Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2202/4080 Дата решения 12.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Янгикурганский межрайонный экономический суд Судья Тўхтабоев Шухратжон Турғунбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Ўзбектелеком" АК Ответчик / Подсудимый CHORTOQ TUMAN 1-SON KASB-HUNAR MAKTABI
Source ID 1019769 Claim ID 3091394 PDF Hash 37bf485e7949fa17... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 48-моддаси нинг 48 law
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YANGIQO`RG`ON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI YANGIKURGAN INTERDISTRICT ECONOMIC COURT ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Янгиқўрғон шаҳарчаси Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси Ш.Тўхтабоевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Собиржановнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар АА манфаатида жавобгар ББдан 22 295 217 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Ф.Жўраев (2023 йил 12 январдаги 55-01-08/36-сонли ишончнома асосида), жавобгар мактаб директори А.Халиковларнинг иштирокида, Палата ва низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс Наманган вилояти Ғазначилик бошқармаси вакиллари иштирокисиз, иқтисодий суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъво аризасида баён этилишича, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) АА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, ББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 22 295 217 сўм асосий қарз ундириб беришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 48-моддасига кўра, низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини қабул қилгунига қадар, агар иш ушбу шахсларнинг тарафлардан бирига нисбатан ҳуқуқ ёки мажбуриятларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, даъвогар ёхуд жавобгар тарафида ишга киришиши мумкин. Улар тарафнинг илтимосномасига ёки суднинг ташаббусига кўра ҳам ишда иштирок этишга жалб қилиниши мумкин. Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Наманган вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси жалб этилган. Палата даъво аризасида ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Суд, ИПК 170-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, Палата иштирокисиз иқтисодий ишни кўришни лозим топди. Суд муҳокамасида даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, жавобгар томонидан суд мажлиси кунига қадар ҳам қарздорлик 1 бўйича тўловлар амалга оширилмаганлигини маълум қилиб, уни тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар мактаб директори ҳақиқатдан ҳам даъвогар билан шартнома имзоланганлигини, ишлар бажарилганлигини, бажарилган ишларни қабул қилиб олинганлигини, қарздорликни тан олишини ҳамда тўлаш чоралари кўрилишини баён қилди. Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган Наманган вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлсада, уларнинг вакили суд мажлисига келмади ва даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади. ИПК 170моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлигини инобатга олиб, суд мазкур иқтисодий ишни унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд иш ҳужжатлари билан танишиб, даъвогар вакили ҳамда жавобгар мактаб директорининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра билдирилган даъво талабларини қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан. ФК 631-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Судга тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 12 февралда ЛОК-03-сонли шартнома имзоланган. Шартноманинг 1.1-бандига асосан, “Бажарувчи” “Буюртмачи”нинг буюртмасида кўрсатилган IT School ўқув маркази биносида смета ҳужжатлари асосида ички локал тармоқ қуриш ишларини амалга ошириши; 1.2-бандига биноан, “Буюртмачи” эса “Бажарувчи”га ишларни бажариш учун зарур бўлган шароитларни яратиш, уларни сифатини текшириб, қабул қилиб олиши ва қийматини тўлиқ тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Шартномага биноан, даъвогар томонидан жавобгарга Ф-5 шаклга ҳамда 2021 йил 31 мартдаги ШХ300000126-сонли счет-фактурага асосан 14 833 048 сўмлик ишлар бажариб берилган. Бундан ташқари, тарафлар ўртасида 2021 йил 12 февралда ОТ-02-сонли шартнома имзоланган. Шартноманинг 1.1-бандига асосан, “Бажарувчи” “Буюртмачи”нинг буюртмасида кўрсатилган IT School ўқув марказига смета ҳужжатлари асосида 2 оптик тармоқ охирги қурилмаларини ўрнатиш ишларини амалга ошириши; 1.2-бандига биноан, “Буюртмачи” эса “Бажарувчи”га ишларни бажариш учун зарур бўлган шароитларни яратиш, уларни сифатини текшириб, қабул қилиб олиши ва қийматини тўлиқ тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Шартномага биноан, даъвогар томонидан жавобгарга Ф-5 шаклга ҳамда 2021 йил 30 мартдаги ШХ300000120-сонли счет-фактурага асосан 7 462 169 сўмлик ишлар бажариб берилган. Даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 29 ноябрда 55-03-08/983сонли, Палата томонидан 2022 йил 6 декабрда қарздорлик тўловини амалга ошириб бериш ҳақида талабнома ва медиация хатлари юборилган. Бироқ, талабнома ва медиация хатлари жавобгар томонидан жавобсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг биринчи қисмига биноан, юридик мажбуриятлар иқтисодий тасниф кодлари бўйича бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан қабул қилинади ҳамда ғазначилик бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилади. Мазкур модданинг учинчи қисмида, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга кириши белгилаб қўйилган. Жавобгар бюджет ташкилоти ҳисобланганлиги боис, у билан тузилган шартномалар Ғазначилик бўлинмасидан рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлсада, бироқ рўйхатдан ўтказилмаган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2016 йил 23 декабрдаги 306-сонли қарори (бундан буён матнда Пленум қарори деб юритилади)нинг 3-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради белгиланган. Мазкур банднинг иккинчи хатбошисида, агар ғазначилик бўлинмасида рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиққан низони ҳал этишда, шартнома рўйхатдан ўтказилмаганлиги аниқланса, судлар мазкур қарорнинг 2.3-бандида белгиланган қоидаларни қўллашлари лозим кўрсатиб ўтилган. Пленум қарорининг 2.3-бандига асосан, қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва шунга кўра шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундай ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан исботланса, бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга асос бўлмаслиги белгилаб қўйилган. 3 имзоланган 2021 йил 12 февралдаги ЛОК-03-сонли ва 2021 йил 12 февралда ОТ-02-сонли шартномалар тузилмаган ҳисобланади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Турафлар ўртасида имзоланган шартномалар тузилмаган деб ҳисоблансада, бироқ даъвогар томонидан жавобгарга 2021 йил 31 мартдаги ШХ300000126-сонли счет-фактурага асосан 14 833 048 сўмлик ва 2021 йил 30 мартдаги ШХ300000120-сонли счет-фактурага асосан 7 462 169 сўмлик жами 22 295 217 сўмлик ишлар бажариб берилганлиги ўз тасдиғини топади. Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво талабларини асосли деб ҳисоблайди ва жавобгардан даъвогар фойдасига 22 295 217 сўм ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади; мазкур модданинг учинчи қисмига асосан, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Юқоридагиларга асосан жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 445 904,34 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига тўланган 24 000 сўм почта харажатлари ундириш лозим бўлади. Баён этилганлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234 ва 236-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2016 йил 23 декабрдаги 306-сонли қарори 2.3 ва 3-бандларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 72, 118, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси АА манфаатида киритган даъвоси қаноатлантирилсин. ББ ҳисобидан: - АА фойдасига 22 295 217 сўм асосий қарз ва 24 000 сўм почта ҳаражатлари жами 22 319 217 сўм; - Республика бюджети даромади (Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси)га 445 904,34 сўм давлат божи ундирилсин. Ушбу ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. 4 Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф белгиланган тартибда ва муддатда юқори турувчи судга шу суд орқали апелляция шикояти бериши (протест келтириши) мумкин. Ш.Тўхтабоев “Ҳал қилув қарори аслига тўғри”, судья Ш.Тўхтабоев 5