← Назад
Решение #673786 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 11 | — | law | |
| Ер кодекси | 91 | — | code_article | |
| ИПК | 179 | — | law | |
| суд томонидан ИПК | 177 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOSHKENT
VILOYAT SUDI
ТАШКЕНТСКИЙ
ОБЛАСТНОЙ СУД
100059,Toshkent sh, SH.Rustaveli ko`chasi,93
100059, г.Ташкент, ул.Ш.Руставели, 93
Tel:(+99871) 253-24-67
Fax: 0 (71)253-26-02
e.mail: i.toshkent.v@sud.uz
Қ А Р О Р
(апелляция инстанцияси суди)
Тошкент шаҳри
2023 йил 12 январь 4-1107-2202/2238-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Х.Каримов
Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
судья Н.Худояровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Н.Юсупов
ва И.Юсуповдан иборат таркибда, С.Кенжаевнинг котиблигида, Тошкент
вилояти прокурори ѐрдамчиси Ш.Файзиев, жавобгар “Agro eco farm”
масъулияти чекланган жамияти вакили З.Умаров иштирокида, Тошкент
вилояти прокурорининг даъвогар Оҳангарон тумани ҳокимлиги манфаатида
жавобгар “Agro eco farm” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тарафлар
ўртасида Оҳангарон тумани, “С.Раҳимов” массиви ҳудудидаги қишлоқ
хўжалиги харитасининг 876, 879, 884, 916қ, 918, 919, 920, 920а, 921қ, 922, 922қ,
923, 924, 924қ, 977, 979, 1040, 1041, 1042, 1043, 1044, 1045, 1046, 1047, 1048,
1049, 1050, 1052қ, 1035қ, 1037қ, 1036, 1038қ ва 1039қ-контурлардаги жами
192,57 гектар ер майдони ижараси юзасидан тузилган 2021 йил 19 августдаги
408-сонли “Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси”ни бекор
қилиш, бутун ер майдонларидан жавобгарни мажбурий тартибда чиқариш ва ер
майдонларини туман захирасига қайтариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган иш юзасидан қабул қилинган Оҳангарон туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 21 октябрдаги ҳал қилув қарори устидан “Agro eco farm”
масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикояти
ва Тошкент вилояти прокуратураси томонидан келтирилган апелляция протести
асосида ишни Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати жойлашган бинода очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент вилояти
Оҳангарон туманида чорвачиликни ривожлантириш тўғрисида” 2019 йил
23 октябрдаги 890-сонли қарорига асосан Оҳангарон тумани ҳокимининг
2019 йил 5 декабрдаги 7977-сонли қарори билан туманда фаолият юритаѐтган
“Agro eco farm” масъулияти чекланган жамиятига (бундан буѐн матнда
жавобгар ѐки МЧЖ деб юритилади) молхона бино-иншоотларини қуриши учун
туманнинг “Телов” МФЙ ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг
1029қ-контуридан жами 5,0 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланмайдиган
ерлар доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган. Шунингдек, Оҳангарон
тумани ҳокимининг 2020 йил 23 апрелдаги 1370-сонли қарори билан МЧЖга
чорвачиликни ривожлантириши учун туманнинг “Илғор” МФЙ ва “Сусам”
МФЙ “С.Раҳимов” массиви ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 1040,
1041, 1042, 1043, 1044, 1045, 1046, 1047, 1048, 1049, 1050, 1052қ, 1035қ, 1037қ,
1036, 1038қ, 1037қ, 1035қ, 977, 979, 916қ, 918, 919, 922а, 923, 924, 921қ, 924а,
920, 920а, 921қ, 922, 876, 879, 884, 1039қ, 1239қ ҳамда 1245қ-контурлардаги
жами 437,2 гектар, шундан 101,84 гектар суғориладиган, 50,22 гектар лалми,
272,46 гектар яйлов, 4,64 гектар сув ости ерлари, 3,94 гектар йўллар ўрни,
4,1 гектар бошқа ерлар ўрнидан иборат ер майдонлари узоқ муддатли 30 йилга
ажратиб бериш белгиланган.
