← Назад
Решение #673773 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| онуни | 56 | — | law | |
| ФКнинг | 47 | 3 | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TERMIZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
190111, Termiz shahri, Istiqlol
ko’chasi, 67
190111, Termiz, Istiqlol street, 67
Тел: (+99876) 227-29-72, Fax (+99876) 227-29-25 e-mail: i.termiz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Термиз шаҳри
2023 йил 12 январь
4-1901-2201/4509-сонли иш
Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи судья Д.Жумаев, Т.Музраповнинг котиблигида, даъвогар вакили –
Э.Дониёров (2022 йил 6 июндаги №10/27-сонли ишончнома асосида) иштирокида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг
даъвогар АТ "Халқбанк" манфаатида жавобгар – Мажбурий ижро бюроси Термиз
шаҳар бўлимига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни, Термиз туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар – АТ "Халқбанк" (бундан буён
матнда даъвогар ёки банк деб юритилади) манфаатида, жавобгар – жавобгар –
Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлимининг (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади) 2022 йил 5 июлдаги “Ижро иши юритишни тамомлаш ва ижро
ҳужжатини ундирувчига қайтариш тўғрисида”ги қарори ҳақиқий эмас деб топишни
сўраган.
Палата ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўради.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси иккинчи қисмига асосан ишни унинг
иштирокисиз кўришни лозим деб топди.
Жавобгарга суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабар қилинган бўлсада, ўз
вакили иштирокини таъминламади ҳамда сабабини судга маълум қилмади.
ИПКнинг 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд, ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан ишни уларнинг
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб,
суддан даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишда
тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидагиларга кўра, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, Термиз туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 18 февралдаги 4-1901-2101/1930-сонли иш юзасидан чиқарилган
ижро варақасига асосан, АТ “Халқ банки” фойдасига “Сурхон Дил Инвест Траст”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 983.926.000 сўм кредит қарзи, 13.077.000
сўм кредит фоизи ва 405.300 сўм пеня жами 997.408.300 сўм кредит қарздорлигини
ва иш бўйича тўланган 21.600 сўм почта ҳаражати ундирилиш белгиланган.
Ундирув гаровга қўйилган “ТЕРМИЗ-ҚУРИЛИШ-ФАЙЗ” масъулияти чекланган
жамиятига тегишли бўлган Термиз шаҳар А.Навоий 3-бурилиш 3-тор кўча 15манзилгоҳда жойлашган 2 қаватли ер тўла ва офис ва омборхона биноси (ердан
фойдаланиш ҳуқуқи билан биргаликда)га қаратилган.
Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими давлат ижрочиси томонидан
олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида “ТЕРМИЗ-ҚУРИЛИШ-ФАЙЗ” масъулияти
чекланган жамиятига тегишли бўлган Термиз шаҳар А.Навоий 3-бурилиш 3-тор кўча
15-манзилгоҳда жойлашган 2 қаватли ер тўла ва офис ва омборхона биноси (ердан
фойдаланиш ҳуқуқи билан биргаликда)га нисбатан “E-Ijro Auksion” електрон онлайнаукцион савдосига чиқарилган.
Вахоланки, ушбу мол-мулклар 06.06.2022 йилда, 16.06.2022 йилда ўтказилган
электрон онлайн савдоларда ўз харидорини топмаганлиги сабабли савдодан
қайтарилган.
Шунга кўра, қарздор “ТЕРМИЗ-ҚУРИЛИШ-ФАЙЗ” масъулияти чекланган
жамиятига тегишли бўлган Термиз шаҳар А.Навоий 3-бурилиш 3-тор кўча
15-манзилгоҳда жойлашган 2 қаватли ер тўла ва офис ва омборхона биноси ердан
фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга бўлган гаров мулки биноси Ўзбекистон
Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш
тўғрисида”ги Қонунининг 56-моддаси 9-қисмига асосан бошланғич реализация
қилиш баҳўси 1.250.000.000 (бир миллиард икки юз эллик миллион) сўмдан
10 % арзонлаштирилган ҳолда 1.125.000.000 (бир миллиард бир юз йигирма беш
миллион) сўмга ҳисоблаб банк балансига қабул қилиш таклиф этилган ва 2022 йил
16-июн кунидаги №10/37-22-6647-сонли таклиф хати юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 39-моддасида юридик шахс ҳақида тушунча берилган бўлиб, унга кўра,
ўз мулкида хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга
бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, ўз
номидан мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ва уларни
амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва
жавобгар бўла оладиган ташкилот юридик шахс ҳисобланиши кўрсатилган.
Вахоланки, Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими давлат ижрочиси
томонидан 2022 йил 16-июн кунидаги №10/37-22-6647-сонли Таклиф хатига, банк
томонидан
ўз
вақтида
жавоб
берилмаганлиги
сабабли
2022
йил
5-июль куни “Ижро иши юритишни тамомлаш ва ижро ҳужжатини ундирувчига
қайтариш тўғрисида”ги Қарор қабул қилинган.
ФКнинг 47-моддасининг 3-қисми яъни агар қонунда бошқача тартиб
белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди. Улар
ўзларини ташкил этган юридик шахс томонидан мол-мулк билан таъминланадилар
ҳамда у тасдиқлаган низомлар асосида иш олиб борадилар. Ваколатхона ва
филиалларнинг раҳбарлари юридик шахс томонидан тайинланади ҳамда унинг
ишончномаси асосида иш олиб боради, деб белгиланган.
Бироқ, АТ “Халқ банки” бошқарувининг 2022 йил 14-апрел кунидаги №44/1сонли Бошқарув Қарорига асосан Сурхондарё вилоятининг “Учқизил” филиали
фаолияти якунлаш тўғрисида қарор қабул қилинган.
АТ “Халқ банки” Сурхондарё вилояти филиалининг 2022 йил 12-май кунида
(“Тугатиш комиссияси тузиш тўғрисида”)ги №24-сонли буйруғи қабул қилинган ва
ушбу қарорга асосан ҳозирги кунга қадар ҳам тугатиш ишлари давом этиб келмоқда.
Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими давлат ижрочиси томонидан
2022 йил 16-июн кунидаги №10/37-22-6647-сонли Таклиф хатига асосан 2022 йил 5июль куни “Ижро иши юритишни тамомлаш ва ижро ҳужжатини ундирувчига
қайтариш тўғрисида”ги қарори оқибатсиз қолиб кетган.
Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантириб, жавобгар Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлимининг 2022
йил 5 июлдаги “Ижро иши юритишни тамомлаш ва ижро ҳужжатини ундирувчига
қайтариш тўғрисида”ги қарорини ҳақиқий эмас деб топишни лозим топди.
Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини муҳокама
қилиб, Республика бюджетига ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш
жамғармасига жавобгардан 3 000 000 сўм давлат божи, даъвогар томонидан иш
бўйича тўланган 24000 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогарга ундиришни
лозим топди.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб,
қ а р о р қ и л д и:
Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
жавобгар Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлимининг 2022 йил
5 июлдаги “Ижро иши юритишни тамомлаш ва ижро ҳужжатини ундирувчига
қайтариш тўғрисида”ги қарорини ҳақиқий эмас деб топилсин.
Жавобгар Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлимидан Республика
бюджетига ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига
3 000 000 сўм давлат божи;
даъвогар АТ “Халқбанк” фойдасига иш учун тўланган 24 000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест)
беришлари мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Д.Жумаев