← Назад
Решение #673732 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| дим ИПК | 221 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh.,Mustaqillik
ko’chasi, 77-uy
Юкоричирчикскийрайон, г. Янгибазар,
улица Мустакиллик, дом 77
Tel: 0370983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Юқоричирчиқ тумани 2023 йил 12 январь 4-1105-2201/2413-сонли иш
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси Ғ.Машкуров
раислигида, судья ѐрдамчиси Б.Насировнинг котиблигида, аризачи Тошкент
вилоят давлат солиқ бошқармасининг жавобгар “Maxsusuyjoy Qurilish
Boshqarmasi” масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлар
бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги
аризасини аризачи вакили А.Аъзамов (2023 йил 6 январдаги 23-01680-сонли
ишончнома) иштирокида, Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг
маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Maxsusuyjoy Qurilish Boshqarmasi” масъулияти чекланган жамияти
(матнда жавобгар деб юритилади) 2022 йил учун юридик шахслар ер солиғи
бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда солиқ органига тақдим
қилмаганлиги сабабли Тошкент вилоят давлат солиқ бошқармаси (матнда
аризачи деб юритилади) судга мурожаат қилиб, жавобгарнинг банкдаги
ҳисобварақлар бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб
туришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 19 декабрдаги ҳал қилув қарори билан ариза
қаноатлантирилган. Суднинг 2023 йил 9 январдаги ажрими билан биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарори янги очилган ҳолатларга асосан бекор
қилиниб, қайта кўриш учун тайинланган.
Суд мажлисида аризачи вакили жавобгар солиқ ҳисоботини электрон
шаклда юборганлиги, техник сабабга кўра солиқ органи томонидан қабул
қилинмаганлигини билдириб, иш юзасидан қонуний қарор қабул қилишни
суднинг ҳукмига ҳавола қилди.
Жавобгар вакиллари бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Аввалги
суд муҳокамасида солиқ ҳисоботи электрон шаклда бир неча бор юборилган
бўлсада, солиқ органи томонидан қабул қилинмай келаѐтганлигини
билдириб, суддан аризани қаноатлантиришни рад қилишни сўрашган эди.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаси талабига кўра жавобгар вакиллари тилхат орқали суд
муҳокамасининг
вақти
ва
жойи
ҳақида
тегишли
тартибда
огоҳлантирилганлигини инобатга олиб, суд муҳокамасини уларнинг
иштирокисиз кўриш мумкин деган хулосага келди.
даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра
аризани қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги
“Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3619-сонли Фармонига
мувофиқ 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тадбиркорлик субъектларига
нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд орқали қўлланиш тартиби
жорий этилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (матнда СК деб
юритилади) 82-моддасига кўра, солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга
олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ѐки электрон
шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим
бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади.
СК 273-моддасига кўра, солиқ тўловчилар, солиқ ҳисоботини ўзлари
солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан
кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим
этишлари шарт.
Аниқланишича, аризачи томонидан 2022 йил учун юридик шахслар ер
солиғи ҳисоботи электрон шаклда юборилган бўлиб, солиқ органи томонидан
техник носозлик сабабли қабул қилинмаган. Кейинчалик жавобгар
томонидан солиқ ҳисоботи тақдим қилинмаганлиги важи билан судга ариза
билан мурожаат қилинган.
Аризачининг қарори билан жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлар
бўйича операциялари ўн кунга қадар тўхтатилган ва жавобгар аниқланган
камчиликларни ўн кун ичида бартараф этмаганлиги учун судга ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгарнинг банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
СК 111-моддасининг биринчи қисмига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари)
томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор
солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши
мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари
бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб
турилади.
СК 111-моддасининг учинчи қисмига кўра, юридик шахслар ва якка
тартибдаги
тадбиркорларнинг
банкдаги
ҳисобварақлари
бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ
тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини
таъминлаш учун ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ
органига молиявий ва (ѐки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим
этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим
ИПК 221-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, суд ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаѐтганда ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди.
Суд, жавобгар томонидан 2022 йил учун юридик шахслар ер солиғи
ҳисоботи тақдим қилинганлиги сабабли аризачининг ариза талабини асоссиз
деб уни қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар ҳуқуқий
таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан
озод қилинганлигини ҳамда ариза судга электрон шаклда тақдим қилинганда
почта харажат ундирилмаслигини инобатга олиб, давлат божи ва почта
харажати ундирмасликни лозим топди.
Юқоридаги баѐн этилган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 176-179, 215-222-моддаларини
қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Тошкент
вилоят
давлат
солиқ
бошқармасининг
аризасини
қаноатлантириш рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят
судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти
(протести) берилиши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ғ.Машкуров