Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2203/5985 Дата решения 12.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Раджабов Бегзод Бегмурадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Иссиқлик манбаи Давлат унитар корхонаси Ответчик / Подсудимый GARDEN PLUS BOSHQARUV SERVIS KOMPANIYASI-2022 масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1004875 Claim ID 3094335 PDF Hash fff900253583c80a... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 е-mail:i.karmana@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (соддалаштириш иш юритиш тартибда) Навоий шаҳри 4-2101-2203/5985-сонли иш Судья Б.Раджабов раислигида Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси “ХХХХ” давлат унитар корхонаси манфаатида, жавобгар «ХХХХ» масъулияти чекланган жамиятидан 2.688.125 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибда кўриб чиқиб АНИҚЛАДИ : даъвогар Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси “ХХХХ” давлат унитар корхонаси манфаатида судга даъво билан мурожаат қилиб, жавобгар «ХХХХ» масъулияти чекланган жамиятидан 2.688.125 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвони қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида хўжалик ичимлик сувини етказиб бериш ва истеъмол қилиш шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра даъвогар томонидан жавобгарга хўжалик ичимлик суви етказиб берилган. Жавобгар эса ушбу хўжалик ичимлик суви учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмасдан келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (қуйида матнда “ФК” деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 468-моддасига кўра энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Иш судда кўрилаѐтган кунда жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи 2.688.125 сўмни ташкил қилган. Ушбу ҳолат даъво аризага илова қилинган ҳужжатлар билан тасдиқланади. Баѐн этилганларга кўра суд, даъвони қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ : 1. Даъвогарнинг даъвоси қаноатлантирилсин. 2. Жавобгар «ХХХХ» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “ХХХХ” давлат унитар корхонаси фойдасига 2.688.125 сўм асосий қарз, 24.000 сўм тўланган почта харажатлари ундирилсин. 3. Жавобгар «ХХХХ» масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. 4. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин. 5. Суд ҳужжатидан норози бўлган тараф бир ойлик муддатда Кармана туманлараро иқтисодий суди орқали Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят билан мурожаат қилиши мумкин. Судья Б.Раджабов