← Назад
Решение #673914 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 12 январь
Дўстлик шаҳри
4-1304-2201/3321-сонли иш
раислигида, судья ёрдамчиси А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар Фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш
жамғармасининг, жавобгар Дўстлик туман ҳокимлигига нисбатан берган
38.331.298 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни даъвогар вакили М.Туранова (ишончнома асосида)нинг
иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ
суд мажлиси муҳокамасида иш хужжатлари билан бирга кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллабқувватлаш жамғармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
Дўстлик туман ҳокимлигидан 38.331.298 сўмни ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 16 декабрдаги ажрими билан ишга Жиззах вилояти
бўйича Ғазначилик бошқармаси, Дўстлик туман Молия бўлими, 2023 йил
05 январдаги ажрими билан “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш
маркази” Давлат унитар корхонаси ва Давлат кадастр агентлигининг Жиззах
вилоят бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан
арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили М.Туранова
тушунтириш бериб, даъво аризасидаги асос ва важларни қувватлаб, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 январдаги 63-сонли
қарорига асосан Дўстлик туман бўйича аукцион орқали якка тартибда уй-жой
қуриш учун ер участкаси, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш
ҳуқуқини реализация қилинишидан 580.612.552 сўм Дўстлик туман
ҳокимлигига ўтказиб берилган бўлсада, ушбу пул маблағларининг Жамғармага
ўтказиб берилиши лозим бўлган қисми яъни 58.061.255 сўмдан 38.331.298 сўм
қисми туман ҳокимлиги томонидан бугунги кунга қадар тўлаб
берилмаганлигини маълум қилиб, жавобгардан ушбу 38.331.298 сўм
қарздорликни ундириб беришни сўради.
Суд мажлиси кунига қадар учинчи шахслар Жиззах вилояти бўйича
Ғазначилик бошқармаси ва Давлат кадастр агентлигининг Жиззах вилоят
бошқармаси ариза билан мурожаат қилиб ишни ўзиниг вакили иштирокисиз
кўриб чиқишни сўраган.
Учинчи шахс “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази”
Давлат унитар корхонаси томонидан суд мажлисига қадар судга Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 январдаги 63-сонли
қарорига мувофиқ аукцион орқали якка тартибда уй-жой қуриш учун ер
участкаси мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини
реализация қилинишидан Жиззах вилоятининг Дўстлик туманидан реализация
қилинган ер участкаларининг пул маблағлари ўтказилиши тўғрисида маълумот
тақдим этилган.
Бироқ, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида жавобгар Дўстлик туман ҳокимлиги
ва учинчи шахслар Дўстлик туман Молия бўлими, “Электрон онлайн
аукционларни ташкил этиш маркази” Давлат унитар корхонаси вакил
иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд мазкур низони жавобгар ва
учинчи шахслар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга асосан даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, 2021 йил
27 августга қадар амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2019 йил 28 январдаги 63-сон қарорига 1-илова “Якка тартибда
уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш ва ер участкаларига мерос қилиб
қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг талаблари асосида якка тартибда уй-жой қуриш учун
ер участкаларини бериш ва ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган
умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш белгиланган.
Ушбу Низом талаблари асосида аукционлар орқали Жиззах вилояти
Дўстлик тумани ҳудудидаги ер участкаларининг 2020 йилдан 2021 йил 26 июль
кунига қадар ўтказилган савдоларидан тушган пул маблағлари Дўстлик туман
ҳокимлигига ўтказиб берилган.
Мазкур даврда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2019 йил 28 январдаги 63-сон қарорига 1-илова “Якка тартибда
уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш ва ер участкаларига мерос қилиб
қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 59-бандига кўра, туман (шаҳар) ҳокимлиги лотни
реализация қилишдан маблағлар келиб тушгандан кейин бир иш куни давомида
10 фоизи — Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа хўжаликлари
эгаларининг кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ерлари
эгаларини
қўллаб-қувватлаш
жамғармасига
йўналтирилиши
белгиланган бўлган.
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2021 йил 27 августдаги 543-сонли “Ер участкаларини давлат ва жамоат
эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг маъмурий регламентини
тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган бўлсада,
даъвогарнинг даъвоси талаби бўйича низо Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2019 йил 28 январдаги 63-сон қарори амалда бўлган вақтдаги
даврда юзага келган.
Суд муҳокамасида даъвогарнинг даъвоси юзасидан 38.331.298 сўм
жавобгар томонидан даъвогарнинг оғзаки ва ёзма равишда қилган
мурожаатларига қарамасдан тўланмаганлигини аниқланди.
Ушбу ҳолат, даъвогар томонидан судга тақдим этилган далиллар ҳамда
иш ҳужжатларидаги маълумотлар, суд муҳокамасидаги ҳисоб-китобларга
асосида ўз исботини топган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак, 333-моддасига кўра эса қарздор
айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Шунингдек, Жиззах вилояти Дўстлик тумани ҳудудидаги ер участкалари
2020 йилнинг апрель, май, июнь, июль, август, сентябрь, октябрь, ноябрь,
декабрь, 2021 йилнинг январь, февраль, июнь, июль ойларида ушбу Низом
талаблари асосида аукционлар орқали реализация қилинганлиги ва жавобгар
томонидан Низомнинг 59-банди талаби лозим даражада бажарилмаганлиги
натижасида юзага келган 38.331.298 сўм қарздорлик баратараф этилмаганлиги
суд муҳокамасида аниқланди.
Шу боис суд, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан
даъвогар фойдасига асосий қарз 38.331.298 сўмни ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга асосан суд, ишдаги ҳужжатларини ўрганиб, ишда
иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига
38.331.298 сўм, олдиндан тўланган 766.626 сўм давлат божи ва 24.000 сўм
почта харажатини ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 113, 118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар Дўстлик туман ҳокимлигидан даъвогар Фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси
фойдасига 38.331.298 сўм, олдиндан тўланган 766.626 сўм давлат божи ва
24.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу
суд орқали Жиззах вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят (протест
келтириши) бериши мумкин.
О.Эргашев