Кейинчалик, Оҳангарон тумани ҳокимининг 2021 йил 28 майдаги
770-сонли қарори билан туманнинг “Илғор” ва “Сусам” МФЙларида
жойлашган МЧЖнинг ихтиѐридаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 1039қ,
1239қ ва 1245қ-контурларидаги жами 244,63 гектар, шундан 241,1 гектар яйлов,
2,69 гектар ариқ ва зовурлар ҳамда 0,84 гектар йўллар ўрнидан иборат ер
майдонлари туман давлат захирасига қайтарилган бўлиб, МЧЖнинг ихтиѐрида
“С.Раҳимов”массиви ҳудудидаги жами 192,57 гектар ер майдони қолган.
Мазкур қарорга асосан Оҳангарон тумани ҳокимлиги (бундан буѐн
матнда туман ҳокимлиги ѐки даъвогар деб юритилади) ва жавобгар ўртасида
узоқ муддатли ер ижара шартномаси тузилганлиги ва 2021 йил 19 августда
Давлат кадастрлар палатасининг туман филиалида 408-сон билан давлат
рўйхатидан ўтказилганлиги, бироқ жавобгар томонидан шартнома талабларига
риоя этилмай, ердан мақсадга мувофиқ оқилона фойдаланмаганлиги, тупроқ
унумдорлигини ошириш, ирригация ва мелиоратив тармоқларини ҳамда
муҳандислик
коммуникацияларини
соз
ҳолда
сақлаш
чораларини
кўрмаганлиги, режадаги ғалла экини шартномада кўрсатилгандан кам ерларга,
маккажўхори, пиѐз ва картошка ўсимликлари эса шартномадан ортиқча
миқдордаги ерларга экилганлиги, шунингдек режадаги соя ўсимлиги умуман
экилмасдан ўзбошимчалик билан бошқа экинлар экинлганлиги, бундан ташқари
ердан фойдаланишда белгиланган чорва биноси қурилиши якунланмаганлиги
ва чорва моллари умуман мавжуд эмаслиги, ердан фойдаланишда ер солиғи
ва ижара тўловларини тўламасдан келганлиги, статистик ҳисоботлар
топширилмаганлиги, сув истеъмолчилари уюшмаси билан шартнома
тузилмасдан сувдан фойдаланиш учун тўловлар тўланмаганлиги важлари билан
Тошкент вилоят прокурори туман ҳокимлиги манфаатида судга даъво аризаси
билан мурожаат этиб, жавобгар эгаллаб турган туманнинг “С.Раҳимов”
ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 876, 879, 884, 916қ, 918, 919, 920,
920а, 921қ, 922, 922қ, 923, 924, 924қ, 977, 979, 1040, 1041, 1042, 1043, 1044,
1045, 1046, 1047, 1048, 1049, 1050, 1052қ, 1035қ, 1037қ, 1036, 1038қ
ва 1039қ-контурлардаги жами 192,57 гектар ер майдони юзасидан 2021 йил
19 августда тузилган 408-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш
ҳақидаги шартномасини бекор қилишни, бутун ер майдонларидан жавобгарни
мажбурий тартибда чиқаришни ва жавобгар ихтиѐридаги ер майдонларини
туман захирасига қайтаришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 15 сентябрдаги ажрими билан ишга Давлат
кадастрлари палатаси Оҳангарон туман филиали, Оҳангарон тумани Давлат
солиқ инспекцияси, Оҳангарон тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер эгалари кенгаши, Оҳангарон тумани қишлоқ хўжалиги бўлими ва Оҳангарон
туман ветеринария-чорвачилик бўлими низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб
қилинган.
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 октябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилиб, тарафлар ўртасида
тузилган ва кадастр органида 2021 йил 19 августда 408-сон билан рўйхатга
олинган “Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида”ги шартнома
бекор қилинган ҳамда туманнинг С.Раҳимов массиви ҳудудидаги қишлоқ
хўжалиги харитасининг 876, 879, 884, 916қ, 918, 919, 920, 920а, 921қ, 922, 922қ,
923, 924, 924қ, 977, 979, 1040, 1041, 1042, 1043, 1044, 1045, 1046, 1047, 1048,
1049, 1050, 1052қ, 1035қ, 1037қ, 1036, 1038қ ва 1039қ-контурлардаги жами
192,57 гектар ер майдонини туман давлат захирасига қайтариш, жавобгарни
ушбу ер майдонларидан мажбурий тартибда чиқариш белгиланган. Шунингдек,
туман ҳокимлиги зиммасига ушбу 192,57 гектар ер майдонини туман давлат
захирасига қайтариш мажбурияти юклатилган. Жавобгардан даъвогарга
24 000 сўм почта харажатлари ва республика бюджетига 6 000 000 сўм давлат
божи ундирилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар апелляция шикояти
билан мурожаат қилиб, унда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
бекор қилишни ва даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги
қарор қабул қилишни сўраган.
