Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2202/2296 Дата решения 12.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Абдухаликов Шавкатжон Мухамедович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ECO TAMORQA XIZMATI масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Бўстон тумани Ободонлаштириш бошкармаси
Source ID 1019736 Claim ID 3084944 PDF Hash ffe1055cefdd6c2d... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 242-моддаси ФКнинг 242 law
збекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
ФКнинг 112-моддаси ФКнинг 112 law
ФКнинг 113-моддаси ФКнинг 113 law
ФКнинг 113-моддаси ФК 113 law
Мазкур Кодекснинг 114-моддаси Мазкур Кодекс 114 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI BUSTAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 170400, Andijon viloyati, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, Andijan region, Bustan district, Mustaqillik street, 36 Tel: (+99874) 333 23 29 е-mail: i.buz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 12 январь 4-1703-2202/2296-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.М.Абдухаликов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, даъвогар «Эко томорқа хизмати ААА” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар Бўстон туман Ободонлаштириш бошқармасига нисбатан тақдим этилган даъвоси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили С.Бахридинов (ишончнома асосида), жавобгар бошқарма раҳбари Ҳ.Нурматов, вакиллари Д.Холдаров, М.Юсупов, Э.Отакузиев (ишончнома асосида), 3-шахс вакили Б.Дадажонов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: «Эко томорқа хизмати ААА” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, Бўстон туман Ободонлаштириш бошқармаси (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб юритилади)дан 393 280 000 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, даъво аризада қайд этилган важларни такрорлаб, жавобгар томонидан етказиб берилган махсулотлар қиймати тўлаб берилмаганлигини, жавобгар бир неча маротаба огохлантирилган бўлишига қарамасдан белгиланган муддатда тўловларни амалга оширмаганлигини билдириб, қарздорликни ундириб беришни сўради. Жавобгар бошқарма раҳбари ва бошқарма вакиллари суд мажлисида кўрсатма беришиб, ҳақиқатдан гуллар олиниб ободонлаштириш мақсадида ишлатилганлигини билдириб, даъвони қонуний ҳал қилишни сўрашди. Ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган 3-шахс сифатида жалб қилинган Молия бошқармаси вакили кўрсатма бериб, ҳақиқатдан ҳам даъвогар ва жавобгар ўртасида махсулот етказиб бериш шартномаси расмийлаштирилганлигини, даъвогар томонидан жавобгарга шартномада кўрсатилган махсулотлар етказиб берилганлигини, лекин шартнома ғазначилик бўлимида рўйхатдан ўтказилмаганлигини, шартномада кўрсатилган маблағ ободонлаштириш бошқармаси харажатлар сметасида кўзда тутилмаганлиги сабабли маблағни ўтказишни имконияти бўлмаганлигини билдириб, даъвони қонуний ҳал қилишни сўради. Суд тарафларнинг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 2 ноябр куни №3-сонли махсулот етказиб бериш шартномаси тузилган, шартномага асосан даъвогар жавобгарга 30 000 сўмдан 3920 дона жами қиймати 117 600 000 сўмлик павлона кўчати, 800 сўмдан 19 000 дона қиймати жами қиймати 15 200 000 сўмлик декоратив тут кўчати, 14 080 сўмдан 18 500 дона жами қиймати 260 480 000 сўмлик хризантема гул кўчатларини етказиб бериш, жавобгар эса тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Жавобгар томонидан Д.Холдаров ва М.Юсупов номларига берилган 2022 йил 2 ноябр кунги №93-сонли ва №94-сонли ишончномаларга асосан тарафлар вакиллари томонидан 2022 йил 2 ноябрь кунги №3-сонли, 2022 йил 2 ноябрь кунги №4-сонли, 2022 йил 3 ноябрь кунги №5-сонли, 2022 йил 5 ноябрь кунги №6-сонли, 2022 йил 7 ноябрь кунги №7-сонли, 2022 йил 7 ноябрь кунги №8-сонли ҳисобварақ-фактураларга асосан жами 393 280 000 сўм гул кўчатлари етказиб берилган, бироқ жавобгар тўловларни амалга оширмасдан қарздорликни вужудга келтирган. Даъвогар жавобгарга 2022 йил 1 декабрь куни қарздорликни ихтиёрий тўлаб бериш юзасидан талабнома топширган, бироқ талабнома оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда “ФК” деб аталади)нинг 234-моддасига кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб