Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2203/5974 Дата решения 12.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Раджабов Бегзод Бегмурадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Иссиқлик манбаи Давлат унитар корхонаси Ответчик / Подсудимый Навоий вилоят Давлат архиви
Source ID 1016886 Claim ID 3094562 PDF Hash e25175cb95bc00ac... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 е-mail:i.karmana@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 12.01.2023 йил Навоий шаҳри 4-2101-2203/5974-сонли иш Судья Б.Раджабов раислигида Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси “ХХХХХХХХХХ” давлат унитар корхонаси манфаатида, жавобгар ХХХХХХХХХХдан 16.049.077 сўм асосий қарз, 8.024.538 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини Ж.Рузиқулов котиблигида даъвогарнинг вакиллари Ш.Худаяров, Д.Хомидов (04.01.2023 йилдаги 03-07/06-01-сонли ишончнома асосида)лар иштирокидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб АНИҚЛАДИ : даъвогар Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси “ХХХХХХХХХХ” давлат унитар корхонаси манфаатида судга даъво билан мурожаат қилиб, жавобгар ХХХХХХХХХХдан 16.049.077 сўм асосий қарз, 8.024.538 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг 29.12.2022 йилдаги ажрими билан иш бўйича низо предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Навоий шаҳар ғазначилик бўлими жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили жавобгар томонидан асосий қарздорлик тўлиқ қопланганлигини билдириб ундан пеня ва тўланган почта харажатларини ундиришни сўради. Жавобгар тегишли равишда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида огоҳлантирилган бўлсада суд мажлисида иштирок этмади. Суд, жавобгар тегишли равишда огоҳлантирилган бўлсада суд мажлисида иштирок этмаганлиги сабабли ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг фикрини эшитиб, даъвони қисман қаноатлантиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида хўжалик ичимлик сувини етказиб бериш ва истеъмол қилиш шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра даъвогар томонидан жавобгарга хўжалик ичимлик суви етказиб берилган. Жавобгар эса ушбу хўжалик ичимлик суви учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмасдан келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (қуйида матнда “ФК” деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 468-моддасига кўра энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Иш судда кўрилаѐтган кунга қадар жавобгар томонидан қарздорлик суммаси тўлиқ тўланган. Ушбу ҳолат суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакилининг кўрсатмаси билан тасдиқланади. Шу сабабли суд даъвонинг асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди. Бундан ташқари даъвогар жавобгардан тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.2-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 194-сонли Қарорига кўра ҳар бир кечиктирилган кунлар учун муддати ўтган карздорликнинг 0,4 фоиз миқдорида аммо 50 фоизидан ошмаган миқдорда 8.024.538 сўм пеня ундиришни сўради. ФКнинг 326-моддаси 1-қисмига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаѐтган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак, 2-қисмига кўра суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Бу тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган. Суд, пеня талаби тўғри ҳисобланган бўлсада тарафларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда пеня миқдорини камайтиришни ҳамда пеня миқдорини 802.453 сўмга қаноатлантиришни лозим топди. Баѐн этилганларга кўра суд, даъвони қисман қаноатлантиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд 1. 2. 3. 4. 5. 6. ҚАРОР ҚИЛАДИ : Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин Жавобгар ХХХХХХХХХХдан даъвогар “ХХХХХХХХХХ” давлат унитар корхонаси фойдасига 802.453 сўм пеня, 24.000 сўм тўланган почта харажатлари ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Жавобгар ХХХХХХХХХХдан республика бюджетига 481.473 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин. Суд ҳужжатидан норози бўлган тараф бир ойлик муддатда Кармана туманлараро иқтисодий суди орқали Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят билан мурожаат қилиши мумкин. Судья Б.Раджабов