← Назад
Решение #673869 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| онуни | 34 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 221 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh.,
Mustaqillik ko’chasi, 77-uy
Юкоричирчикский район, г. Янгибазар,
улица Мустакиллик, дом 77
Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 12 январь
4-1105-2201/2597-сонли иш
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Ғ.Машкуров
раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насиров котиблигида, тарафлардан аризачи
вакили Ф.Зиядуллаев (2023 йил 4 январдаги 19/10-00114-сонли ишончнома),
жавобгар вакили Ш.Ўрмонов (раҳбар) иштирокида, Тошкент вилояти Давлат
солиқ бошқармасининг Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси
томонидан жавобгар “Syuren Georesurs” МЧЖга берилган фойдали
қазилмаларни қазиб олиш ҳуқуқини берувчи 2018 йил 24 августдаги TV 0023сонли F5, 2019 йил 14 июндаги TV 0188-сонли лицензияларни бекор қилиш
тўғрисидаги аризасини ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Аризачи Тошкент вилоят Давлат солиқ бошқармаси (матнда бошқарма
деб юритилади) судга ариза билан мурожаат этиб, Давлат геология ва
минерал ресурслар қўмитаси (матнда минерал ресурслар қўмитаси деб
юритилади) томонидан жавобгар “Syuren Georesurs” МЧЖга (матнда жавобгар
деб юритилади) берилган фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳуқуқини
берувчи 2018 йил 24 августдаги TV 0023-сонли F5, 2019 йил 14 июндаги TV
0188-сонли лицензияларни бекор қилишни сўраган.
Суднинг 2022 йил 23 декабрдаги ажрими билан ариза иш юритишга
қабул қилиниб, минерал ресурслар қўмитаси низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб
қилинган.
Суд муҳокамасида иштирок этган бошқарма вакили судга ариза
киритилгандан сўнг жавобгар аризада кўрсатилган камчиликларни бартараф
қилганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни рад қилишни суднинг
ҳукмига ҳавола қилди.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили кондан бунча
миқдорда фойдали қазилмалар қазиб олинмаганлиги, хатолик сабабли
ҳисоботда нотўғри миқдор кўрсатилганлиги, минерал ресурслар қўмитаси
томонидан ҳақиқатда қазиб олинган фойдали қазилмалар қайта
ҳисобланганда кондан 1607.38 м3 фойдали қазилмалар қазиб олинганлиги
аниқланганлиги,
бу
тўғрисида
қўмитанинг
далолатномаси
ва
маълумотномаси мавжудлигини билдириб, суддан ариза талабларини
қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд муҳокамасида минерал ресурслар қўмитаси вакили иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК
деб юритилади) 128-моддасига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини
юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини
олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор
қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга
эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
ИПК 170-моддаси 3-қисмига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Минерал ресурслар қўмитасига суд ажрими гибрид почта орқали
юборилганлиги ва қабул қилиб олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар иш
ҳужжатларида мавжуд.
Суд минерал ресурслар қўмитаси суд мажлиси муҳокамасидан тегишли
тарзда хабардор қилинганлигини инобатга олиб, ишни унинг иштирокисиз
кўришни лозим топди.
Суд, тарафларни тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
қуйидаги асосларга кўра ариза талабини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топди:
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгарга Тошкент вилояти Паркент
туманида жойлашган “Чанги” конидан фойдали қазилмаларни қазиб олиш
учун TV 0023-сонли F5 лицензия, Паркент туманида жойлашган
“Қўшқизилсой” конидан фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун
TV 0188-сонли лицензия берилган.
Жамият томонидан 2021 йил учун ер қаъридан фойдаланганлик учун
топширган солиқ ҳисоботларида “Чанги” конидан “0” миқдорда фойдали
қазилмалар қазиб олганлиги кўрсатилган. “Қўшқизилсой” кони бўйича солиқ
ҳисоботи берилмаган.
“Чанги” кони бўйича минерал ресурслар қўмитасига тақдим қилинган
5-ГР ҳисоботида эса жавобгар томонидан мазкур кондан 30.300 м3 фойдали
қазилмалар қазиб олгани кўрсатилган.
Яъни, жавобгар томонидан солиқ ҳисоботида қазиб олинган фойдали
қазилмалар кўрсатилмаган. Бошқарма томонидан мазкур миқдор учун
қўшимча 111.352.500 сўм солиқ ҳисобланган.
Бошқарма томонидан жавобгарга кўрсатилган камчиликларни бартараф
этиш тўғрисида хабарнома ва огоҳлантириш хати юборилган. Жавобгар
томонидан камчиликлар бартараф этилмагандан сўнг судга ариза билан
мурожаат қилинган.
Лекин, минерал ресурслар қўмитаси “Геология-маркшейдерлик хизмати”
ДК томонидан ўтказилган текширишда ҳақиқатда қазиб олинган фойдали
қазилмалар миқдори 1607,38 м3 (3214,76 тонна)ни ташкил қилиши
тўғрисида маълумотнома берилган. Кейинчалик, жавобгар томонидан
минерал ресурслар қўмитасига 5-ГР ҳисоботлари тўғриланиб тақдим
қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги
“Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3619-сонли Фармонига
мувофиқ 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тадбиркорлик субъектларига
нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд орқали қўлланиш тартиби
жорий этилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги
“Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш
тўғрисида”ги ПФ-6121-сонли Фармонига асосан давлат солиқ органларига
ваколатли орган ва судларга ер қаъридан фойдаланувчи томонидан солиқ
қонунчилиги мунтазам равишда бузилган ва (ёки) фойдали қазилмалар
захираси ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот тақдим этилмаган тақдирда
лицензияни чақириб олиш ёки тўхтатиб туриш масаласи бўйича ташаббус
билан чиқиш ваколати берилган.
“Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
34-моддасига асосан ер қаъридан фойдаланганлик учун тўловлар мунтазам
равишда тўланмаган тақдирда ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи чекланиши,
тўхтатилиши ва бекор қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
221-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ суд ҳуқуқий таъсир чорасини
қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда суд мажлисида: ҳуқуқбузарлик
ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини ва унинг содир этилганлиги фактини;
текшириш учун ва текшириш натижалари бўйича далолатнома ёки бошқа
ҳужжат тузиш учун асослар ва назорат қилувчи органнинг ваколатлари борйўқлигини; ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини
аниқлайди.
Суд аризани муҳокама қилиб, жавобгар томонидан текширишда
аниқланган камчиликлар тўлиқ бартараф этилганлиги боис аризани
қаноатлантиришни рад қилиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига
асосан даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар
томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Ренспубликаси Қонуни талабига
кўра аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги
ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод қилинган.
Шунга кўра, иш бўйича давлат божи ундирилмайди, тўланган почта
харажатлари эса жавобгардан аризачи фойдасига ундирилади.
Демак, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 217, 221, 222-моддаларини қўллаб, суд
қарор
Ариза талабини қаноатлантиш рад қилинсин.
Жавобгар “Syuren Georesurs” МЧЖдан Тошкент вилоят Давлат солиқ
бошқармаси фойдасига 24.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан 10 кун муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
қ и л д и:
Ғ.Машкуров