аталади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 242-моддасига кўра, агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт. Даъвогарнинг жавобгардан бўлган ҳақдорлиги тарафларнинг суд мажлисида берган кўрсатмалари, тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, солиштирма далолатнома билан ўз исботини топади. Лекин, жавобгар бюджет ташкилоти ҳисобланиб, тузилган шартнома ҳудудий ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилиши лозим ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорининг 6-бандининг 1-хатбошисида “бюджет ташкилотларининг товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалари, шунингдек буюртмачиларнинг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига капитал қурилишга оид шартномалари мажбурий тартибда Ғазначиликда рўйхатга олиниши шарт ва фақат у амалга оширилгандан кейин кучга киради” деб белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддасига мувофиқ, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Бюджетдан ажратиладиган маблағлар асосида белгиланган юридик мажбуриятларни қабул қилиш учун лимит биринчи навбатда тегишли моддалар бўйича молия йили бошида мавжуд бўлган, бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан тўланиши лозим бўлган ва ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилган шартномалар бўйича юзага келган кредиторлик қарзи суммасига банд қилиб қўйилади. Бироқ, тарафлар ўртасида тузилган шартнома ғазначиликда рўйхатдан ўтказилмаган. Бюджет маблағларидан ташқари бошқа манбаалар ҳисобидан қарз тўланиши лозимлигини исботловчи далиллар мавжуд эмас. ФКнинг 112-моддасида “Битимнинг нотариал шаклига ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди” деб қайд этилган. ФКнинг 113-моддасида “Битим ушбу Кодексда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай топилишидан қатъий назар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим) деб кўрсатилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартнома ғазначилик органида рўйхатдан ўтказилмаганлиги сабабли ушбу шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмас ҳисобланади. ФКнинг 113-моддаси учинчи қисмига кўра, ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўлланиш тўғрисидаги талабни ҳар қандай манфаатдор шахс қўйиши мумкин. Суд бундай оқибатларни ўз ташаббуси билан қўллашга ҳақли. Мазкур Кодекснинг 114-моддасига асосан ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир. Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт. Мазкур ҳуқуқ нормаси талабидан келиб чиқиб, суд ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимнинг ҳақиқий эмаслик оқибатларини ўз ташаббуси билан қўллаб, етказиб берилган махсулотларни жавобгардан даъвогарга қайтариб беришни имкони йўқлигини ҳисобга олиб, бажарилган ишларнинг ҳақи 393 280 000 сўмни жавобгардан даъвогарга ундириб беришни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни, тарафлар ўртасида расмийлаштирилган 2022 йил 2 ноябрь кунги №3-сонли махсулот етказиб бериш тўғрисидаги шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаганлиги сабабли, битимнинг ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаб, жавобгардан даъвогар фойдасига 393 280 000 сўм етказиб берилган махсулотлар қийматини ундиришни, олдиндан тўланган 3 932 800 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 112, 113, 114, 234, 236, 242-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 180-моддаларини қўллаб, қарор қ и л а д и: Даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. «Эко томорқа хизмати ААА” масъулияти чекланган жамияти билан Бўстон туман Ободонлаштириш бошқармаси ўртасида 2022 йил 2 ноябрда расмийлаштирилган №3-сонли шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаганлиги сабабли, битимнинг ҳақиқий эмаслик оқибатлари қўлланилиб, Бўстон туман Ободонлаштириш бошқармасидан «Эко томорқа хизмати ААА” масъулияти 5 чекланган жамияти фойдасига 393 280 000 сўм етказиб берилган маҳсулотлар қиймати ундирилсин. «Эко томорқа хизмати ААА” масъулияти чекланган жамияти томонидан олдиндан тўланган 3 932 800 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта ҳаражати зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда шу суд орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Ш.Абдухаликов