← Назад
Решение #673768 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
е-mail:i.karmana@sud.uz
Tel: (79) 223-50-79
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 12 январь
4-2101-2202/5945-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Джумаев
раислигида, судья ёрдамчисиси М.Жамиловнинг котиблигида, даъвогар
“Х” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “К” масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан тақдим этилган даъво аризаси бўйича
ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Х” масъулияти чекланган жамияти “К” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
82.800.000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини
қўллаб-қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан
жавобгарга маҳсулотлар етказиб берилганлиги, лекин жавобгар
томонидан ҳозирги кунга қадар қарздорлик қоплаб берилмаётганлигини
билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини тан
олиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд, низо моҳияти юзасидан ишда иштирок этувчи тарафлар
вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини
атрофлича муҳокама этиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасида аниқланишича, тарафлар
ўртасида 04.01.2021 йилда қурилиш ва металл маҳсулотлар етказиб бериш
тўғрисидаги 7/1-сонли шартнома тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матндаФК)нинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот
етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи
ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига
тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий
мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш
билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш,
сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
Даъвогар томонидан шартномага мувофиқ, ҳисоб-фактураларга
асосан жами 484.616.998 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган бўлсада,
401.816.998 сўм тўлаб берилиб, шартномавий мажбуриятлар жавобгар
томонидан бажарилмасдан қолган 82.800.000 сўм тўловлар амалга
оширилмаган.
Ушбу
ҳолатлар
шартнома,
ҳисоб-фактуралар,
таққослаш
далолатномаси ва ишдаги бошқа ҳужжатлар асосида ўз исботини топган.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши шарт.
Шу боис, суд даъво талабининг 82.800.000 сўм асосий қарз ундириш
тўғрисидаги қисмини қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга
уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда юкланади.
Бундай ҳолатда, суд ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар
фойдасига олдиндан тўланган 1.656.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм
почта харажатларини ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар “К” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Х”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 82.800.000 сўм асосий қарз,
олдиндан тўланган 1.656.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция
тартибида Навоий вилоят судига шикоят (протест) киритиши мумкин.
Судья
Б.Джумаев