Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2002/994 Дата решения 12.01.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Суяров Жасур Мансурович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Аляска-плюс масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Қувват масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1004540 Claim ID 2781251 PDF Hash 423d50b5a3ce2532... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 73-моддаси ИПК 73 law
збекистон Республикаси Ер кодексининг 22-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 22 code_article
ФКнинг 164-моддаси ФКнинг 164 law
ФКнинг 165-моддаси ФКнинг 165 law
ларининг бузилиши ушбу Кодекснинг 232-моддаси ларининг бузилиши ушбу Кодекс 232 code_article
ФКнинг 173-моддаси ФКнинг 173 law
ФКнинг 482-моддаси ФКнинг 482 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
ИПКнинг 279-моддаси ИПКнинг 279 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TOSHKENT VILOYAT SUDI ТАШКЕНТСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД 100059, Toshkent sh, Sh.Rustaveli ko`chasi, 93 100059, г.Ташкент, ул.Ш.Руставели, 93 Tel: 0 (371) 253-26-02 Fax: 0 (371) 253-26-02 e.mail: i.toshkent.v@sud.uz ҚАРОР (апелляция инстанцияси суди) 12 январь 2023 йил Тошкент шаҳар х-хххх-чччч/еее-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья З.Эшмирзаев Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси А.Шукуруллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари, судьялар – А.Арипов ва Ж.Суяровдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси М.Авлиякулованинг котиблигида, даъвогар вакили Б.Арашов (2022 йил 30 мартдаги 3-сонли ишончнома ва 17-сонли ордер билан) ва жавобгар вакили Ж.Насриддинов (2022 йил 5 январдаги 3-сонли ишончнома ва 48-сонли ордер билан) иштирокида, даъвогар “АААААААААА” МЧЖнинг жавобгарлар “БББББББ” МЧЖ ҳамда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлар палатасининг Тошкент вилоят бошқармаси ва унинг Ангрен шаҳар филиалига нисбатан “БББББББ” МЧЖ ичида жойлашган даъвогарга тегишли 4-қаватли бино-иншоотга кириш ва чиқиш ер майдонидан фойдаланиш учун 50 сотих ер майдонини (сервитут) белгилаб бериш тўғрисидаги даъво аризаси ва “БББББББ” МЧЖнинг жавобгарлар “АААААААААА” МЧЖ ҳамда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Тошкент вилоят бошқармаси ва унинг Ангрен шаҳар филиалига нисбатан “АААААААААА” МЧЖ томонидан “БББББББ” МЧЖга тегишли бўлган ер майдонида ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотларни ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин 15 кун ичида “АААААААААА” МЧЖ ҳисобидан буздириш тўғрисидаги қарши даъво аризаси бўйича қўзғатилган мазкур иқтисодий иш юзасидан Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди томонидан 2022 йил 25 майда қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан жавобгар “БББББББ” МЧЖ томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Тошкент вилоят суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “АААААААААА” МЧЖ Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар “БББББББ” МЧЖ ҳамда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Тошкент вилоят бошқармаси ва унинг Ангрен шаҳар филиалига нисбатан “БББББББ” МЧЖ ичида жойлашган даъвогарга тегишли тўрт қаватли бино-иншоотга кириш ва чиқиш ер майдонидан фойдаланиш учун 50 сотих ер майдонини (сервитут) белгилаб беришни сўраган. Шунингдек, жавобгар “БББББББ” МЧЖ ҳам Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судига қарши даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар “АААААААААА” МЧЖ ҳамда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Тошкент вилоят бошқармаси ва унинг Ангрен шаҳар филиалига нисбатан “АААААААААА” МЧЖ томонидан “БББББББ” МЧЖга тегишли бўлган ер майдонида ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотларни ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин 15 кун ичида “АААААААААА” МЧЖ ҳисобидан буздиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 25 майдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, даъвогар “ААААААААА” МЧЖга тегишли бўлган -------------------ҳудудидаги биноиншоотга жавобгар “БББББББ” МЧЖнинг ер участкаси орқали кириш учун 0,30 гектар ер участкасидан фойдаланиш учун сервитут ҳуқуқи белгиланган ва даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 17 840 сўм почта харажати ҳамда республика бюджетига 2 230 000 сўм давлат божи ундирилган. Шунингдек, жавобгар “БББББББ” МЧЖнинг қарши даъво аризасини қаноатлантириш рад қилиниб, олдиндан тўланган 2 700 000 сўм давлат божи ва 21 600 сўм почта харажати ўзининг зиммасида қолдирилган. Жавобгар Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Тошкент вилоят бошқармаси жавобгарликдан озод қилиниб, жавобгар Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Тошкент вилоят бошқармаси Ангрен шаҳар филиалига нисбатан иш юритиш тугатилган. Мазкур ҳал қилув қарори устидан жавобгар “БББББББ” МЧЖ томонидан апелляция шикояти берилган бўлиб, унда Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 майдаги ҳал қилув қарорини бекор қилишни, қарши даъвони қаноатлантиришни ва дастлабки даъвони тўлиқ рад этиш бўйича янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор этилган қўшимча жавобгарлар вакиллари суд муҳокамасида иштирок этишмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига асосан, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу боис, судлов ҳайъати низони қўшимча жавобгарлар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этиб, апелляция шикоятини қўллаб-қувватлаб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўради. Даъвогар вакили қабул қилинган ҳал қилув қарори қонуний ва асосли эканлигини таъкидлаб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ҳамда жавобгар томонидан берилган апелляция шикоятини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни, яъни биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг дастлабки даъвони қисман қаноатлантириш ва суд харажатларини тақсимлаш қисмларини бекор қилиб, ҳал қилув қарорининг ушбу қисмлари бўйича дастлабки даъвони тўлиқ рад қилиш ва суд харажатларини мутаносиб равишда тақсимлаш тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш (сервитут) ҳуқуқини беришни талаб қилиш юзасидан келиб чиққан. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2009 йил 16 июнда берилган гувоҳномага кўра, --------------- ҳудудида жойлашган бино-иншоотлар --------------кадастр рақами берилганлиги ва бу тўғрисида мулк ҳуқуқини тасдиқловчи 1994 йилдаги -----сонли давлат ордери ҳамда Ангрен шаҳар ҳокимининг 2008 йилдаги -----сонли қарорига асосан жавобгар “БББББББ” МЧЖга мулк ҳуқуқи берилган. 2009 йил 19 июнда берилган ------сонли гувоҳномага кўра Ангрен шаҳар ҳокимининг 2009 йил 26 майдаги 173-сон қарори асосида Ангрен шаҳар Янгиобод қўрғони ҳудудидаги 4.297 га ер участкаси жавобгар “БББББББ” МЧЖга фойдаланиш ҳуқуқи билан тегишли эканлиги 565-сонли Ангрен шаҳар ер участкасига бўлган ҳуқуқни рўйхатга олиш реестрга киритилган. “БББББББ” МЧЖ ва Д.Р.Исмаилов ўртасида 2016 йил 29 июлда 2-сонли олди-сотди шартномаси тузилиб, унда сотиб олувчи Д.Р.Исмаилов томонидан сотувчи “БББББББ” МЧЖга Инв 000001-сонли 4-қаватли бино ва Инв 000017сонли каркас биноси учун 45.000.000 сўм тўланган. Бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги 2018 йил 17 январдаги ТО0242947сонли гувоҳномага кўра, -------------------ҳудудидаги қурилиши тугалланмаган бино Д.Р.Исмаиловга хусусий мулк сифатида тегишли бўлган. 