” масъулияти чекланган жамияти томонидан 29.07.2020 йилда берилган кўчмас мулк бўйича олди-сотди шартномасига асосан тегишли бўлган, кадастр рақами 13:10:08:01:01:0394, умумий майдони 307,35 кв.м бўлган, Жиззах вилояти Пахтакор тумани Дўстлик МФЙ Мустақиллик (Камолиддин Беҳзод) кўчаси ҳудудида жойлашган нотурар жойга қаратишни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур нормага мувофиқ суд низонинг судгача етиб келишидаги айбини ҳисобга олиб, ишни судда кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини жавобгар “PAXTAKOR KIMYO” масъулияти чекланган жамияти зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди. Баён этилганлар асосида ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 279, 280, 735, 736, 744-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд Даъвогар “GARANT BANK” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар “PAXTAKOR KIMYO” масъулияти чекланган жамиятидан 14.395.575 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 11.038.200 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарзи ҳамда муддатидан олдин 60.000.000 сўм кредит асосий қарзи, жами 85.433.775 сўм кредит қарзи ва олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув кредит таьминоти сифатида гаровга қўйилган қўшимча жавобгар “ZARAFSHON RESTORANI” масъулияти чекланган жамиятига “Ko’chmas mulk savdo xizmati” масъулияти чекланган жамияти томонидан 29.07.2020 йилда берилган кўчмас мулк бўйича олди-сотди шартномасига асосан тегишли бўлган, кадастр рақами 13:10:08:01:01:0394, умумий майдони 307,35 кв.м бўлган, Жиззах вилояти Пахтакор тумани Дўстлик МФЙ Мустақиллик (Камолиддин Беҳзод) кўчаси ҳудудида жойлашган нотурар жойга қаратилсин. Жавобгар “PAXTAKOR KIMYO” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 2.156.249 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят (протест келтириши) бериши мумкин. Судья О.Эргашев