← Назад
Решение #673779 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 703 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 705 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy sh, Navoiy ko`chasi, 39 b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79 e.mail: i.karmana@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Навоий шаҳри
2023 йил 12 январь
4-2101-2201/5961-сонли иш
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Аллаёровнинг суд мажлиси котиблигида,
ХХХХХХХХХнинг даъвогар “ХХХХХХХХХ” МЧЖ манфаатида, жавобгар
“ХХХХХХХХХ” МЧЖдан асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича ишни, даъвогар вакили Б.Тўқбоев (2023 йил 12
январдаги 01-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, суд
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
аниқлади:
ХХХХХХХХХ даъвогар “ХХХХХХХХХ” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг ҳуқуқлари ҳамда
қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар “ХХХХХХХХХ”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ўз шартномавий мажбуриятларини лозим даражада
бажармаётганлигини кўрсатиб, жавобгардан даъвогар фойдасига
15.000.000 сўм асосий қарз ва 3.000.000 сўм пеня ундиришни ҳамда
ишни палата вакиллари иштирокисиз кўришни сўраган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар вакиллари суд мажлисида иштирок
этишмади. Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128,
170-моддасига асосан ишни жавобгар вакиллари иштирокисиз, ишдаги
мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб ҳал қилишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга тушунтириш
бериб, унда судга даъво аризаси киритилгандан сўнг жавобгар
томонидан даъво талабидаги 15.000.000 сўм миқдоридаги асосий
қарздорлик тўлиқ тўлаб берилганлигини маълум қилиб, даъвонинг
пеня ундириш талаби бўйича суд томонидан камайтирилишига
эътирози йўқлигини маълум қилди.
Суд,
ишда
иштирок
этувчи
даъвогар
ваклининг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
жавобгар ўртасида 2022 йил 22 августда ххх-сонли хизмат кўрсатиш
тўғрисида шартнома тузилган.
Шартномага кўра, даъвогар жавобгарнинг топшириғига биноан
махсус механизмлар ёрдамида хизматлар кўрсатиш, жавобгар эса
кўрсатилган хизматлар учун ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 703-моддасининг
биринчи қисмига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича
ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган
хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни
амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олади.
Даъвогар томонидан жавобгарга 15.000.000 сўм қийматидаги
хизматлар
кўрсатилиб,
тегишли
ҳисобварақ-фактуралар
расмийлаштирилган ҳолда жавобгарга топширилган. Лекин, жавобгар
томонидан шартномавий мажбуриятлар бажарилмасдан, кўрсатилган
хизматлар учун унинг ҳақи тўланмаган. Кўрсатилган хизматлар бўйича
жавобгар томонидан эътирозлар бўлмаган.
Фуқаролик кодекси 705-моддасининг биринчи қисмига кўра,
буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат
кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши
шарт.
Шартноманинг 4.6-бандига кўра,
буюртмачи бажарувчининг
ҳисоб-рақамига бажарилган ишлар учун счёт-фактура тақдим қилинган
кундан беш кун ичида пул ўтказиши кераклиги белгиланган.
Бироқ, жавобгар ўз зиммасига олган мажбуриятларни лозим
даражада бажармасдан, даъвогар томонидан кўрсатилган хизматлар
учун
ҳақини
тўламаган.
Жавобгарнинг
даъвогар
олдидаги
15.000.000 сўм қарзи ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тасдиқланади.
Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Бироқ, даъвогар вакили томонидан судга тақдим қилинган
маълумотномага кўра, даъво талабидаги асосий қарз суммаси даъво
аризаси судга тақдим қилингандан сўнг тўлиқ тўлаб берилган. Ушбу
ҳолат даъвогарнинг 2023 йил 12 январдаги 02-сонли маълумотномаси
ва даъвогар вакилининг кўрсатмаси билан тасдиқланади.
Шу боис, суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини асосли деб
баҳолаб, жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарздорлиги тўлаб
берилганлиги, яъни низо бартараф этилганлигини инобатга олиб,
даъвонинг асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни рад
этишни лозиб деб топади.
вақтида бажарилмаганлиги учун даъвогар жавобгардан 3.000.000 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2 - бандига мувофиқ
жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида тўланмаса, тўлов
кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасига
нисбатан 0,5 фоиз миқдорида, аммо кечиктирилган сумманинг
35 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўланиши белгиланган.
Даъвогарнинг юқорида қайд этилган шартнома ҳамда қонун
ҳужжатлари талабига кўра, пеня ундириш талаби асослидир.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига
кўра, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини
ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани
камайтириш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий
хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки
лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорида тушунтириш
берилган.
Шу сабабли суд, мажбуриятнинг бажарилиш даражасини,
жавобгарнинг
иқтисодий
аҳволини
ҳамда
неустойкани
мутаносиблигини таҳлил қилиб, жавобгар томонидан асосий қарз тўлиқ
тўланганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг пеня ундириш
тўғрисидаги талабини 300.000 сўм миқдорида қаноатлантиришни,
пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
ИПК 118-моддасининг бешинчи ва олтинчи қисмларига кўра,
даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилгандан сўнг жавобгар
томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, шунингдек агар
даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида
белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан
келиб чиқиб, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 300.000 сўм пеня
ҳамда олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ундиришни,
шунингдек жавобгардан республика бюджетига 360.000 сўм давлат
божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179 ва 186-моддаларини кўллаб, суд
қарор
қилди:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ХХХХХХХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан
даъвогар “ХХХХХХХХХ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
300.000 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 24.000 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “ХХХХХХХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан
республика бюджетига 360.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддатда Кармана туманлараро
иқтисодий суди орқали Навоий вилоят судига апелляция тартибида
шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
А.Б.Хамидов