← Назад
Решение #673856 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| онуни | 66 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 12 январь
Дўстлик шаҳри
4-1304-2202/3324-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Исожоновнинг котиблигида даъвогар
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Фарғона вилоят бошқармасининг,
жавобгар “Пахтакор пахта тозалаш” акциядорлик жамиятидан 42.362.227 сўм
асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни даъвогар вакили И.Носиржонов (ишончномага асосан)нинг
иштирокида
Дўстлик
туманлараро
иқтисодий
суди
биносида
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Фарғона вилоят
бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Пахтакор
пахта тозалаш” акциядорлик жамиятидан 42.362.227 сўм асосий қарзни
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида Фарғона вилоят суди орқали иштирок этган даъвогар
вакили И.Носиржонов даъво талабини қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисида жавобгар вакил иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаси учинчи қисмига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим деб топди.
Суд даьвогар вакилининг кўрсатмасини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни
кўздан кечириб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб
топди.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва суд муҳокамасидан аниқланишича, фуқаро
П.Урайимов хизмат вазифасини бажараётган вақтида меҳнатда майибланган ва
Тиббий меҳнат экспертиза комиссияси (ТМЭК) томонидан 3-гуруҳ ногирони
деб топилган.
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Фарғона вилоят бошқармаси
(кейинги ўринларда даъвогар) томонидан фуқаро П.Урайимовга ҳар ойда
пенсия пули тўлаб келинган. Мазкур пенсия пули ҳар ойнинг 25 санасига қадар
“Пахтакор пахта тозалаш” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда жавобгар)
томонидан ўтказиб берилиши лозим бўлсада, П.Урайимов учун 42.362.227
сўмлик тўлов амалга оширилмаган.
Даъвогарга ўтказиб берилмаган жами пенсия тўлови 42.362.227 сўмни
ташкил қилади. Даъвогар томонидан жавобгарга ушбу тўловларни ўтказиб
бериш ҳақида талабнома юборилган. Жавобгар вакили томонидан талабнома
қабул қилиб олинган бўлишига қарамасдан уни жавобсиз қолдирган.
Натижада даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгардан жами 42.362.227 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Даъвогарнинг талаби асослидир. Чунки, даъвогар фуқаролар П.Урайимов
учун ҳар ойда тўлаб келинган пенсия пули бўйича қарздорлик 42.362.227 сўм
ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва даъвогар вакилининг судга берган кўрсатмалари
билан ўз тасдиғини топади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.2014 йилдаги
357-сонли Қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат пенсия
таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ
пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида Низомнинг
1-иловаси 6-бандига кўра, пенсионернинг ҳисобга турган жойи бўйича Пенсия
жамғармаси
туман
(шаҳар)
бўлимлари
мазкур
Низомнинг
3-бандида кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган маблағларнинг, улар
ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонунчиликка
мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича ташкилотлардан ундирилишини
таъминлайдилар.
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Қонуни 66-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, мулкчилик
шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар боқувчисини йўқотганлик
учун, шунингдек ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ
ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига учраганлиги
оқибатидаги
ногиронлик
учун
тайинланган
пенсияларни
тўлаш
харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган
маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказадилар.
Шу сабабли суд даъвогарнинг талабини қаноатлантириб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 42.362.227 сўм асосий қарзни ундиришни, Иқтисодий
процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ, суд харажатларини низонинг
судгача етиб келишидаги айбни инобатга олиб жавобгардан ундиришни лозим
деб топди.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг
давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 66-моддаси, Иқтисодий
процессуал кодексининг 113, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Пахтакор пахта тозалаш” акциядорлик жамиятидан даъвогар
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Фарғона вилоят бошқармаси
фойдасига 42.362.227 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 24.000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар “Пахтакор пахта тозалаш” акциядорлик жамиятидан Республика
бюджетига 847.245 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
ҳисобига 75.000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида шу суд
орқали Жиззах вилоят судига апеляция тартибида шикоят беришга, прокурор
протест киритишга ҳақли.
О.Эргашев