Шунингдек, Тошкент вилоят прокуратураси томонидан ҳал қилув қарори
устидан апелляция протести келтирилган бўлиб, унда ҳал қилув қарорини бекор
қилиш ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш
сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятини
қўллаб-қувватлаб, биринчи инстанция суди томонидан моддий ва процессуал
ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлигини, иш ҳолатлари тўлиқ
аниқланмаганлигини, иш ҳужжатларидаги шартнома жавобгар томонидан
имзоланмаганлигини, шу сабабли даъвогарнинг ушбу тузилмаган шартномани
бекор қилиш талаби асоссиз эканлигини, бундан ташқари жавобгар солиқларни
ўз вақтида тўлаб келганлигини, чорва биноси деярли қуриб якунланганлигини,
жавобгарнинг ердан мақсадга мувофиқ оқилона фойдаланмаганлиги ва тупроқ
унумдорлигини ошириш чораларини кўрмаганлиги ҳолатлари исботлаб
берилмаганлигини баѐн қилиб, суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилишни,
апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Тошкент вилояти прокурори ѐрдамчиси апелляция протестини
қўллаб-қувватлаб, апелляция протестини тўлиқ ва апелляция шикоятини
қисман қаноатлантиришни сўради.
Даъвогар ҳамда ишга жалб қилинган Давлат кадастрлари палатаси
Оҳангарон туман филиали, Оҳангарон тумани Давлат солиқ инспекцияси,
Оҳангарон тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши, Оҳангарон тумани қишлоқ хўжалиги бўлими ва Оҳангарон туман
ветеринария-чорвачилик бўлими суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида ўз
вакиларинининг иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн
матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу сабабли, судлов ҳайъати ишни даъвогар ва учинчи шахслар
вакилларининг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг важ
ва эътирозларини тинглаб, шикоятда ва протестда келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув
қарорини ўзгартиришни, апелляция шикояти ва протестни қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий
суднинг ҳал қилув қарори ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарорининг
3-бандида қарор қачонки, унда иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар баѐн этилган
ва тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги хулосаларини тасдиқловчи
далиллар келтирилган бўлса, асослантирилган ҳисобланиши, қарор иш
ҳолатлари ҳақидаги тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмаслиги
ва у далилларга унинг дахлдорлиги ва йўл қўйилишлилиги, ишончлилиги ва
етарлилик ҳақидаги ИПКнинг 69 - 75-моддалари талабларини инобатга олган
ҳолда асослантирилган бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буѐн матнда
ФК деб юритилади) 107-моддаси биринчи қисмига кўра ѐзма шаклда тузилган
битимни, агар иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса,
тарафлар ѐки уларнинг вакиллари имзолаши керак.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий
базаси
тўғрисида”ги
Қонуни
11-моддасининг иккинчи қисмига кўра, ѐзма шартнома тарафлар имзолаган
битта ҳужжатни тузиш йўли билан, шунингдек почта, телеграф, талетайп,
телефон, электрон алоқа ѐки ҳужжат шартномадаги тарафдан чиққанлигини
ишончли суратда аниқлаш имконини берадиган бошқа алоқа ѐрдамида
ҳужжатлар алмашиш йўли билан тузилиши мумкин.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъво талабларида бекор қилиш
сўралган ва даъво аризасига илова қилинган ер участкасини узоқ муддатли
ижарага олиш шартномаси фақатгина бир тараф – туман ҳокими томонидан
имзоланган бўлиб, иккинчи тараф (ижарага олувчи) – жавобгар томонидан
имзоланмаган.
Бундай ҳолатда тарафлар ўртасида ер участкасини узоқ муддатли ижарага
олиш шартномаси тузилмаган ҳисобланади.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга
солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли қарорининг
21-бандида шартномани ўзгартириш ѐки бекор қилиш тўғрисидаги ишларни
кўриб чиқишда агар суд шартнома тузилмаганлигини ѐки шартноманинг амал
қилиш муддати тугаганлигини аниқласа, у даъвони рад этиш тўғрисида ҳал
қилув қарори қабул қилиши ҳақида тушунтириш берилган.