2018 йил 6 апрелдаги ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги ----сонли гувоҳномага кўра, Тошкент виляоти ҳудуди 0,1026 га “БББББББ” МЧЖ билан ўзаро 2019 йил 29 июлдаги қурилиши битмаган бино олди-сотди шартномаси ҳамда 1-сонли қўшимча келишувга асосан Д.Р.Исмаилов доимий фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган. “АААААААААА” МЧЖнинг 2018 йил 14 майдаги 1-сонли таъсисчилар қарорига кўра, “АААААААААА” МЧЖга Д.Р.Исмаилов ўз аризасига асосан таъсисчи сифатида киритилган ва жамиятнинг низом жамғармаси 7.000.000 сўмдан 187.559.089 сўмга оширилган, Д.Р.Исмаилов ўзига тегишли Ангрен шаҳар ҳудудида жойлашган 180.559.089 сўмлик қурилиши битмаган биносини (бино-иншоотга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи гувоҳнома рақами ТОО0098020 ва кадастр рақами 11:16:01:04:07:0019) низом жамғармаси сифатида киритиш инобатга олинган ва топшириш қабул-қилиш далолатномаси асосида қабул қилинган ҳамда жамият таъсисчиси К.Х.Одинаевнинг ўзига тегишли 7.000.000 сўмлик мол-мулки ҳисобига низом жамғармасидаги улуши шаклллантирилган. Тошкент вилояти Ангрен шаҳар ҳудудидаги бино-иншоот ва кўп йиллик дарахатларга бўлган ҳуқуқнинг “АААААААААА” МЧЖга хусусий мулк сифатида тегишли эканлиги ҳақида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида 2018 йил 16 майда ----сонли гувоҳнома расмийлаштирилган. 2018 йил 16 майдаги ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги -----сонли гувоҳномага кўра, Тошкент вилояти Ангрен шаҳар ҳудуди 0,1026 га ер майдони “АААААААААА” МЧЖга доимий фойдаланиш ҳуқуқига эгалиги кўрсатилган. ИПК 73-моддасига кўра, фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа ишни кўраётган иқтисодий суд учун фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга тааллуқли бўлган ҳолатларга доир масалалар бўйича мажбурийдир. “БББББББ” МЧЖнинг жавобгар Тошкент вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Ангрен шаҳар филиали мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш ва Ер тузиш ва кўмас мулк кадастри Давлат корхонаси Ангрен шаҳар ҳудудий бўлими томонидан берилган -------сонли гувоҳномаларини, шунингдек Исмоилов Жура Рахимович ва “АААААААААА” МЧЖ номига расмийлаштирилган кадастр ҳужжатларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган маъмурий иш юзасидан қабул қилинган Нурафшон туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 18 февралдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2021 йил 22 апрелдаги қарорига нисбатан берилган кассация шикояти Ўзбекистон Республикаси Олий суди Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилиб, суднинг 2021 йил 23 июндаги қарори билан Тошкент вилояти Нурафшон туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 18 февраль кунги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят маъмурий суди апелляция инстанцияси 2021 йил 22 апрелдаги қарорининг аризачи “БББББББ” МЧЖнинг жавобгар Тошкент вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Ангрен шаҳар филиали мансабдор шахсларининг Д.Исмаилов ва “АААААААААА” МЧЖнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги -----сонли гувоҳномаларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги аризаси қисмини қаноатлантиришни рад этишга оид қисми бекор қилинган ва ушбу қисм бўйича талабни қаноатлантириш ҳақидаги янги қарор қабул қилинган, яъни Тошкент вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Ангрен шаҳар филиали мансабдор шахсларининг Ангрен шаҳар ҳудудидаги 0,1026 га ер участкасига 2018 йил апрель ойида Исмаилов Жура Рахимовичнинг доимий фойдаланиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказишдан иборат хатти-ҳаракати ғайриқонуний деб топилган ва Исмаилов Джаура Рахимовичнинг Ер участкасига бўлган ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги 2018 йил 6 апрелда берилган ------сонли гувоҳнома ҳақиқий эмас деб топилган. Тошкент вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Ангрен шаҳар филиали мансабдор шахсларининг Ангрен шаҳар ҳудудидаги 0,1026 га ер участкасига 2018 йил май ойида “АААААААААА” МЧЖнинг доимий фойдаланиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказишдан иборат хаттиҳаракати ҳам ғайриқонуний деб топилган ва “АААААААААА” МЧЖнинг Ер участкасига бўлган ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги 2018 йил 6 майда берилган ------сонли гувоҳнома ҳам ҳақиқий эмас деб топилган. Бундан ташқари фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2021 йил 27 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар “БББББББ” МЧЖнинг жавобгар фуқаро Исмаилов Джура Рахимович, “ААААААААА” МЧЖ ва учинчи шахслар Тошкент вилоят Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри Ангрен филиали ва Ангрен шаҳар ҳокимлигига нисбатан 2016 йил 29 июлда тузилган 2-сонли қурилиши тугалланмаган объектни олди-сотди шартномасини ва 2018 йил 14 майдаги 1-сонли таъсисчиларнинг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ва битимларни ҳақиқий эмаслиги оқибатини қўллаш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 2 июлдаги ажрими билан фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро судининг 2021 йил 27 апрелдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 20 декабрдаги ажрими билан фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2021 йил 27 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 2 июлдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган. Гарчи, Олий суд Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 23 июндаги қарори билан Ангрен шаҳар ҳудудидаги 0,1026 гектар ер участкасига “ААААААААА” МЧЖ ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказилгани ҳақиқий эмас деб топилган бўлсада, ушбу ҳудуддаги бино-иншоотга нисбатан “ААААААААА” МЧЖнинг мулк ҳуқуқи бекор қилинмаган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 22-моддасига кўра корхонага, бинога, иншоотга ёки бошқа кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи, хўжалик юритиш ҳуқуқи ёки оператив бошқарув ҳуқуқи бошқа шахсга ўтган тақдирда, ушбу объектлар билан биргаликда мазкур объектлар банд этган ҳамда улардан фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкасига доимий эгалик қилиш, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, ундан доимий фойдаланиш ва ижара ҳуқуқи ҳам ўтади. Корхонанинг, бинонинг, иншоотнинг ёки бошқа кўчмас мулкнинг бир қисмига бўлган мулк ҳуқуқи, хўжалик юритиш ҳуқуқи, оператив бошқарув ҳуқуқи янги мулкдорга ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг эгасига ўтган тақдирда, унга ер участкасининг корхонанинг, бинонинг, иншоотнинг ёки бошқа кўчмас мулкнинг улушига мутаносиб бўлган қисмига доимий эгалик қилиш, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, ундан доимий фойдаланиш ва ижара ҳуқуқи ҳам ўтади, ер участкасини бундай ажратиш мумкин бўлмаган ҳолларда, шунингдек ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган масалалар юзасидан низолашилган тақдирда эса ер участкасининг бўлиниши Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси бўлинмалари томонидан амалга оширилиб, вилоят, Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан тасдиқланади ва кейинчалик ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқи, ундан доимий фойдаланиш ва ижара ҳуқуқи давлат рўйхатига олинади ҳамда давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги тегишли кўчирмалар берилади. Ишни кўриш жараёнида даъвогар томонидан судга 11:16:01:04:07:0019:0001-сонли кадастр рақамига эга бино-иншоот бўйича Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлар палатаси Тошкент вилоят бошқармаси томонидан 2022 йил 22 апрелдаги 1727407/к-А2634652-сонли “ААААААААА” МЧЖнинг кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги