Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1705-2202/2216 Дата решения 12.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Кургантепинский межрайонный экономический суд Судья Жураев Иброхим Холмаматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Кўрғонтепа тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый Аскар Муфассал саховати фермер хўжалиги
Source ID 1004798 Claim ID 3091896 PDF Hash db46f1876cd07988... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 40-моддаси онуни 40 law
тисодий процессуал кодексининг 211-моддаси тисодий процессуал кодекси 211 code_article
нинг 43-моддаси нинг 43 law
онуннинг 45-моддаси онуннинг 45 law
онуннинг 55-моддаси онуннинг 55 law
Текст решения Оригинал (узб.)
QO’RG’ONTEPA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI КУРГАНТЕПИНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170700,Qo’rg’ontepa sh Mustaqillik ko’chasi 50-а 170700, г.Кургантепа улица Мустакиллик № 50-а Тel: 0-(374)723-16-20 Веб-сайт:www.oliy sud.uz эл.почта:i.qurgontepa@sud.uz Факс: 0-(374)723-11-46 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўрғонтепа тумани 4-1705-2202/2216-сонли иш Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Жураев раислигида, М.Мадаминовнинг котиблигида, аризачи Ддддд, қарздор “Жжжжж” фермер хўжалигини соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни, аризачи вакили И.Мансуров (ишончнома асосида) иштирокида, қарздор раҳбари А.Маматалиев(шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида) Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ддддд (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга аризаси билан мурожаат қилиб, қарздор “Жжжжж” фермер хўжалиги (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсизлик деб топишни сўраган. Ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Кадастрлар палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси, Қурғонтепа туман қишлоқ хўжалиги бўлими, Қўрғонтепа туман фермер, деҳқон хужаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши жалб этилган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили – қарздорликни ундириш чоралари кўрилганлигини, лекин тўловлар амалга оширилмаганлиги учун ариза киритилганлигини билдириб, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлиги сабабли фермер хўжалигини соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиб беришни сўради. Қарздор раҳбари суд мажлисида тушунтиришида туман ҳокимлигининг 2018 йил 14 декабрдаги 2158-қ-сонли қарорига асосан “Жжжжж” фермер хўжалигининг 47,99 гектар ер майдони туман захирасига қайтарилганлигини, бугунги кунда фермер хўжалигини ихтиёрида 1,0 гектар иссиқхона ташкил этиш учун ер майдони мавжудлигини, ҳозирда солиқ ва мажбурий тўловлардан бўлган қарзларни ҳам тўлаш чорасини кўраётганлигини билдириб, аризани рад қилишни сўради. Ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Фермерлар кенгаши суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади. Суднинг ажрими билан Қўрғонтепа туман қишлоқ хўжалиги бўлимидан мутахассис жалб этилган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади. Суд мажлисида Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси вакили ўзининг тушунтиришида “Жжжжж” фермер хўжалигини ихтиёридаги 47,99 гектар ер майдони туман ҳокимлигининг 2018 йил 14 декабрдаги 2158-қ-сонли қарори асосида туман ер захирасига қайтарилганлигини, қолган 1,0 гектари хўжалик ихтиёрида қолганлигини, бугунги кунда фермер хўжалигини фаолияти мавжудлигини билдирди. Аниқланишича, қарздор 27.01.2006 йилда тадбиркорлик субъектларини рўйҳатдан ўтказиш инспекцияси орқали 1107-рақам билан рўйҳатдан ўтган, 206004277 СТИР рақами олинган, 06.01.2023 йил ҳолатига 73 710 900 сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарздорлиги мавжуд бўлган. Мажбурий тўловлар бўйича мавжуд қарзларни ундиришга доир чораларни кўриш мақсадида, аризачи томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 115-123-моддаларига асосан солиқ қарзи ундирувини қарздорнинг мол-мулкига қаратиш бўйича 14.01.2021 йилда, 08.09.2021 йилда қарор чиқариб, Мажбурий ижро бюроси Қўрғонтепа туман бўлимига ижро этишлик учун юборган. Мажбурий ижро бюроси Қўрғонтепа туман бўлими томонидан ижро харакатларини олиб борган ва қарздорнинг мол-мулки аниқланмаганлиги сабабли мол-мулкка қаратиш ҳақидаги қарорлари аризачига “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 40-моддаси 3-қисмига асосан қайтарилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 211-моддасига биноан, банкротлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунга мувофиқ қарздор, кредиторлар ва бошқа манфаатдор шахслар қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли. Суд жараёнида маълум бўлдики, Қўрғонтепа тумани Қўштепа массивидаги қарздор “Жжжжж” фермер хўжалигининг иссиқхона учун 1,0 гектар ажратилган ер майдони мавжуд бўлиб, фаолиятини амалга ошириб келган. Шунингдек, аризачи аризасига жами 3 843 255 сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган қарздорлигини ундириш тўғрисидаги 14.01.2021 йилдаги ва 8.09.2021 йилдаги қарорлари ва МИБ Қўрғонтепа туман бўлими томонидан 24.10.2021 йилда қайтарилганлигини тасдиқловчи хужжатларни илова қилган, қолган 69 867 645 сўм солиқ қарздорликни ундириш чоралари кўрилганлигини тасдиқловчи хужатларни илова қилмаган ҳамда суд мажлисида ҳам тақдим этилмаган. Бундан кўринадики, аризачи юқорида қайд этилган ҳолатларни ўрганмасдан ҳамда ундириш чораларини тўлиқ кўрмасдан соддалаштирилган тартиб-таомилни қўллаб судга ариза билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонун(бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 43-моддасига кўра, кредиторнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасига Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари қарздорнинг кредитор олдидаги пул мажбуриятларини, шунингдек қарзи мавжудлигини ва унинг миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар, тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартибтаомилида ҳамда жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишда суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Мазкур Қонуннинг 45-моддасига асосан, давлат солиқ хизмати органининг ҳамда бошқа ваколатли органнинг қарздорга нисбатан солиқлар ва йиғимлар бўйича тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризаси ушбу Қонуннинг 41 ва 43-моддаларида назарда тутилган талабларга жавоб бериши керак. Қонуннинг 55-моддасига биноан, тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганда; суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул қилгунига қадар кредиторларнинг билдирилган талаблари қаноатлантирилганда; сохта тўловга қобилиятсизлик аниқланганда. Суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам қабул қилиниши мумкин. – деб кўрсатиб ўтилган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини асоссиз деб ҳисоблайди ва даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш талабини муҳокама қилган ҳолда аризачининг талабини қаноатлантириш рад этилганлиги сабабли давлат божи тўловини ундирмасликни ва почта харажатини эса аризачи зиммасида қолдиришни лозим топди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Давлат божи тўғрисидаги Қонунининг 9моддаси 12-бандида, давлат солиқ хизмати органлари, молия ва божхона органлари барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича, шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун давлат божи тўлашдан озод қилинган. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 40, 45, 55-моддаларини ва Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 211, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: томонидан тўланган 24.000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья И.Жураев