← Назад
Решение #673882 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Навоий шаҳри
4-2101-2203/5968-сонли иш
Судья Б.Раджабов раислигида Ўзбекистон Савдо саноат палатаси
Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси “ХХХХХХХХХХХ” давлат унитар
корхонаси манфаатида, жавобгар «ХХХХХХХХХХХ» масъулияти чекланган
жамиятидан 206.870.335,25 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво
аризасини Ж.Рузиқулов котиблигида даъвогарнинг вакиллари Ш.Худаяров,
Д.Хомидов (04.01.2023 йилдаги 03-07/06-01-сонли ишончнома асосида)лар
иштирокидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб
АНИҚЛАДИ :
даъвогар Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий
бошқармаси “ХХХХХХХХХХХ” давлат унитар корхонаси манфаатида судга
даъво билан мурожаат қилиб, жавобгар «ХХХХХХХХХХХ» масъулияти
чекланган жамиятидан 206.870.335,25 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили жавобгар
томонидан қарздорлик суммаси қисман қопланганлигини билдирди.
Жавобгар тегишли равишда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида
огоҳлантирилган бўлсада суд мажлисида иштирок этмади.
Суд, жавобгар тегишли равишда огоҳлантирилган бўлсада суд
мажлисида иштирок этмаганлиги сабабли ишни унинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг фикрини
эшитиб, даъвони қисман қаноатлантиришни, даъвонинг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида хўжалик ичимлик
сувини етказиб бериш ва истеъмол қилиш шартномаси тузилган. Ушбу
шартномага кўра даъвогар томонидан жавобгарга хўжалик ичимлик суви
етказиб берилган. Жавобгар эса ушбу хўжалик ичимлик суви учун
тўловларни ўз вақтида амалга оширмасдан келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (қуйида матнда “ФК”
деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 468-моддасига кўра энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ
орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади,
абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада
назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш,
тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини
ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Иш судда кўрилаѐтган кунда жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи
150.870.335,25 сўмни ташкил қилган. Ушбу ҳолат даъво аризага илова
қилинган ҳужжатлар ва суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакилининг
кўрсатмаси билан тасдиқланади.
Баѐн этилганларга кўра суд, даъвони қисман қаноатлантиришни,
даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал Кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
1. Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин.
2. Жавобгар «ХХХХХХХХХХХ» масъулияти чекланган жамиятидан
даъвогар “ХХХХХХХХХХХ” давлат унитар корхонаси фойдасига
150.870.335,25 сўм асосий қарз, 24.000 сўм тўланган почта харажатлари
ундирилсин.
3. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
4. Жавобгар «ХХХХХХХХХХХ» масъулияти чекланган жамиятидан
республика бюджетига 4.137.407 сўм давлат божи ундирилсин.
5. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин.
6. Суд ҳужжатидан норози бўлган тараф бир ойлик муддатда Кармана
туманлараро иқтисодий суди орқали Навоий вилоят судига апелляция
тартибида шикоят билан мурожаат қилиши мумкин.
Судья
Б.Раджабов