давлат реестридан кўчирма тақдим этилган. ФКнинг 164-моддасига кўра, мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли молмулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир. ФКнинг 165-моддасига кўра, мулк ҳуқуқи билан бир қаторда хусусан қуйидагилар ашёвий ҳуқуқлар ҳисобланади: хўжалик юритиш ҳуқуқи ва оператив бошқариш ҳуқуқи; мерос қилиб қолдириладиган ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи; ер участкасига доимий эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи; сервитутлар. Мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши, агар қонунчиликда ўзга тартиб назарда тутилган бўлмаса, бу мол-мулкка нисбатан ўзга ашёвий ҳуқуқларнинг бекор бўлиши учун асос бўлмайди. Мулкдор бўлмаган шахснинг ашёвий ҳуқуқларининг бузилиши ушбу Кодекснинг 232-моддасида назарда тутилган тартибда ҳимоя қилинади. ФКнинг 173-моддасига кўра, кўчмас мулк (ер участкаси, бошқа кўчмас мулк) эгаси қўшни ер участкасининг эгасидан, зарур ҳолларда эса - бошқа ер участкасининг эгасидан ҳам ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш (сервитут) ҳуқуқини беришни талаб қилишга ҳақлидир. Ўзганинг ер участкасидан пиёда ва транспортда ўта олишни таъминлаш, электр узатгич, алоқа ва қувур линияларини ўтказиш ва улардан фойдаланиш, сув билан таъминлаш учун, шунингдек кўчмас мулк эгасининг эҳтиёжларини сервитут белгиламай туриб таъминланиши мумкин бўлмаган бошқа эҳтиёжларини қондириш учун сервитут белгиланиши мумкин. Ер участкасида сервитут белгиланиши ер участкаси эгасининг ушбу участкага эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқларидан маҳрум этмайди. Сервитут белгилашни талаб қилаётган шахс билан ўзга ер участкасининг эгаси ўртасидаги битимга мувофиқ сервитут белгиланади ва у кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши лозим. Сервитутни белгилаш хусусида келиша олинмаса ёки унинг шартларида муросага келинмаса, баҳс сервитут белгилашни талаб қилаётган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳал этилади. Шу боис, даъвогар “АААААААААА” МЧЖ судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар “БББББББ” МЧЖ ҳамда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Тошкент вилоят бошқармаси ва унинг Ангрен шаҳар филиалига нисбатан “БББББББ” МЧЖ ҳудудида жойлашган ўзига тегишли тўрт қаватли бино-иншоотга кириш ва чиқиш ер майдонидан фойдаланиш учун 50 сотих ер майдонини (сервитут) белгилаб беришни сўраган. Биринчи инстанция суди эса ўзининг 2022 йил 25 майдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантириб, яъни даъвогар “ААААААААА” МЧЖга тегишли бўлган -------------------ҳудудидаги бино-иншоотга жавобгар “БББББББ” МЧЖнинг ер участкаси орқали кириш учун 0,30 гектар ер участкасидан фойдаланиш учун сервитут ҳуқуқи белгилаш ҳақида нотўғри тўхтамга келган. Чунки, сервитут ўрнатилишини талаб қилувчи манфаатдор шахс, қўшни ер участкасини сервитут билан юклаштиришсиз ер участкасидан ёки бошқа кўчмас мулкдан фойдаланиш имкониятининг йўқлигини исботлаб бериши лозим. Агар томонларда сервитут шартлари бўйича келишмовчиликлар мавжуд бўлса, улар суд тартибида ҳал қилинади. Мазкур ҳолатда, тарафлар сервитут шартлари бўйича ўзаро келишиши мумкин, сабаби жавобгар вакили авваллги ва бугунги суд мажлисида ҳам ўзининг ер участикасидан 0,05 га қисмини даъвогарга бино-иншоотга кириш ва чиқиш йўлаги учун ажратиб беришини бир неча бор таъкидлади. Қолаверса, иш ҳужжатларида Кадастр органининг 2021 йил 23 июлдаги 1488-сонли хулосаси мавжуд бўлиб, унда “ААААААААА” МЧЖга тегишли бўлган -------------------ҳудудидаги бино-иншоотга кириш ва чиқиш йўлагини ташкил этиш учун 0,05 га ер майдони етарли бўлиши тўғрисида хулоса қилинган. Шу боис, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг дастлабки даъвони қисман қаноатлантириш қисмини бекор