Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2203/5980 Дата решения 12.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Раджабов Бегзод Бегмурадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Иссиқлик манбаи Давлат унитар корхонаси Ответчик / Подсудимый Navoiy viloyati sportni rivojlantirish bosh boshqarmasi Navoiy shahar 1-sonli sport maktabi
Source ID 1016896 Claim ID 3094440 PDF Hash 769d0d2e9143a9fa... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 е-mail:i.karmana@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Навоий шаҳри 4-2101-2203/5980-сонли иш Судья Б.Раджабов раислигида Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси “ХХХХХХХХХ” давлат унитар корхонаси манфаатида, жавобгар ХХХХХХХХХдан 20.080.377 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризасини Ж.Рузиқулов котиблигида даъвогарнинг вакиллари Ш.Худаяров, Д.Хомидов (04.01.2023 йилдаги 0307/06-01-сонли ишончнома асосида)лар иштирокидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб АНИҚЛАДИ : даъвогар Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси “ХХХХХХХХХ” давлат унитар корхонаси манфаатида судга даъво билан мурожаат қилиб, жавобгар ХХХХХХХХХдан 20.080.377 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суднинг 29.12.2022 йилдаги ажрими билан иш бўйича низо предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Навоий шаҳар ғазначилик бўлими жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили жавобгар томонидан қарздорлик суммаси қисман қопланганлигини билдирди. Жавобгар ва учинчи шахс тегишли равишда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида огоҳлантирилган бўлсада суд мажлисида иштирок этмади. Суд, жавобгар ва учинчи шахс тегишли равишда огоҳлантирилган бўлсада суд мажлисида иштирок этмаганлиги сабабли ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг фикрини эшитиб, даъвони қисман қаноатлантиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида хўжалик ичимлик сувини етказиб бериш ва истеъмол қилиш шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра даъвогар томонидан жавобгарга хўжалик ичимлик суви етказиб берилган. Жавобгар эса ушбу хўжалик ичимлик суви учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмасдан келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (қуйида матнда “ФК” деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 468-моддасига кўра энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Иш судда кўрилаѐтган кунда жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи 2.383.646 сўмни ташкил қилган. Ушбу ҳолат даъво аризага илова қилинган ҳужжатлар ва суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакилининг кўрсатмаси билан тасдиқланади. Баѐн этилганларга кўра суд, даъвони қисман қаноатлантиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ : 1. Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин. 2. Жавобгар ХХХХХХХХХдан даъвогар “ХХХХХХХХХ” давлат унитар корхонаси фойдасига 2.383.646 сўм асосий қарз, 24.000 сўм тўланган почта харажатлари ундирилсин. 3. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. 4. Жавобгар ХХХХХХХХХдан республика бюджетига 401.608 сўм давлат божи ундирилсин. 5. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин. 6. Суд ҳужжатидан норози бўлган тараф бир ойлик муддатда Кармана туманлараро иқтисодий суди орқали Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят билан мурожаат қилиши мумкин. Судья Б.Раджабов