Бироқ, биринчи инстанция суди ишдаги далилларга етарлича ҳуқуқий
баҳо бермасдан, даъвонинг шартномани бекор қилиш талабини
қаноатлантириш ва тузилмаган шартномани бекор қилиш тўғрисида нотўғри
хулосага келган.
Ушбу ҳолатда туман ҳокими ва жавобгар ўртасида ер участкасининг
ижарасига оид шартнома тузилмаганлигидан келиб чиқиб, жавобгарда
192,57 гектар ер майдонига нисбатан ижара ҳуқуқи мавжуд эмас.
Бундай ҳолатда, ФКнинг моддаси ва Пленум қарорида берилган
тушунтиришлардан келиб чиқиб, даъвонинг 2021 йил 19 августдаги 408-сонли
ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш ҳақидаги шартномасини бекор
қилиш талабини қаноатлантириш рад этилиши лозим.
Ер кодексининг 91-моддаси биринчи қисмига кўра ўзбошимчалик билан
эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик қилинган
ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда
тегишлилигига кўра қайтарилади.
Бундан ташқари, ФК 228-моддасига кўра мулкдор ўз мол-мулкини бошқа
шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли (виндикация).
Шу сабабли, даъво талабларининг жавобгар эгаллаб турган “С.Раҳимов”
ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 876, 879, 884, 916қ, 918, 919, 920,
920а, 921қ, 922, 922қ, 923, 924, 924қ, 977, 979, 1040, 1041, 1042, 1043, 1044,
1045, 1046, 1047, 1048, 1049, 1050, 1052қ, 1035қ, 1037қ, 1036, 1038қ
ва 1039қ-контурлардаги жами 192,57 гектар ер майдонларидан жавобгарни
мажбурий тартибда чиқариш ва ушбу ер майдонларини туман захирасига
қайтариш талаблари асосли ҳисобланиб, биринчи инстанция суди мазкур даъво
талабларини қаноатлантириш ҳақида асосли ва тўғри хулосага келган.
Шу билан бирга, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан
даъвогар туман ҳокимлиги зиммасига жами 192,57 гектар ер майдонини туман
давлат захирасига қайтариш мажбурияти юклатилган бўлиб, бироқ даъво
аризасида мазкур даъво талаби билдирилмаган.
Ваҳоланки, ИПК 179-моддасининг олтинчи қисмига кўра, ҳал қилув
қарорининг хулоса қисмида билдирилган талаблардан ҳар бирини тўлиқ
ѐки қисман қаноатлантириш ҳақидаги ѐки қаноатлантиришни рад этиш
тўғрисидаги хулосалар бўлиши керак.
Бунда, биринчи инстанция суди томонидан даъво талабларидан четга
чиққан ҳолда, даъвогар зиммасига мажбурият юклаш тўғрисида қарор қабул
қилиб, процессуал қонун талаблари бузилишига йўл қўйган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий
суднинг ҳал қилув қарори ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарорининг
1-бандида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган
ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, қайд этилган талабларга риоя этмаслик
ИПКнинг 279 ва 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ѐки
ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги, суд томонидан ИПКнинг
177-моддасида назарда тутилган барча масалаларни ҳал этмайдиган, юзаки,
асослантирилмаган қарорларнинг қабул қилиниши мумкин эмаслиги ҳақида
тушунтириш берилган.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ѐки бекор қилиш учун қуйидагилар
асос бўлади:
1) иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги;
2) суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган
ҳолатларнинг исботланмаганлиги;
3) ҳал қилув қарорида баѐн қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига
мувофиқ эмаслиги;
4) моддий ва (ѐки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ѐхуд
нотўғри қўлланилганлиги.
Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция суди даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантирган ҳолда тузилмаган шартномани бекор қилиш, шунингдек даъво
талабларидан четга чиққан ҳолда, даъвогар зиммасига мажбурият юклаш
тўғрисида қарор қабул қилиб, хатоликка йўл қўйган. Шу сабабли ҳал қилув
қарорининг мазкур қисмлари бекор қилиниши лозим.
ИПК 278-моддасининг 4-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди
апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини тўлиқ ѐки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли.