қилиб, ҳал қилув қарорининг ушбу қисми бўйича дастлабки даъвони тўлиқ рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим деб топади. Шунингдек, “БББББББ” МЧЖ судга қарши даъво ариза тақдим қилиб, жавобгарлар “АААААААААА” МЧЖ, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлар палатаси Тошкент вилоят бошқармаси ҳамда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлар палатаси Тошкент вилоят бошқармаси Ангрен шаҳар филиалига нисбатан “АААААААААА” МЧЖ томонидан “БББББББ” МЧЖга тегишли бўлган ер майдонида ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотларни ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин 15 кун ичида “АААААААААА” МЧЖ ҳисобидан буздиришни сўраган. ФКнинг 482-моддасига кўра, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мулкни сотиш шартномасига биноан сотиб олувчига бундай кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини топшириш билан бир вақтда ушбу кўчмас мулк жойлашган ва ундан фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкасининг муайян қисмига бўлган ҳуқуқлар ҳам топширилади. Сотувчи сотилаётган кўчмас мулк жойлашган ер участкасининг мулкдори бўлган тақдирда сотиб олувчига ер участкасининг тегишли қисмига мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи ёхуд кўчмас мулкни сотиш шартномасида назарда тутилган бошқа ҳуқуқ берилади. Агар шартномада кўчмас мулкни сотиб олувчига топшириладиган тегишли ер участкасига бўлган ҳуқуқ белгиланган бўлмаса, сотиб олувчига ер участкасининг кўчмас мулк жойлашган ва бу кўчмас мулкдан фойдаланиш учун зарур бўлган муайян қисмига мулк ҳуқуқи ўтади. Иш бўйича тўпланган ҳужжатларга кўра, “БББББББ” МЧЖ ва Д.Р.Исмаилов ўртасида 2016 йил 29 июлда 2-сонли олди-сотди шартномаси тузилиб, унда сотиб олувчи Д.Р.Исмаилов томонидан сотувчи “БББББББ” МЧЖга Инв 000-сонли 4-қаватли бино ва Инв 000-сонли каркас биноси учун 45.000.000 сўм тўланган. Бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги 2018 йил 17 январдаги -сонли гувоҳномага кўра, -------------------ҳудудидаги қурилиши тугалланмаган бино Д.Р.Исмаиловга хусусий мулк сифатида тегишли бўлган, яъни мулк ҳуқуқи дахлсиз. ИПК 73-моддасига кўра, фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа ишни кўраётган иқтисодий суд учун фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга тааллуқли бўлган ҳолатларга доир масалалар бўйича мажбурийдир. Мазкур ҳолатда, аризачи “БББББББ” МЧЖнинг жавобгар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Тошкент вилоят бошқармаси мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатини қонунга хилоф деб топиш ва Давлат кадастр палатасининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан 2022 йил 22 апрель кунги 1727407/RА2634652-сонли “АААААААААА” МЧЖнинг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларини давлат реестрига киритилган ёзувни ўчириш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги аризасига асосан қўзғатилган маъмурий иш бўйича қабул қилинган Нурафшон туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 28 июндаги аризачининг шикоятини рад этиш ҳақидаги 5-1101--сонли ҳал қилув қарорига ва Тошкент вилоят маъмурий судининг 2022 йил 11 августдаги ушбу ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарорига нисбатан аризачи “БББББББ” МЧЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига берилган кассация шикояти кўриб чиқилиб, қуйи инстанция судларининг суд ҳужжатлари ўзгаришсиз қолдирилган, яъни мулк ҳуқуқининг дахлсизлиги таъминланган. Шу сабабли, биринчи инстанция суди иш бўйича тўпланган ҳужжатларни тўлиқ ўрганиб ва уларга ҳуқуқий баҳо бериб, “БББББББ” МЧЖнинг қарши даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлар палатаси Тошкент вилоят бошқармасини жавобгарликдан озод қилиш ҳамда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлар палатаси Тошкент вилоят бошқармаси Ангрен шаҳар филиали бошқарманинг алоҳида бўлинмаси, яъни филиали эканлигини инобатга олиб, ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан Ангрен шаҳар филиалига нисбатан иш юритишни тугатиш тўғрисида қонуний тўхтамга келган. ИПКнинг 279-моддасига кўра биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади, яъни иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати, жавобгар “БББББББ” МЧЖнинг апелляция шикоятини қисман қаноатлантириб, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг дастлабки даъвони қисман қаноатлантириш, яъни даъвогар “ААААААААА” МЧЖга тегишли бўлган -------------------ҳудудидаги биноиншоотга жавобгар “БББББББ” МЧЖнинг ер участкаси орқали кириш учун 0,30 гектар ер участкасидан фойдаланиш учун сервитут ҳуқуқини белгилаш ва суд харажатларини тақсимлаш қисмларини бекор қилиб, ҳал қилув қарорининг ушбу қисмлари бўйича дастлабки даъвони тўлиқ рад қилиш ва суд харажатларини мутаносиб равишда тақсимлаш тўғрисида янги қарор қабул қилишни, ИПКнинг 118-моддаси талабидан келиб чиқиб, давлат божи суммаси даъво талабларининг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда тарафларнинг зиммасига юкланишини инобатга олиб, даъвогар “ААААААААА” МЧЖ ҳисобидан биринчи инстанция учун тўланмаган 2.230.000 сўмни республика бюджетига ва апелляция шикоятини киритиш учун жавобгар томонидан тўланган 2.500.000 сўмни 1.115.000 сўм қисмини ҳамда олдиндан тўланган 24.000 сўм миқдоридаги почта харажатини жавобгар “БББББББ” МЧЖ ҳисобига ундиришни ва қолган 1.385.000 сўмни 1.350.000 сўм қисмини жавобгар “БББББББ” МЧЖнинг ўзини зиммасида қолдиришни, шунингдек “БББББББ” МЧЖ томонидан ортиқча тўланган 35.000 сўмни маълумотнома асосида қайтаришни, шу билан бирга даъвогар томонидан олдиндан тўланган 17.840 сўм миқдоридаги почта харажатини ҳамда жавобгар томонидан қарши даъво аризасини судга киритиш учун олдиндан тўланган 21.600 сўм миқдоридаги почта харажатини тарафларни зиммасида қолдиришни лозим деб топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 73, 259, 274, 278 – 280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 майдаги ҳал қилув қарорининг дастлабки даъвони қисман қаноатлантириш, яъни даъвогар “ААААААААА” МЧЖга тегишли бўлган -------------------ҳудудидаги биноиншоотга жавобгар “БББББББ” МЧЖнинг ер участкаси орқали кириш учун 0,30 гектар ер участкасидан фойдаланиш учун сервитут ҳуқуқини белгилаш ва суд харажатларини тақсимлаш қисмлари бекор қилинсин. Ҳал қилув қарорининг ушбу қисмлари бўйича янги қарор қабул қилинсин. Даъвогар “ААААААААА” МЧЖнинг -------------------ҳудудидаги биноиншоотга жавобгар “БББББББ” МЧЖнинг ер участкаси орқали кириш учун 0,50 гектар ер участкасидан фойдаланиш учун сервитут ҳуқуқини белгилаш тўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “ААААААААА” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 2.230.000 сўм давлат божи, жавобгар “БББББББ” МЧЖ ҳисобига 1.115.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм миқдоридаги почта харажати ундирилсин. “БББББББ” МЧЖ томонидан ортиқча тўланган 35.000 сўм миқдоридаги давлат божи маълумотнома асосида қайтарилсин. Тарафлар томонидан тўланган қолган суд харажатлари ўзларининг зиммаларида қолдирилсин. Ҳал қилув қарорининг қолган қисмлари ўзгаришсиз қолдирилсин. Қарор бўйича ижро варақалари берилсин. Жавобгар “БББББББ” МЧЖ томонидан берилган апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин. Қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб қонуний кучга киради. Апелляция инстанцияси қароридан норози бўлган тарафлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи /имзо/ А.Шукуруллаев ҳайъат аъзолари /имзо/ А.Арипов /имзо/ Ж.Суяров Қарорнинг кўчирма нусхаси аслига тўғри_______________судья Ж.Суяров