← Назад
Решение #673774 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 111 | 1 | code_article | |
| збекистон Республикаси ИПК | 217 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекс | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law | |
| ИПКнинг | 4 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz
Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 12 январь
4-1103-2201/2398-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси SSSSSSSSSSнинг
раислигида, судъя ѐрдамчиси K.K.KKKKKKKнинг котиблигида, аризачи Тошкент
вилояти XXXXXXXXXXXXXнинг жавобгар XXXXXXXXXXXXнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги аризани тарафлардан аризачи Тошкент вилояти XXXXXXXXXXXXX
ишончли вакили XXXXXXXXXXX (2022 йил 23 июндаги 23-51156-сонли
ишончнома асосида) иштирокида, иш ҳужжатлари билан бирга Қуйичирчиқ
XXXXXXXXXX маъмурий биносида очиқ, сайѐр суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Тошкент вилояти XXXXXXXXXXXXX (кейинги ўринларда "аризачи" деб
юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб XXXXXXXXXXXX (кейинги
ўринларда "жавобгар" деб юритила-ди)нинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Суд
мажлисида
иштирок
этган
аризачи
Тошкент
вилояти
XXXXXXXXXXXXX ишончли вакили XXXXXXXXXXX аризадаги важларни
такрорлаб, жавобгар XXXXXXXXXXXXнинг бир неча бор шахсий кабинетига
электрон шаклда хабарнома ва огохлантириш хатлари юборилган бўлса-да,
белгиланган муддатларда жавобгар томонидан 2022 йил учун юридик шахслар ер
солиғи бўйича ҳисобот тақдим этилмаганлигини, 10 кунга қадар ҳисобварақлари
бўйича операцияларни тўхтатиш юзасидан қарор қабул қилинганлигини, аммо
жавобгар томонидан ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бартараф этилмаганлигини ва
асосли хужжатлар тақдим этилмаганлигини баѐн қилиб, аризани қаноатлантириб
беришни сўради.
Дастлабки суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар XXXXXXXXXXXX
ишончли вакили Д.Давенов аризага нисбатан эътироз билдириб, ер майдони
бўйича хужжатларга аниқлик қиритиш мақсадида суд муҳокамасини бошқа
кунга қолдиришни сўраган.
Бироқ, Жавобгар бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади шунингдек, суд
муҳокамасини унинг иштироксиз кўриб чиқиш юзасидан мурожаат қилмаган.
Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (кейинги ўринларда "ИПК" деб юритилади) 128, 220-моддаларига кўра,
ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар (вакили) иштирокисиз кўришни
лозим топди.
Суд, ишда иштирок этган аризачи тараф вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уни муҳокама қилиб, қуйидагиларга
кўра аризачининг аризасини қаноатлантиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларига кўра, Тошкент вилояти XXXXXXXXXXXXX томонидан
2022 йил 02 декабрда XXXXXXXXXXXXга 2022 йил учун юридик шахслар ер
солиғи бўйича ҳисоботни тақдим этиш юзасидан 1518397-сонли огохлантириш
(хабарнома) хати юборилган бўлса-да, ушбу огохлантириш хати жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилиб, ҳисоботлар тақдим этилмаган.
Шунингдек, Тошкент вилояти XXXXXXXXXXXXXнинг 2022 йил
16 декабрдаги "Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисида"ги 01-135862сонли қарорига асосан XXXXXXXXXXXX солиқ органига 2022 йил учун юридик
шахслар ер солиғи бўйича ҳисоботни белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн
кун ичида тақдим этмаганлиги сабабли банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича
операцияларини, ойлик иш ҳақи ҳамда бюджет ва мақсадли жамғармалар
тўловларидан ташқари чиқим қисми 10 кунга тўхтатилган.
