Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2201/4508 Дата решения 12.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья Жумаев Диёр Бозорович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТ "Халқ банки" Бошқаруви Ответчик / Подсудимый Захро Хадича Бону МЧЖ
Source ID 1016427 Claim ID 3093687 PDF Hash c804cb15e27f509d... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
ФКнинг 335-моддаси ФКнинг 335 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TERMIZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 190111, Termiz shahri, Istiqlol ko’chasi, 67 190111, Termiz, Istiqlol street, 67 Тел: (+99876) 227-29-72, Fax (+99876) 227-29-25 e-mail: i.termiz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 12 январь 4-1901-2201/4508-сонли иш Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Д.Жумаев, Т.Музраповнинг котиблигида, даъвогар вакили – Э.Дониёров (2022 йил 6 июндаги 10/27-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар АТ «Халқ банки» манфаатида жавобгар «ZAXRO HADICHABONU» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда – палата) даъвогар АТ «Халқ банки» (кейинги ўринларда – даъвогар) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – «ZAXRO HADICHABONU» масъулияти чекланган жамиятидан (кейинги ўринларда – жавобгар) асосий кредит қарзи 173333339 сўм, муддати ўтган асосий кредит қарзи 66666665 сўм, жами 240000004 сўм, кредит фоизи 6650000 сўм, пеня 7331666 сўм ундиришни ундириб, ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган. Палата ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўради. Жавобгар суд мажлисида ўз вакилининг иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринларда – ИПК) 170-моддасига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим деб топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллабқувватлаб, жавобгар кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлигини билдириб, бироқ суд жараёнида жавобгар томонидан қарздорлик қисман тўлаб берилганлигини билдириб, даъвлни қисман қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Судда аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 19 октябрда №515/10-сонли кредит шартномаси тузилган. Мазкур шартномага кўра, банк томонидан жавобгарга 36 ой муддатга йиллик 20 фоиз устама тўлаш шарти билан МДФ ва ёғочдан эшик, ромлар ишлаб чиқариш учун асбоб-ускуналари сотиб олиш мақсадида 400000000 сўм миқдоридаги кредит маблағи ажратилган. Кредит шартномасига асосан кредитни қайтариш графиги тузилган бўлиб, кредит шартномасининг узилмас қисми сифатида бўлган иловасини ҳар иккала томон имзолаган. Кредит таъминоти сифатида 2020 йил 29 октябрда банк ва жавобгар ўртасида ипотека шартномаси имзоланган бўлиб, унга кўра жавобгарга тегишли Термиз тумани Нурафшон МФЙ жойлашган МДФ эшиклари, мебел ва қурилишда ишлатиладиган пардозлаш маҳсулотлари биноси унга бириктирилган ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга гаровга қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (банк) иккинчи тарафга (қарздорга) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарздор эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 279-моддаси биринчи қисмига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Банк кредит шартномасида назарда тутилган ўз мажбуриятларини бажарган, бироқ, қарздор кредит шартномасида кўрсатилган кредитни қайтариш жадвалига амал қилмаган ва ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаган. Жавобгар кредит шартномаси бўйича зиммасидаги мажбуриятларни лозим даражада бажармаганлиги ишдаги ҳужжатлар билан ўз исботини топди. Кредит шартномасининг 5.2-бандига кўра фоизлар белгиланган муддатда тўламаганлик ва улар бўйича муддати ўтган суммалар вужудга келганлиги учун қарздор Банкка кечиктирилган тўловнинг ҳар бир куни учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлайди, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда. ФК 326-моддасига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. ФКнинг 335-моддасига кўра агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли. “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Бироқ, пенянинг ҳосил бўлишига даъвогарнинг ўзи ҳам сабабчи бўлиб, зарар суммасини камайтириш чораларини кўрмасдан, жавобгар ҳар ойлик тўловларни амалга оширмасада, ундириш чораларини кўрмаган. Ушбу ҳуқуқ нормаларини қўллаб суд, талаб қилинган пеняни 3665833 сўмга камайтиришни, қолган қисмини рад этишни лозим топади. Даъвогар томонидан тақдим этилган маълумотномасига кўра, жавобгар томонидан қарздорлик қисман тўланиб, бугунги кунда асосий кредит қарзи 120000007 сўмни, муддати ўтган асосий кредит қарзи 106666664 сўмни, жами кредит қарзи 226666671 сўмни, кредит фоиз қарзи 4554000 сўмни ташкил этади. Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогарга 226666671 сўм кредит қарзи, 4554000 сўм кредит фоизи, 3665833 пеня ундириб, ундирувни гаров мулкига қаратишни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини муҳокама қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 24000 сўм почта харажатини, республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 5079633,4 сўм давлат божини ундиришни лозим топди. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар АТ «Халқ банки» фойдасига жавобгар «ZAXRO HADICHABONU» масъулияти чекланган жамиятидан 226666671 сўм кредит қарзи, 4554000 сўм кредит фоизи, 3665833 пеня ва 24000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ундирув қаноатлантирилган суммага мутаносиб равишда жавобгар «ZAXRO HADICHABONU» масъулияти чекланган жамиятига тегишли Термиз тумани Нурафшон МФЙ жойлашган МДФ эшиклари, мебел ва қурилишда ишлатиладиган пардозлаш маҳсулотлари биноси унга бириктирилган ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга қаратилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «ZAXRO HADICHABONU» масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 5079633,4 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида ушбу суд орқали апелляция тартибда шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Д.Жумаев