Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1501-2501/524 Дата решения 21.05.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Апелляция инстанциянинг ажрими Суд Ферганский городской суд по уголовным делам Судья Вахобов Тожидин Шарофидинович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 383912 Claim ID 2813514 PDF Hash 32be90f2e4a085b8... Загружено 09.04.2026 05:39 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 168-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 168 1 law
билан юритилган жиноят иши ЖКнинг 661-моддаси билан юритилган жиноят иши ЖК 661 law
исми билан ЖК 59-моддасининг 8-қисми исми билан ЖК 59 8 law
ой жазоси ЖКнинг 46-моддаси ой жазоси ЖК 46 law
исми ва 189-моддасининг 1-қисми исми ва 189 1 law
банди билан ЖК 59-моддасининг 8-қисми банди билан ЖК 59 8 law
ЖКнинг 74-моддаси ЖКнинг 74 law
збекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 276 1 law
аракати ЖК 276-моддасининг 1-қисми аракати ЖК 276 1 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 42-моддаси збекистон Республикаси ЖК 42 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 49726-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 49726 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Жиноят ишининг рақами № 1-1501-2501/524 Биринчи инстанция судида раислик қилган судья – Т.Вахобов Апелляция инстанциясида маърузачи бўлган судья – Ф.Сиддиқова Protected by PDF Anti-Copy Free (Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark) ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ 2025 йил май ойининг 21 куни, Фарғона вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи: Т.Вахобов, ҳайъат судьялари: Х.Сотволдиев ва Ф.Сиддиқовадан иборат таркибда, А.Мамадалиевнинг котиблигида, тарафлардан Фарғона вилоят прокуратураси бўлим прокурори С.Акбаров, ҳимоячи М.Паёзова ва судланган К.Рнинг иштирокида, К.Рга оид жиноят ишини унинг апелляция шикояти асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг 2025 йил 16 апрелдаги ҳукмига кўра: Раҳматов Камолиддин Шавкат ўғли, 2004 йил 2 апрель куни Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, уйланмаган, муқаддам: 1) жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг 2022 йил 13 январдаги ажримига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддасининг 1-қисми билан юритилган жиноят иши ЖКнинг 661-моддасига асосан тугатилган; 2) Фарғона вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 16 декабрдаги ажримига кўра ўзгартирилган, жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг 2022 йил 14 октябрдаги ҳукмига кўра, ЖК 168-моддасининг 1-қисми билан иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 5 ой 24 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосига судланган; 3) жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг 2023 йил 4 январдаги ҳукмига кўра, ЖК 168-моддасининг 1-қисми билан ЖК 59-моддасининг 8-қисми тартибида иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил 3 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазосига судланган, шу суднинг 2023 йил 5 декабрдаги ажримига кўра, ўталмай қолган 1 йил 3 ой жазоси ЖКнинг 46-моддасига асосан шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилган; 4) жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2024 йил 22 февралдаги ҳукмига кўра, ЖК 184-моддасининг 3-қисми ва 189-моддасининг 1-қисми билан ЖКнинг 59,60,61-моддалари тартибида базавий ҳисоблаш миқдорининг 310 баравари Protected by PDF Anti-Copy Free миқдорида 102.300.000 сўм жарима ва 1 йил 3 ой озодликдан (Upgrade to Pro жазосига Version to Remove the Watermark) маҳрум қилиш судланган; 5) жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман судининг 2024 йил 17 апрелдаги ҳукмига кўра, ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан ЖК 59-моддасининг 8-қисми ва 61-моддалари тартибида базавий ҳисоблаш миқдорининг 310 баравари миқдорида 102.300.000 сўм жарима ва 1 йил 4 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган, жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг 2024 йил 27 августдаги ажримига кўра, ЖКнинг 74-моддаси тартибида ўталмай қолган 7 ой 7 кун жазоси шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган, ўталмай қолган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси 3 ой 7 кунни ташкил қилади, жарима жазоси тўланмаган, Марғилон шаҳар, “Терактаги” МФЙ, Галатой кўчаси, 52-уйда яшайди, иш бўйича муносиб хулқ атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган. Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисми билан 1 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида узил-кесил базавий ҳисоблаш миқдорининг 310 баравари миқдорида 102.300.000 сўм жарима ва 1 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган. Суднинг ҳукмига кўра, К.