Бундай ҳолатда апелляция шикоятини ва апелляция протести қисман
қаноатлантирилиши, иш юзасидан қабул қилинган Оҳангарон туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 21 октябрдаги ҳал қилув қарорининг даъво
аризасини тўлиқ қаноатлантириш, туман ҳокимлиги ва жавобгар ўртасида
тузилган ва кадастр органида 2021 йил 19 августда 408-сон билан рўйхатга
олинган “Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида”ги
шартномани бекор қилиш ҳамда Оҳангарон туман ҳокимлиги зиммасига
Оҳангарон тумани, С.Рахимов ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 876,
879, 884, 916қ, 918, 919, 920, 920а, 921қ, 922, 922қ, 923, 924, 924қ, 977, 979,
1040, 1041, 1042, 1043, 1044, 1045, 1046, 1047, 1048, 1049, 1050, 1052қ, 1035қ,
1037қ, 1036, 1038қ, 1039қ контурлардаги жами 192,57 гектар ер майдонини
туман давлат захирасига қайтариш мажбурияти юклаш қисмлари бекор
қилиниши, даъво аризаси қисман қаноатлантирилиши, ҳал қилув қарорининг
тарафлар
ўртасида
тузилган
ва
кадастр
органида
2021
йил
19 августда 408-сон билан рўйхатга олинган “Ер участкасини узоқ муддатли
ижарага олиш тўғрисида”ги шартномасини бекор қилиш талабини
қаноатлантириш рад этилиши, ИПКнинг 118-моддаси талабидан келиб чиқиб,
давлат божи суммаси қаноатлантирилган талабларга мутаносиб равишда
тарафлар зиммасига юкланган ҳолда ҳал қилув қарорига асосан асосли бўлган
иккита номулкий талаблар учун жавобгардан 6 000 000 сўм давлат божи
ундирилиши белгилангани сабабли, ҳал қилув қарорини даъвонинг асоссиз деб
топилган шартномани бекор қилиш талаби бўйича туман ҳокимлигидан
республика бюджетига 3 000 000 сўм давлат божини ундириш жумласи билан
тўлдириш, ҳал қилув қарорининг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдириш,
7
апелляция инстанциясида ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
қаноатлантирилган талабларга мутаносиб равишда тарафлар зиммасига
юклаган ҳолда жавобгар томонидан 3 000 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм
почта харажати тўланганлигини инобатга олиш, шунингдек туман
ҳокимлигидан республика бюджетига 1 500 000 сўм давлат божини ундириш
лозим.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 274, 278 – 280-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 октябрдаги ҳал
қилув қарорининг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириш, Оҳангарон туман
ҳокимлиги ва “Agro eco farm” масъулияти чекланган жамияти ўртасида
тузилган ва кадастр органида 2021 йил 19 августда 408-сон билан рўйхатга
олинган “Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида”ги
шартномасини бекор қилиш ҳамда Оҳангарон туман ҳокимлиги зиммасига
Оҳангарон тумани, С.Рахимов ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 876,
879, 884, 916қ, 918, 919, 920, 920а, 921қ, 922, 922қ, 923, 924, 924қ, 977, 979,
1040, 1041, 1042, 1043, 1044, 1045, 1046, 1047, 1048, 1049, 1050, 1052қ, 1035қ,
1037қ, 1036, 1038қ, 1039қ контурлардаги жами 192,57 гектар ер майдонини
туман давлат захирасига қайтариш мажбурияти юклаш қисмлари бекор
қилинсин.
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Даъвонинг 2021 йил 19 августдаги 408-сонли ер участкасини узоқ
муддатли ижарага олиш ҳақидаги шартномасини бекор қилиш талабини
қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори “Оҳангарон тумани ҳокимлигидан республика
бюджетига 3 000 000 сўм давлат божи ундирилсин” деган жумла билан
тўлдирилсин.
Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Ишни апелляция инстанциясида кўриб чиқиш билан боғлиқ 1 500 000 сўм
давлат божи Оҳангарон тумани ҳокимлигидан республика бюджетига
ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарорининг ўзгаришсиз қолдирилган қисми бўйича ижро
варақалари биринчи инстанция суди томонидан берилсин.
Апелляция шикояти ва апелляция протести қисман қаноатлантирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти бериш (протест келтириш)
мумкин.
Раислик қилувчи
Н.Худояров
ҳайъат аъзолари
Н.Юсупов
И.Юсупов