Тошкент вилояти XXXXXXXXXXXXX томонидан 2022 йил 17 декабрда
XXXXXXXXXXXXга аниқланган ҳуқуқбзуарлик ҳолатига асосан банклардаги
барча ҳисобварақлари бўйича операцияларини, ойлик иш ҳақи ҳамда бюджет ва
мақсадли
жамғармалар
тўловларидан
ташқари
чиқим
қисми
10 кунга тўхтатилганлиги юзасидан 509751-сонли хабарнома берилган.
Бироқ, аризачи томонидан бир неча бор ѐзма хабарнома (огохлантириш)
хатлари жавобгарга юборилган бўлса-да, жавобгар томонидан солиқ ҳисоботлари
топширилмаган.
Ўзбекистон Республикаси солиқ кодекси 111-моддасининг 1-қисмига кўра,
солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари
(раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши
мумкинлиги, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор
солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши
мумкинлиги, бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари
бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб
турилиши, ушбу модда 3-қисмининг 4-бандида эса юридик шахслар ва якка
тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ
агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида қўлланилиши
мумкинлиги белгилаб қўйилган.
Мазкур қонун талабига амал қилган ҳолда, аризачи судга ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 217-моддасига мувофиқ, суд
банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш билан боғлиқ
ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш ваколатига эга эканлиги назарда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги
"Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини
янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғриси-да"ги ПФ-4609-
сонли Фармонининг 8-бандида 2014 йил 1 июндан бошлаб, хўжалик юритувчи
субъектларнинг солиқ, молиявий ҳисоботларни тақдим этмаслик ва уларни
кўрсатилган манзилда йўқлиги ҳолатларида уларнинг тижорат банкларидаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш давлат солиқ хизмати
органлари томонидан фақат суднинг тегишли қарори асосида амалга оширилиши
назарда тутилган.
Тошкент вилояти XXXXXXXXXXXXXнинг 2023 йил 12 январдаги
23-09590-сонли маълумотномасига асосан XXXXXXXXXXXX томонидан
ҳуқуқбузарлик ҳолати бартараф этилмаганлиги маълум қилинган.
Ушбу ҳолатлар, жавобгар томонидан солиқ тўловчи сифатида мажбуриятини
бажарилмаганлиги аризачи томонидан жавобгарга юборилган хабарнома ва бошқа
иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топади.
Шу сабабли суд, аризачининг аризадаги важларини асосли деб топиб,
аризани қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, аризачининг банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги
аризасини қаноатлантиришни, суд ҳаражатларини ундириш масаласини муҳокама
қилиб, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекснинг 118-моддаси
ва Ўзбекистон Республикаси "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунининг 9-моддаси
1-қисмининг 19-бандида аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод этилганлигини шунингдек,
ИПКнинг 4-моддасининг иккинчи қисмига кўра, иқтисодий иш электрон шаклда
шакллантирилганлигини инобатга олиб, суд харажатларини ундирувсиз қолдиришни
лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
иқтисодий
процессуал
кодексининг
4, 118, 176-179, 217, 220, 222-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Аризачи
Тошкент
вилояти
XXXXXXXXXXXXXнинг
аризаси
қаноатлантирилсин.
Жавобгар
XXXXXXXXXXXXнинг
тижорат
банкларидаги
барча
ҳисобварақларининг кириш қисми ва бюджет тўловлари ҳамда иш ҳақидан
ташқари, харажат қисми бўйича операциялари ҳуқуқбузарлик бартараф этилгунга
қадар тўхтатиб қўйилсин.
Жавобгар XXXXXXXXXXXX томонидан ҳуқуқбузарлик оқибатлари
бартараф этилгандан сўнг жавобгарга ҳизмат кўрсатувчи банк ва Тошкент вилояти
XXXXXXXXXXXXX зиммасига жавобгарнинг банк ҳисобварағини очиб бериш
мажбурияти юклатилсин.
Суд харажатлари ундирувсиз қолдирилсин.
Мазкур ҳал иқлув қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар 10 кун ичида шу суд орқали Тошкент
вилояти судига апелляция тартибида шикоят берилиши (прокурор протест
келтириши) мумкин.
Судья:
SSSSSSSSSS