← Назад
Решение #673873 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(соддалаштириш иш юритиш тартибда)
Навоий шаҳри
4-2101-2203/5989-сонли иш
Судья Б.Раджабов раислигида Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Навоий
вилоят ҳудудий бошқармаси “ХХХХ” давлат унитар корхонаси манфаатида,
жавобгар «ХХХХ» масъулияти чекланган жамиятидан 2.785.195 сўм асосий қарз,
1.258.908 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини соддалаштирилган иш
юритиш тартибда кўриб чиқиб
АНИҚЛАДИ :
даъвогар Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий
бошқармаси “ХХХХ” давлат унитар корхонаси манфаатида судга даъво билан
мурожаат қилиб, жавобгар «ХХХХ» масъулияти чекланган жамиятидан 2.785.195
сўм асосий қарз, 1.258.908 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвони қисман қаноатлантиришни,
даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида хўжалик ичимлик
сувини етказиб бериш ва истеъмол қилиш шартномаси тузилган. Ушбу шартномага
кўра даъвогар томонидан жавобгарга хўжалик ичимлик суви етказиб берилган.
Жавобгар эса ушбу хўжалик ичимлик суви учун тўловларни ўз вақтида амалга
оширмасдан келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (қуйида матнда “ФК” деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 468-моддасига кўра энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия
истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Иш судда кўрилаѐтган кунда жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи
2.785.195 сўмни ташкил қилган. Ушбу ҳолат даъво аризага илова қилинган
ҳужжатлар билан тасдиқланади.
Бундан ташқари даъвогар жавобгардан тарафлар ўртасида тузилган
шартноманинг
6.2-банди
ҳамда
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг 194-сонли Қарорига кўра ҳар бир кечиктирилган кунлар учун
муддати ўтган карздорликнинг 0,4 фоиз миқдорида аммо 50 фоизидан ошмаган
миқдорда 1.258.908 сўм пеня ундиришни сўради.
ФКнинг 326-моддаси 1-қисмига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса,
суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада
бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаѐтган тарафларнинг мулкий аҳволи,
шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак, 2-қисмига кўра
суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Бу тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
15.06.2007 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4бандида тушунтириш берилган.
Суд, пеня талаби тўғри ҳисобланган бўлсада тарафларнинг манфаатларини
ҳисобга олган ҳолда пеня миқдорини камайтиришни ҳамда пеня миқдорини
125.890 сўмга қаноатлантиришни лозим топди.
Баѐн этилганларга кўра суд, даъвони қисман қаноатлантиришни, даъвонинг
қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал Кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
1. Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин.
2. Жавобгар «ХХХХ» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “ХХХХ”
давлат унитар корхонаси фойдасига 2.785.195 сўм асосий қарз, 125.890 сўм
пеня, 24.000 сўм тўланган почта харажатлари ундирилсин.
3. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
4. Жавобгар «ХХХХ» масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин.
5. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин.
6. Суд ҳужжатидан норози бўлган тараф бир ойлик муддатда Кармана
туманлараро иқтисодий суди орқали Навоий вилоят судига апелляция
тартибида шикоят билан мурожаат қилиши мумкин.
Судья
Б.Раджабов