Р 2025 йил 11 февраль куни соат 1430ларда Фарғона шаҳар, “Бешбола” маҳалла фуқаролар йиғини, Қува кўчасида пиёда ҳаракатланиб кетаётганда ўзини шубҳали тутгани сабабли ИИБ ходимлари томонидан тўхтатилиб, ИИБ биносига олиб борилиб, ёнида ноқонуний нарса ва буюмлар бўлса тақдим этиши сўралганида, у эгнидаги курткасининг ўнг чўнтагида бўлган 0,50 грамм гашиш гиёҳвандлик воситасини тақдим қилган ва холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида олиниб, ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда гашиш гиёҳвандлик воситасини сақлаб келганликда айбли деб топилган. Судланган К.Р апелляция шикоятида, қилмишидан пушаймонлиги ва оилавий шароити оғирлигини инобатга олиб, енгилроқ жазо тайинлашни сўраган. Апелляция инстанцияси суди, иш бўйича вилоят суди судьяси Ф.Сиддиқованинг маърузасини, прокурор С.Акбаровнинг суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш, ҳимоячи М.Паёзова ва судланган К.Рнинг шикоятни қаноатлантириш ҳақидаги фикрларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. Суд ҳукмида, содир этилган жиноят тафсилотлари тўғри аниқланиб, судланган К.Рнинг эълон қилинган айбловга муносабати ёритилиб, ўзини ҳимоя қилиш учун келтирган важларига баҳо берилиб, асосли равишда рад этилган ва судда текширилган далиллар – судланувчини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек унинг жавобгарлигини ҳам енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган ҳолатларни аниқлаш учун етарли деб ҳисобланиб, унинг юқорида қайд этилган жиноятни содир этганлиги: ўзининг судда айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатувларидан ташқари, гувоҳ Н.Умаров ва Н.Ориповнинг суддаги кўрсатувлари, далилий олиш ва кўздан кечириш, тортиб олиш Protected by ашёни PDF Anti-Copy Free ҳақидаги баённомалар, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш to Pro Version toфотосуратлар, Remove the Watermark) баённомаси ва (Upgrade унга илова қилинган суд-кимёвий экспертизаси хулосаси ҳамда жиноят ишида тўпланган объектив далиллар йиғиндиси билан тасдиқланганлиги тўғрисида асосли хулосага келиниб, унинг ҳаракати ЖК 276-моддасининг 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган. Биринчи инстанция суди К.Рга жазо тайинлашда, ЖКнинг 7,8-моддаларида кўрсатилган инсонпарварлик ва одиллик принципларига ҳамда Олий суд Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорида берилган тушунтиришларга риоя қилиб, у томонидан содир этилган жиноят хусусиятига кўра аҳоли соғлиғига, жамиятнинг иқтисодий ва маънавий негизига жиддий таҳдид солиши, оилавий муносабатларга салбий таъсир кўрсатиши, бошқа ижтимоий муаммолар келтириб чиқариши жиҳатидан ижтимоий хавфлилик даражаси юқори ҳисобланишини назарда тутиш билан бирга, унинг айбига тўлиқ иқрор ва қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида, илгари ҳам қасддан жиноят содир этгани ҳолда қасддан янги жиноят содир этганлигини жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар сифатида инобатга олиб, модда санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаб, адолатли хулосага келган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, К.Р муқаддам бир неча маротаба жиноят содир этганлиги учун судланиб, унга нисбатан суднинг ҳукми билан жазо тайинланган бўлса-да, бундан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, ахлоқан тузалиш йўлига ўтмасдан ва жиноий фаолиятига чек қўймасдан, аксинча яна қасддан янги жиноят содир этган. Юқоридагиларга кўра, апелляция инстанцияси суди судланган К.Рнинг апелляция шикоятидаги енгилроқ жазо тайинлаш ҳақидаги важлари билан келишмади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 42-моддасига кўра, жазо маҳкумни ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятни давом эттиришига тўсқинлик қилиш ҳамда маҳкум, шунингдек бошқа шахслар янги жиноят содир этишининг олдини олиш мақсадида қўлланилади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49726-моддасига мувофиқ, апелляция инстанцияси, агар чиқарилган суд ҳукми моддий ва процессуал қонун талабларига мувофиқ эканлигини аниқласа, ҳукмни ўзгаришсиз, шикоятни эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақлилиги кўрсатилган. Шу сабабли, апелляция инстанцияси суди К.Рга оид суд ҳукмини ўзгаришсиз, унинг апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 26 31 497 , 497 -моддаларига асосланиб, апелляция инстанцияси суди 4 А Ж Р И М Қ И Л Д И: PDF Anti-Copy Free чиқарилган жиноят Раҳматов Protected КамолиддинbyШавкат ўғлига нисбатан ишлари бўйича(Upgrade Фарғона шаҳар 2025 йил 16 апрелдаги ҳукми to Pro Versionсудининг to Remove the Watermark) ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан шу судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки протест берилиши мумкин. Раислик қилувчи: Ҳайъат судьялари: /имзо/ /имзо/ /имзо/ Т.Вахобов Х.Сотволдиев Ф.Сиддиқова Ф.Сиддиқова